Sayt test rejimida ishlamoqda

Пардаев Собит Aбдивали ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.

Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Узлуксиз маънавий тарбиянинг маърифий технологияларини модернизациялаш (“узлуксиз маънавий тарбия концепцияси”ни амалга оширишнинг ив босқичи мисолида), 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Ped2188.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
Илмий раҳбар: Қуронов Муҳаммад, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.01.2020. Ped.02.06.
Расмий оппонентлар: Кодиров Қувондиқ Aйитбоевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Aламжон Aмриллоевич, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади узлуксиз маънавий тарбиянинг маърифий технологияларини модернизациялаш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижда ва Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишларнинг шаклланиши ва ривожланиш тенденцияларига асосланиб, шахс онгида рефлексив позицияларни шакллантирувчи маърифий технологиялар инсонпарварлик тамойилига кўра компаратив педагогик ёндошувнинг идентив мақсадларига устуворлик бериш асосида модификацияланган;
концептуал, когнитив, операционал компонентлардан иборат “Маънавий-маърифий ишларнинг технологик такомиллаштириш модели” маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг диверсификациялаш ва тарғиботнинг инфотеймент технологияларини мотивасион ҳамда сензитив функсияларга кўра интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
ёшлар онги ва қалбига салбий таъсир кўрсатаётган ички ва ташқи таҳдидларни профилактик мақсадларга кўра аниқлаш, маънавий-маърифий тадбирлар мазмунини тизимли мониторинг қилиш ҳамда мафкуравий иммунитетни узлуксиз мустаҳкамлашга йўналтирилган “Ҳудудларда маънавий-маърифий муҳит харита”си (ҲМММХ) технологияси ишлаб чиқилган;
уюшмаган ёшлар билан ишлашга йўналтирилган “мобил маърифат” профилактик-превентив технологияси хориж ижтимоий-педагогикаси технологияларини диагностик, профилактик ва реаблитасион функсияларга кўра модификациялаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Узлуксиз маънавий тарбиянинг маърифий технологияларини модернизациялаш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида: 
хорижда ва Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишларнинг шаклланиши ва ривожланиш тенденцияларига асосланиб, шахс онгида рефлексив позицияларни шакллантирувчи маърифий технологиялар инсонпарварлик тамойилига кўра компаратив педагогик ёндошувнинг идентив мақсадларига устуворлик бериш асосида модификациялашга оид таклифлардан ЖБҲЛ-22-“Оиладаги жиноятлар ва зўровонликлар, оиладаги криоген муҳит, келиб чиқиш сабабларини тадқиқ йетиш” лойиҳаси доирасидаги вазифаларни амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 19 декабрдаги 02-07-4604/04-сон далолатномаси). Натижада маънавий-маърифий фаолиятнинг ижтимоий-педагогик вазифаларини аниқлаш имкони оширилган;
концептуал, когнитив, операционал компонентлардан иборат “Маънавий-маърифий ишларнинг технологик такомиллаштириш модели” маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишнинг диверсификациялаш ва тарғиботнинг инфотеймент технологияларини мотивасион ҳамда сензитив функсияларга кўра интеграциялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Aрт маркетинг” номли ўқув қо`лланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 30 августдаги 1-сон қарорига асосан берилган 29-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада хорижда ва Ўзбекистонда маънавий-маърифий ишларнинг асосий йўналиш, шакл ва услубларини таснифлашга шароит яратилган;
ёшлар онги ва қалбига салбий таъсир кўрсатаётган ички ва ташқи таҳдидларни профилактик мақсадларга кўра аниқлаш, маънавий-маърифий тадбирлар мазмунини тизимли мониторинг қилиш ҳамда мафкуравий иммунитетни узлуксиз мустаҳкамлашга йўналтирилган “Ҳудудларда маънавий-маърифий муҳит харита”си (ҲМММХ) технологиясига оид таклифлардан ЖБҲЛ-22-“Оиладаги жиноятлар ва зўровонликлар, оиладаги криоген муҳит, келиб чиқиш сабабларини тадқиқ йетиш” лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2022 йил 19 декабрдаги 02-07-4604/04-сон далолатномаси). Натижада Ёшларни маънавий соғломлаштиришга қаратилган технологияларни маънавий-маърифий фаолиятга жорий қилиш йўлларини ишлаб чиқиш имкони кенгайтирилган;
уюшмаган ёшлар билан ишлашга йўналтирилган “мобил маърифат” профилактик-превентив технологияси хориж ижтимоий-педагогикаси технологияларини диагностик, профилактик ва реаблитасион функсияларга кўра модификациялаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Aрт маркетинг” номли ўқув қо`лланмани ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд давлат университети кенгашининг 2022 йил 30 августдаги 1-сон қарорига асосан берилган 29-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ривожланган давлатлар маънавий-маърифий ишлар тажрибасининг ижобий ютуқларини таҳлил қилиш имкони оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish