Sayt test rejimida ishlamoqda

Равшанов Олим Поёновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХИХ аср иккинчи ярми – ХХ аср боши Қашқадарё воҳаси адабий манбалари”, 10.00.10 – Матншунослик ва адабий манбашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2017.1.ПҳД/Фил105. 
Илмий раҳбар: Шодмонов Нафас Намозович, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ДСc.03/30.12.2021.Фил.70.01 (бир марталик илмий кенгаш).
Расмий оппонентлар: Ешонқулов Ҳусниддин Примович, филология фанлари доктори, профессор; Пардайев Қўлдош Узакович, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХИХ аср охири - ХХ аср бошларида Қашқадарё воҳасида яшаб ижод қилган шоирлар ҳаёти ва фаолияти ҳамда бу даврда яратилган адабий манбаларнинг матний хусусиятларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХИХ аср охири - ХХ аср боши Қашқадарё адабий манбаларини тавсифлашда уларнинг нусхалари танқислиги, кўчирилиш сифатининг мумтоз анъаналарга мос емаслиги каби ҳолатлари сабаби бу ижод намуналарининг чекланган муҳитда яратилгани билан изоҳланиши аниқланган; 
Қашқадарё воҳасида ХИХ аср охири - ХХ аср бошида яратилган, фанга маълум бўлмаган адабий манбалар аниқланиб, мазкур даврда ўзбек халқининг марказлардан узоқ ҳудудларда яшаган вакиллари томонидан ҳам ижтимоий-сиёсий вазиятларга билдирган муносабатлари исботланган;
воҳа шоирлари Хаёлий, Ҳофиз Рўзибой Машраби Сонийлар меросида чор Россияси истибдоди даврида ватан истиқлоли ва озодлиги учун курашган фидоийларнинг умумлашма сиймосини яратишга интилиш кузатилса, Маҳзун Шаҳрисабзий ва Ботирхўжа Холислар ижодида қизил салтанат ҳукмронлиги миллат ва халқ азалий қадриятлари, инсон қадри ва ҳуқуқларининг поймол етилишига қарши исёнкор шеърият вужудга келгани очиб берилган; 
мустабид тузум даврида инсон еркини куйлаш Қори Aваз Бадал Маҳзун Шаҳрисабзий ва Ботирхўжа Холис адабий мероси даврнинг ноёб адабий манбаси сифатида баҳоланиб, улар шўро ҳибсхоналарида ёзилган, қамоқнинг мудҳиш образини намоён етувчи ва ташувчи дастлабки адабий манбалар қаторида туриши асосланган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. ХИХ аср иккинчи ярми - ХХ аср боши Қашқадарё воҳаси адабий манбалари мавзуси бўйича олиб борилган тадқиқот асосида:
ХИХ аср охири ва ХХ аср боши Қашқадарё адабий манбаларини илмий тавсифлашда уларнинг нусхалари танқислиги, кўчирилиш сифатининг мумтоз анъаналарга мос емаслиги каби ҳолатлари сабаби бу ижод намуналарининг чекланган муҳитда яратилгани билангина изоҳланиши аниқланганига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимида бажарилган Ф1-ФA-0-43429, ФA-Ф1, Г002 “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш” ҳамда ФA-Ф1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослигини тадқиқ етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳа ишини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 6-майдаги 17-01/101-сон маълумотномаси). Натижада бу давр адабиётига хос бўлган ижтимоий-сиёсий, халқона, диний-орифона оҳангларни бугунги истиқлол даври адабиёцҳунослигида кенг, батафсил ва атрофлича қўллаш имконини берган;
воҳа шоирлари Хаёлий, Ҳофиз Рўзибой Машраби Сонийлар меросида чор Россияси истибдоди даврида ватан истиқлоли ва озодлиги учун курашган фидоийларнинг умумлашма сиймосини яратишга интилиш кузатилса, Маҳзун Шаҳрисабзий ва Ботирхўжа Холислар ижодида қизил салтанат ҳукмронлиги миллат ва халқ азалий қадриятлари, инсон қадри ва ҳуқуқларининг поймол етилишига қарши исёнкор шеърият вужудга келгани очиб берилганига доир хулосаларидан Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Қадрият”, “Aдабиёт - миллат кўзгуси”, “Мунозара”, “Aдабий манбалар-давр кўзгуси” каби мавзулардаги кўрсатувларини тайёрлашда кенг фойдаланилди (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2022-йил, 20-сентябрдаги 17-05/255-сонли маълумотномаси). Натижада Қашқадарё воҳасининг ХИХ аср иккинчи ярми-ХХ аср бошларига хос бўлган маънавий-маърифий ҳаётини ўрганиш, ўша давр халқчил оҳангларини бугунги истиқлол даври адабиёцҳунослигида кенг, батафсил ва атрофлича қўллаш учун ўзига хос замин яратишга хизмат қилиши ҳақидаги мулоҳазалар кўрсатув ва ешиттиришларнинг мазмун ва мундарижасининг янада бойишига замин яратди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish