Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзахалов Сардорбек Жамолиддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида ёшлар тадбиркорлигининг муаммо ва йечимлари (Фарғона водийси вилоятлари мисолида, 1991-2021 йиллар)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Тар704.
Илмий раҳбар: Расулов Aбдулла Нуритдинович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат университети, ПҳД.03/31.03.2021.Тар.05.05.
Расмий оппонентлар: Комилов Ойбек Комилович, тарих фанлар доктори (ДСc), профессор; Шамсийева Маҳфузахон Хўжа қизи, тарих фанлари фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади мустақиллик йилларида Ўзбекистон, хусусан, Фарғона водийси вилоятларида ёшлар тадбиркорлиги учун яратилган шароитлар, уларни кичик бизнесга жалб қилишнинг асосий шакллари, ташкилий асослари ҳамда натижаларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жараёни дастлаб аҳолининг кенг табақаларини бозор фаолиятига олиб кириш, боқимандалик, истеъмолчилик руҳиятини бартараф қилиш, тадбиркорлик билан фаол шуғулланиш истагидаги ёшлар салмоғини ошириб бориш борасидаги ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширилгани аниқланган;
Фарғона водийси вилоятларида тадбиркорликни ривожлантириш ҳудудда шаклланган маҳаллий хусусиятлар – демографик жараёнлар, урбанизация жараёнлари, меҳнат ресурсларида ёшларнинг кўпчиликни ташкил қилиши ҳамда қадимдан ривож топган ўзига хос тадбиркорлик мактаби яратилгани билан боғлиқлиги асосланган;
аҳолининг ижтимоий фаол қисми таркибида изланувчан ва ташаббускор, инновацион ғояларни рўёбга чиқаришга қодир тадбиркор ёшлар салмоғининг ошиб бориши, ёшлар тадбиркорлик ташаббусларини давлат ва нодавлат ташкилотлари, республика жамғармалари ва давлат дастурлари кўмагида йўлга қўйиш ишлари далилланган;
Ўзбекистон миллий тараққиётида қисқа давр ичида (2017-2021-йиллар) ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг янги тизими яратилгани, ёшлар масаласида халқаро тажрибалар асосида тизимли ишларни йўлга қўйилиши ва “демографик дивиденд”га катта еътибор берилишининг аҳамияти очиб берилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фарғона водийси вилоятларида ёшлар тадбиркорлигининг шаклланиши ва ривожланиши, ташкилий асослари борасида ишлаб чиқилган амалий таклиф ва тадқиқотлар натижаси асосида:
Ўзбекистонда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш жараёни дастлаб аҳолининг кенг табақаларини бозор фаолиятига олиб кириш, боқимандалик, истеъмолчилик руҳиятини бартараф қилиш, тадбиркорлик билан фаол шуғулланиш истагидаги ёшлар салмоғини ошириб бориш борасидаги ислоҳотларни босқичма-босқич амалга оширилгани аниқланганлиги ҳамда Фарғона водийси вилоятларида тадбиркорликни ривожлантириш ҳудудда шаклланган маҳаллий хусусиятлар – демографик жараёнлар, урбанизация жараёнлари, меҳнат ресурсларида ёшларнинг кўпчиликни ташкил қилиши ҳамда қадимдан ривож топган ўзига хос тадбиркорлик мактаби яратилгани билан боғлиқлиги асосланганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда ЙУНИСЕФ (УНИСЕФ) ташкилоти билан ҳамкорликда Фарғона водийси вилоятларида ўтказилган “Ёшлар фикри” платформасида “Ёшлар тадбиркорлиги: муаммо ва йечимлар” мавзусида Наманган вилояти ёшлари орасида “Ёшлар тадбиркорлиги ва унинг хуқуқий мақоми”, уларга берилаётган имтиёзлар ва тадбиркорлик сирлари ҳақида кенг тушунтириш-тарғибот ишлари олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси “ЙОСҲЛAР КЕЛAЖAГИМИЗ” жамғармасининг 2022-йил 28-ноябрдаги 11-24/146-сон маълумотномаси). Натижада ёшларда мустақиллик йиллари Ўзбекистон да хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумотларга ега бўлишига имкон берган; 
аҳолининг ижтимоий фаол қисми таркибида изланувчан ва ташаббускор, инновацион ғояларни рўёбга чиқаришга қодир тадбиркор ёшлар салмоғининг ошиб бориши, ёшлар тадбиркорлик ташаббусларини давлат ва нодавлат ташкилотлари, республика жамғармалари ва давлат дастурлари кўмагида йўлга қўйиш ишлари далилланганлиги ҳамда Ўзбекистон миллий тараққиётида қисқа давр ичида (2017-2021-йиллар) ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришнинг янги тизими яратилгани, ёшлар масаласида халқаро тажрибалар асосида тизимли ишларни йўлга қўйилиши ва “демографик дивиденд”га катта еътибор берилишининг аҳамияти очиб берилганлигига оид таклиф ва хулосалардан Ўзбекистон Либерал Демократик партиясининг ёшлар билан ишлаш йўл харитаси ва иш режасини тузишда фойдаланилган (ЎзЛиДеП Марказий Кенгашининг 2021-йил 16-декабрдаги 01-27/924-сон далолатномаси). Натижада, ўтган 2017-2021-йиллар мобайнида давлат ва нодавлат органлари ҳамкорлиги фаолияти янги босқичга кўтарилган ҳамда ушбу даврда ёш тадбиркорлар сони беш баробарга ортиб бутун республика бўйича 500 мингдан зиёдни ташкил етган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish