Sayt test rejimida ishlamoqda

Кудайбергенов Мурат Aлеуатдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Ҳозирги замон Қорақалпоғистон болалар матбуотининг тематикаси ва жанрий-услубий хусусиятлари (2017 – 2021-йиллар мисолида)», 10.00.09 – Журналистика (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.ПҳД/Фил1430.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Ҳамдамов Юсуф Қудратович, филология фанлари доктори (ДСc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, ДСc.03/30.04.2021.Фил.20.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Aлимов Беруний Султонович, филология фанлари доктори (ДСc), доцент; Калекеев Қуанıшбай Жартıбаевич, филология фанлари номзоди.
Йетакчи ташкилот номи: Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон болалар нашрларида болалар тематикасининг ёритилиш даражасини, республикада болалар журналистикасининг шаклланиш ва ривожланиш босқичларини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Қорақалпоғистонда болалар нашрларининг мазмуний шакл ва таъсирчанлик усулларининг контент, дизайн муаллифларининг ижодий маҳорати ва нашрларнинг иқтисодий жиҳатдан модернизация жараёнларининг тарихий еволюцияси болалар нашрларининг мазмуни, ёшга оид фаолияти тамойиллари, мазмуний шакл ва таъсирчанлик усуллари билан бирга ривожлангани очиб берилган;
болалар нашрларининг асосий типологик хусусиятлари амалга оширилиб, болалар матбуоти типологиясига доир мақсадли йўналиши, демографик ва тематик хусусиятлари глобал ахборот маконида рақобатбардош медиакорхонага айланиши, интернет сайтларидаги янгиланиш тенденсиялари каби янги назарий қарашлар билан бойитилган;
болалар учун матнларда контентнинг дидактик ва коммуникатив таъсирига кўра болаларнинг ўзлари томонидан тайёрланган контекстларнинг, айниқса, вазиятли контекстдаги матнларнинг яхши ўзлаштирилиши, таҳлил қилиниши, муносабат билдириши амалий жиҳатдан асосланган;
болалар нашрларида турли услубий бўёққа ега сўзлар, фразеологик бирликлар, мақол ва маталлар, сўз ўйинлари, содда ва равон сарлавҳалардан фойдаланиш болалар матбуотида дидактик, рекреатив, таҳлил, таъсир, тасвир каби функцияларнинг ривожланишига олиб келиши аниқланган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон болалар нашрлари тематикаси, жанрий-услубий хусусиятларига оид олинган натижалар асосида:
Қорақалпоғистонда болалар нашрларининг мазмуний шакл ва таъсирчанлик усулларининг контент, дизайн муаллифларининг ижодий маҳорати ва нашрларнинг иқтисодий жиҳатдан модернизация жараёнларининг тарихий еволюцияси болалар нашрларининг мазмуни, ёшга оид фаолияти тамойиллари, мазмуний шакл ва таъсирчанлик усуллари билан бирга ривожланганига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти томонидан 2012-2016-йилларда бажарилган ФA-Ф1-Г002 – «Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини ўрганиш» мавзусидаги фундаментал лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтининг 2022-йил 28-ноябрдаги 483/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ журналистикасининг ривожи билан боғлиқ илмий-назарий қарашлар янги маълумотлар билан бойитилган ва қорақалпоқ нашрларини ўрганишда янги йўналишлар ҳақидаги илмий тасаввурлар такомиллаштирилган;
болалар нашрларининг асосий типологик хусусиятлари амалга оширилиб, болалар матбуоти типологиясига доир мақсадли йўналиши, демографик ва тематик хусусиятлари глобал ахборот маконида рақобатбардош медиакорхонага айланиши, Интернет сайтларидаги янгиланиш тенденсиялари каби янги назарий қарашлар билан боғлиқ илмий натижалар Қорақалпоғистон Республикаси Aхборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасининг фаолиятини ташкил етиш ва такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Aхборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасининг 2022-йил 25-апрелдаги ВК-01-177-сон маълумотномаси). Натижада бошқарма фаолиятини такомиллаштириш ишлари ижобий натижалар берган;
болалар учун матнларда контентнинг дидактик ва коммуникатив таъсирига кўра болаларнинг ўзлари томонидан тайёрланган контекстларнинг, айниқса, вазиятли контекстдаги матнларнинг яхши ўзлаштирилиши, таҳлил қилиниши, муносабат билдиришига доир олинган илмий натижалар Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлими томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 26-апрелдаги 24-сон маълумотномаси). Натижада матбуотда болалар мавзусини ёритишнинг жанрий, услубий усулларидан кенг фойдаланишга еришилган;
болалар нашрларида турли услубий бўёққа ега сўзлар, фразеологик бирликлар, мақол ва маталлар, сўз ўйинлари, содда ва равон сарлавҳалардан фойдаланиш болалар матбуотида дидактик, рекреатив, таҳлил, таъсир, тасвир каби функцияларнинг ривожланишига олиб келиши бўйича назарий жиҳатлари натижаларидан Қорақалпоғистон телерадиоканалининг «Áдебий портрет», «Áдебият ҳáм дáwир», «Қайирли таń», «Жаслар студиясı», «Жазиwши ҳáм заман» кўрсатув ва ешиттиришларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2022-йил 26-апрелдаги 05-22/230-сон маълумотномаси). Натижада глобаллашув ва унинг бугунги кунда жамиятда тутган ўрни, шунингдек ахборот оқимининг кучайган даврида болалар ва ўсмирлар тарбиясига алоҳида еътибор қаратилиши лозимлиги тўғрисидаги кўрсатув ва ешиттиришлар мазмуни такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish