Sayt test rejimida ishlamoqda

Нзаматдинова Дилфуза Коптилеуовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қаҳрамонлик достонларида турғун ўхшатишлар лингвокултурологик хусусиятлари (ўзбек, қорақалпоқ, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари мисолида)”, 10.00.11 – Тил назарияси. Aмалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ПҳД\фил924.    
Илмий раҳбар: Нажимов Пердебай Aйманович, филология фанлари доктори. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Фил.05.02.
Расмий оппонентлар: Умарова Наргиза Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор; Палwанова Халифа Дарибаевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Урганч давлат унверситети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади турли тизимдаги тиллардаги қаҳрамонлик халқ достонларида турғун ўхшатишларнинг умумий жиҳатлари ва семантик хусусиятларини очиб беришдан иборат.
ИИИ.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
қорақалпоқ ва қардош туркий тиллардаги турғун ўхшатишларнинг структур, лексик-семантик хусусиятлари лингвистик оппозициялар ва уларнинг лексикологияда акс етиши, турғун ўхшатишларга оид илмий-назарий қарашларга кўра исботланган;
халқ қаҳрамонлик достонларидаги турғун ўхшатишлар компонентларининг иштироки ва тузилишига кўра икки ҳамда кўп компонентли турғун ўхшатишлар, структур хусусиятларига кўра тўлиқ турғун ҳамда тўлиқ бўлмаган турғун ўхшатишлар каби турлари аниқланган; 
турли тизимли тилларда турғун ўхшатишларнинг шакл ва маъно муносабати, синонимия, антонимия ва полисемия орқали кенг имкониятларга ега еканлиги далилланган.
прагматик нуқтаи назардан туркий қаҳрамонлик халқ достонларидаги турғун ўхшатишларни ноорганик дунё ҳамда органик дунё кабиларга ажратилиб, прагматиканинг тарихий илдизлари, унинг умумназарий масалалари, ушбу сатҳ ва тилшуносликнинг бошқа йўналишлари билан муносабати тўғрисида ҳамда матннинг семантик тузилишида иштирок етадиган прагматик мазмун турлари орқали асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркий халқ қаҳрамонлик достонларида турғун ўхшатишларини тадқиқ қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
прагматик нуқтаи назардан туркий қаҳрамонлик халқ достонларидаги турғун ўхшатишларни ноорганик дунё ҳамда органик дунё каби гуруҳларга ажратилиб, прагматиканинг тарихий илдизлари, унинг умумназарий масалалари, ушбу сатҳ ва тилшуносликнинг бошқа йўналишлари билан муносабати тўғрисидапш натижалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2012-2016 йилларда бажарилган ФA-Ф1-Г002 рақамли «Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш» ва ФA-A1-Г006-рақамли “Қорақалпоқ халқ қўшиқлари қўлёзма нусхаларини текстологик таҳлил қилиш ва нашрга тайёрлаш (3-жилд)” мавзусидаги лойиҳани амалга оширишда, айниқса туркий халқлар достонларидаги ўхшатишларнинг турғунлик белгилари, турғун ўхшатишлар ва фразеологизмларнинг ўхшашлик ва фарқлари, лингвистик ўрни, таснифий хусусиятлари, қиёслаш ва компонент таҳлил асосида ўрганилди ва тадқиқотда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2021-йил 27-октябрдаги 317/1-сон маълумотномаси). Натижада, туркий халқлар достонларидаги турғун ўхшатишларнинг адабий тилга хос услубий қўлланилиши асосида ёзилиши таъминланган; 
турли тизимли тилларда турғун ўхшатишларнинг шакл ва маъно муносабати, синонимия, антонимия ва полисемия орқали кенг имкониятларга ега еканлигини кенг оммага тарғиб етиш билан боғлиқ материаллар Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг «Еркин фикр» ҳамда «Тилга еътибор – елга еътибор» радиоешиттиришлари орқали кенг жамоатчилик еътиборига ҳавола етилган (Қорақалпоғистон Республикаси телерадиокомпаниясининг 2021-йил 22- октябрдаги 01-02/497-сон маълумотномаси). Натижада, туркий тиллар хусусан қорақалпоқ тилидаги турғун ўхшатишларнинг лингвомаданий таҳлили ва бадиий матнда қўлланилиш хусусиятлари кенг оммага тарғиб етиш орқали кўрсатув ва ешиттиришларнинг маданий-маърифий аҳамиятининг оширилишига еришилган;
қорақалпоқ халқ достонларидаги турғун ўхшатишларни ўрганиш орқали улар маъносининг кенгайиши ва тилда фаол қўлланиши натижасида жамиятимизда миллий қадриятлар, урф-одатларнинг сақланиши ва ривожланишидаги ўрни далилланди ва таҳлилига оид илмий маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги фаолиятида фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2021-йил 22-октябрдаги 4-04/1614-сон маълумотномаси). Натижада, ҳозирги қорақалпоқ тилида турғун ўхшатишларнинг луғавий аҳамиятини кенг халқ оммасига тарғиб етиб, ўқитиш ишларида дарслар мазмунини бойитиш имкониятини берди ва ёшларни ватанпарварлик руҳида, миллий-хуқуқий онг ва тафаккурини ривожлантиришда катта ёрдам маълумотлар беришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish