Sayt test rejimida ishlamoqda

Кувандиков Ешонкул Облакуловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим-тарбия жараёнини моделлаштиришда педагогик синергетикадан фойдаланиш (олий таълим муассасалари мисолида)”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Пед2988. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
Илмий раҳбар: Шодиев Нарзикул Шодиевич, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, ПҳД.03/30.01.2020.Пед.02.06 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Тўраев Бахтиёр Оманович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Киямов Нишон Садикович, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
Йетакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади синергетик ёндашув асосида олий таълим педагоги конструктив-лойиҳавий педагогик фаолиятини такомиллаштириш юзасидан илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:    
педагогик синергетика, синергетик ёндашувнинг мазмун-моҳияти синергетиканинг ўз-ўзини ташкиллаштириш, очиқ муҳитларнинг ўзаро таъсири, ночизиқлилик, диссипативлик, бифуркация, флуктуация, аттрактор каби тушунчаларини компаративистик интерпертасия асосида аниқлаштирилган; 
таълим-тарбия жараёнларини лойиҳалаштириш стратегияси синергетик ва педагогик категорияларнинг қиёсий таҳлилига кўра анъанавий ва синергетик ёндашувларнинг функсионал хусусиятларини таълим натижажорлигига боғлиқлигини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
синергетик ёндашув асосида педагогнинг конструктив-лойиҳавий фаолиятининг коррелятив босқичлари гомеостатиклик, иерархиялик, ночизиқлик, нотурғунлик, берк емаслик, динамик иерархиялик, кузатувчанлик, ўзини ўзи фаоллаштириш каби синергетик тамойилларни белгилаш асосида аниқлаштирилган;
олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳавий фаолияти модели тезкор, тактик ва стратегик мақсадларнинг фаол ўқув-педагогик муҳитга барқарор ва беқарор таъсирига кўра ўқитиш стратегияларининг синергетик тамойилларга узвий боғлиқлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Синергетик ёндашув асосида олий таълим педагоги конструктив-лойиҳавий педагогик фаолиятини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган назарий ва амалий таклифлар асосида:
педагогик синергетика, синергетик ёндашувнинг мазмун-моҳияти синергетиканинг ўз-ўзини ташкиллаштириш, очиқ муҳитларнинг ўзаро таъсири, ночизиқлилик, диссипативлик, бифуркация, флуктуация, аттрактор каби тушунчаларини компаративистик интерпертасия асосида аниқлаштириш, таълим-тарбия жараёнларини лойиҳалаштириш стратегияси синергетик ва педагогик категорияларнинг қиёсий таҳлилига кўра анъанавий ва синергетик ёндашувларнинг функсионал хусусиятларини таълим натижажорлигига боғлиқлигини белгилаш асосида такомиллаштиридоир таклифлар «Педагогик синергетика асослари» ўқув қўлланмасининг мазмунига сингдирилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 17 декабр 10-5845-сон маълумотномаси). Натижада олий таълим тизими педагогининг конструктив-лойиҳавий педагогик фаолиятни ночизиқли синергетик тизим сифатида ўрганиш такомиллаштирилган;
синергетик ёндашув асосида педагогнинг конструктив-лойиҳавий фаолиятининг коррелятив босқичлари гомеостатиклик, иерархиялик, ночизиқлик, нотурғунлик, берк емаслик, динамик иерархиялик, кузатувчанлик, ўзини ўзи фаоллаштириш каби синергетик тамойилларни белгилаш асосида аниқлаштириш, олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчиларнинг конструктив-лойиҳавий фаолияти модели тезкор, тактик ва стратегик мақсадларнинг фаол ўқув-педагогик муҳитга барқарор ва беқарор таъсирига кўра ўқитиш стратегияларининг синергетик тамойилларга узвий боғлиқлигини қатъий белгилаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан «Физикани ўқитиш методикаси» фани мазмунига киритилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетининг 2022 йил 17 декабр 20-5845-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда касбий қобилиятларни ривожлантириш даражасини баҳолаш мезонлари белгилаш ва ўқитувчиларнинг касбий мосликларини аниқлаш имконияти кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish