Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзуллайева Обидахон Холбековнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар. 
“Ўзбек адабиётида шеърий туркумлилик масаласи (тарихи, тенденсиялари, естетик табиати)”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2016.4.ДСc/Фил488.
Илмий раҳбар: Йўлдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, ДСc.03/25.08.2021.Фил.01.16.
Расмий оппонентлар: Якубов Исломжон Aҳмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Носиров Aзмиддин Нормаматович, филология фанлари доктори, доцент; Хамрақулова Хуршида Қувватовна, филология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабиётида шеърий туркумларнинг бадиий-естетик хусусиятларини унинг тарихи, генезиси, тенденсиялари, тадрижий тараққиёти, естетик табиати, туркумларда бадиий тасвир воситаларини қўллаш маҳорати масалаларини очиб беришдан иборат.    
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
туркумлиликнинг жаҳон адабиёцҳунослигида тутган мустақил асарларнинг янги кўп компонентли бадиий бирлиги сифатида мустаҳкам ўрни, унинг юзага келишидаги ҳаётий, тарихий ва адабий омиллар, шеърий туркумлар генезиси, туркумланишга асос бўлган шеър шаклларининг специфик белгилари, шеърий бирлик ҳолатига келган лирик жанрларнинг йетакчи шаклий хоссалари очиб берилган; 
туркум шеърларнинг типологик хусусиятлари адибларнинг ижодий индивидуаллиги, жанр формаларининг ўзига хослиги билан биргаликда мазкур шаклнинг ўзбек адабиётидаги тараққиёт хусусиятлари, туркумлиликнинг бадиий ўзига хослиги, реалистик тасвир принсиплари аниқланиб, тарихийлик ва бадиийликнинг уйғунлиги масаласи асосланган;
туркумлиликнинг адабий жанрлар тарихи ва назариясини яратишдаги бадиий-естетик аҳамияти, шакл ва композициядаги таркибий унсурларнинг ўзига хосликлари, бадиий шартлилик шаклларини асослашда ўзбек шеърияти тараққиётида туркум шеърлар муаллифлари, ўзбек шеърияти вакиллари бўлган ижодкорларнинг қарашлари, санъаткорнинг бадиий нияти асосида туркумнинг шакллантирилиши ва уларнинг ўзбек адабиётидаги тутган ўрни исботланган; 
туркумлиликда реалистик тасвирнинг ўзига хослиги ҳамда тарихийлик тамойиллари ижодкорларнинг бадиий ниятига, тузилманинг яхлитлигига асосланган бўлиши, кечинма типлари ва лирик сюжет қурилишидаги тамойиллар, шоирлар ижодий услубидаги естетик бутунлик, консептуал бирлик, бадиий-естетик умумийлик, сарлавҳа, епиграф, мавзу, жанрлар, мазмун, вақт ва жой бирлиги, унсурларнинг матний боғлиқлиги, ички ғоя бирлигининг мавжудлиги аниқланган; 
туркум шеърларда янгича тафаккур тарзининг намоён бўлиши, ушбу шаклдаги шеърларда муаллиф позицияси, туркумлиликдаги бадиий шартлилик масалалари, шеърларда ҳаётий ва адабий омиллар, унинг асосий ғояси ва мавзуси, матннинг субйектив ташкил етилиши, интертекстуаллик алоқалари, композицияси, мавзу динамикаси ва хронотопида яхлитликнинг мавжудлиги, ўзига хос спецификаси далилланган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Туркумлилик генезиси, тараққиёт тенденсиялари, бадиий-естетик хусусиятлари масалаларини ўрганиш жараёнида еришилган илмий натижалар қуйидаги илмий ишларга татбиқ етилган:
туркум шеърларнинг типологик хусусиятлари адибларнинг ижодий индивидуаллиги, жанр формаларининг ўзига хослиги билан биргаликда мазкур шаклнинг ўзбек адабиётидаги тараққиёт хусусиятлари ХИ-ХВ асрларда яратилган шеърий туркумлардаги анъанавийлик ва поетика масалалари мисолида ўрганиш жараёнида еришилган илмий-назарий хулосалардан ОТ-Ф-030 рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографияни (7-жилд) чоп етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳада (2017-2020) фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 31-октабрдаги 3025-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек адабиёти тараққиётида шеърий туркумлиликнинг тутган ўрни, ижодкорлар индивидуаллиги ва шаклий изланишлар муаммоларини ёритиб беришга еришилган; 
туркум шеърларда янгича тафаккур тарзининг намоён бўлиши, ушбу шаклдаги шеърларда муаллиф позицияси, шеърларда ҳаётий ва адабий омиллар, унинг ўзига хос спецификаси масаласи ХВ-ХИХ асрлар ўзбек адабиётидаги туркум шеърларнинг ўзига хос жиҳатлари, уларнинг жанр табиати, ушбу намуналарида қўлланилган бадиий тасвир воситаларининг ўрни ҳақидаги илмий хулоса ва тавсиялардан ПЗ-20170926459 рақамли “Навоийшунослик тарихи (ХХ-ХХИ асрлар)” (2018-2021) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 31-октабрдаги 3024-сон маълумотномаси). Натижада, шу даврда яратилган туркум шеърлар структураси, уларнинг бадиий-естетик хусусиятлари, уларда лирик қаҳрамон масаласи билан боғлиқ янгича талқин ва хулосалар ушбу ижодкорлар асарларини қиёсий ўрганишда муҳим назарий манба вазифасини ўтаган; 
туркумлиликнинг адабий жанрлар тарихи ва назариясини яратишдаги бадиий-естетик аҳамияти, шакл ва композициядаги ўзига хосликлар, бадиий шартлилик шаклларини асослашда ўзбек шеърияти тараққиётида туркум шеърлар муаллифлари бўлган ижодкорларнинг ўрни ҳақидаги қарашлар, хусусан, ХИХ аср охири ХХ аср бошларида яратилган туркумлар, хусусан, Муқимий, Завқий, Ибрат, Сидқий-Хондайлиқий, Aвлоний, Ҳамза яратган шеърий туркумларининг ўзига хос жиҳатлари, туркум таркибидаги шеърлар сарлавҳалари ва сўзларнинг миллий рақс санъатига оид атамалар сифатида келиши, Ойбек, Миртемир, Шуҳрат, Зулфия, Еркин Воҳидов, Aбдулла Ориповларнинг яратган шеърий туркумларнинг поетик хусусиятлари ва ижодкорларнинг бу борадаги индивидуаллиги талқинларидан улар шеърлари асосида яратилган қўшиқ рақслари номларида фойдаланганлиги ҳақидаги хулосалардан 2020-2021-йилларда Ўзбекистон давлат хореография академиясида амалга оширилган “Ўзбек миллий рақс санъатини тарғиб етишга бағишланган веб-сайт ва мултимедия маҳсулотлари тўпламини (електрон луғатлар) яратиш” мавзусидаги ФЗ-2019081663-рақамли фундаментал лойиҳа доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат хореография академиясининг 2022-йил 24-ноябрдаги 1/04-32-сон маълумотномаси). Натижада, қўшиқ сифатида яратилган туркум шеърларнинг бадиий хусусиятлари, мазкур шеърлар асосида яратилган қўшиқ рақслари номларида улардан фойдаланганлиги ҳақидаги хулосалар билан боғлиқ янгича талқинлар ушбу шеърлар сўзларини луғат таркибига киритиш жараёнида муҳим назарий манба вазифасини ўтаган; 
туркумлиликда реалистик тасвирнинг ўзига хослиги ҳамда тарихийлик тамойиллари ижодкорларнинг бадиий ниятига боғлаб тадқиқ етилган, кечинма типлари ва лирик сюжет қурилишидаги тамойиллар, шоирлар ижодий услубидаги ўзига хосликлар, хусусан, уларда лирик қаҳрамон кечинмаларининг ифодаланиши, бундаги естетик тамойиллар ва ижодкор консепсияси каби жиҳатлари тадқиқи натижасида чиқарилган илмий хулосалардан 2022-йил 25-сентабр сонида ефирга узатилган “Мутолаа” кўрсатувида “Aбдулла Орипов қаламига мансуб шеърий туркумлар бадиияти” мавзусидаги маърузасида фойдаланилган (Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 6-октабрдаги 431-сон маълумотномаси). Натижада, Aбдулла Ориповнинг шеърият хазинасига қўшган улкан ҳиссаси, туркум шеърлар яратиш маҳорати ва бу борадаги шоирнинг индивидуал услуби аниқлаштирилган;
туркум шеърларда янгича тафаккур тарзининг намоён бўлиши, ушбу шаклдаги шеърларда муаллиф позицияси, туркумлиликдаги бадиий шартлилик масалалари, шеърларда ҳаётий ва адабий омиллар, унинг ўзига хос спецификаси, хусусан, мустақиллик даври ўзбек шеъриятида туркум шеърларнинг шаклланиши, тараққиёти анъана ва новаторлик хусусиятлари ва уларнинг ўзбек адабиёти тарихида тутган ўрни ҳақидаги материаллардан Сирдарё вилоят телерадиокомпанияси “Биз сув ичган дарёлар” кўрсатувининг 2022-йил 25-сентабр сони ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Сирдарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 6-октабрдаги 432-сон маълумотномаси). Натижада замонавий шеъриятимизнинг Фахриёр, Фарида Aфрўз, Баҳром Рўзимуҳаммад, Aбдували Қутбиддин, Икром Отамурод, Тўра Сулаймон, Нодир Жонузоқ, Турсун Aли, Ойдиннисо, Aбдунаби Бойқўзийев каби туркум шеърлар муаллифлари ижодидаги асарларнинг бадиий хусусиятлари, естетик табиати кечинмалар тавсифи баёнидаги индивидуаллик ҳақидаги таҳлилий маълумотлар асосида ёритилганлиги телетомошабинларнинг туркум шеърлар ҳақидаги тушунчаларини янада бойитган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish