Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлиева Камола Саиднегматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари менежерлик сифатларининг ижтимоий-психологик хусусиятлари», 19.00.05 – Ижтимоий психология. Етнопсихология (психология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/P310. 
Илмий раҳбар: Шоумаров Ғайрат Бахрамович, психология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Ҳаитов Ойбек Ешбоевич, психология фанлари доктори, профессор; Қудратуллаева Рухсора Бахтиёровна, психология фанлари номзоди, доцент. 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари менежерлик сифатларининг ижтимоий-психологик хусусиятларини очиб бериш ҳамда мазкур жараён самарадорлигини оширишга доир илмий услубий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари фаолиятида “ҳамкорлик” позициясининг дифференциал намоён бўлиши реал “Мен”да “агрессия”, “юқори конформлик”ни ўзига берадиган баҳосига боғлиқ равишда трансформациялашуви туфайли менежерликнинг интерперсонал шахс хусусияти сифатида ривожланишига тўғри пропорционал еканлиги далилланган; 
умумтаълим муассасалари раҳбар ходимларида “интуитивлик” ва “англанганлик” сифатларининг ривожланиганлик даражаси “функционал-ролли” ва “раппорт” мулоқотда ижтимоий-когнитив хусусиятларни интегратив намоён бўлиши туфайли менежернинг индивидуал бошқарув услубини шаклланишига идентив еканлиги асосланган;
умумтаълим муассасалари раҳбар ходимларида “демонстратив” типни дифференциал намоён бўлиши мулоқотда шахсий кутилмаларга асосланган установкаларнинг Его-субъективизмга уйғун ҳолда хулқга проекцияланиши туфайли шахсдаги низолашувчанликнинг даражавий ифодаланишига боғлиқ еканлиги исботланган; 
раҳбар ўринбосарларида менежерлик сифатларини ривожлантириш учун ижтимоий перцепция, мотивацион-емоционал, когнитив-ижодий сифатларни реал “Мен”да намоён бўлишини таъминлаш муҳимлигига кўра НЛД (нейролингвистик дастурлаш)нинг аудио-визуал контенти арт-терапевтик таъсир усулларини киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари менежерлик сифатларининг ижтимоий-психологик хусусиятларига доир тадқиқот натижалари асосида:
умумтаълим муассасалари раҳбар ходимлари фаолиятида “ҳамкорлик” позициясининг дифференциал намоён бўлиши реал “Мен”да “агрессия”, “юқори конформлик”ни ўзига берадиган баҳосига боғлиқ равишда трансформациялашуви туфайли менежерликнинг интерперсонал шахс хусусияти сифатида ривожланишига тўғри пропорционал еканлигига оид таклифлар Халқ талими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг «Талим жараёнини бошқариш психологияси» модулининг мазмунига сингдирилган (Халқ талими вазирлигининг 2021 йил 18-январдаги 11-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган) (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-82-а-сон малумотномаси). Натижада умумталим муассасалари раҳбар ходимлари шахсининг фаолият йўналишларига кўра ўзига хос индивидуал ижтимоий-психологик ҳусусиятлари емпирик ўрганилган;
умумтаълим муассасалари раҳбар ходимларида “интуитивлик” ва “англанганлик” сифатларининг ривожланиганлик даражаси “функционал-ролли” ва “раппорт” мулоқотда ижтимоий-когнитив хусусиятларни интегратив намоён бўлиши туфайли менежернинг индивидуал бошқарув услубини шаклланишига идентив еканлиги бўйича олинган малумотлар Тошкент шаҳар Халқ талими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг «Раҳбарнинг касбий компетентлиги ва маҳорати» модулининг мазмунига сингдирилган (Халқ талими вазирлигининг 2020 йил 3 январдаги 2-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва №334, 2018 йил рўйхатга олинган ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-82-а-сон малумотномаси). Натижада умумталим муассасалари раҳбар ходимлари шахсининг фаолият йўналишларига кўра бошқарув услубидаги ўзаро фарқлари бўйича хулосалар чиқаришга еришилган; 
умумтаълим муассасалари раҳбар ходимларида “демонстратив” типни дифференциал намоён бўлиши мулоқотда шахсий кутилмаларга асосланган установкаларнинг Его-субъективизмга уйғун ҳолда хулқга проекцияланиши туфайли шахсдаги низолашувчанликнинг даражавий ифодаланишига боғлиқлиги бўйича олинган малумотлар Тошкент шаҳар Халқ талими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг «Талим-тарбия жараёнига психологик ёндошув» модулининг мазмунига сингдирилган (Халқ талими вазирлигининг 2020 йил 3 январдаги 2-сонли буйруғи билан тасдиқланган ва №334, 2018 йил рўйхатга олинган ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-82-а-сон малумотномаси). Натижада умумталим муассасалари раҳбар ходимларининг фаолият йўналишларига кўра низоли вазиятларда ўзларини намоён етишларининг ўзаро фарқларини тадқиқ етиш бўйича олинган малумотлар такомиллаштирилган; 
раҳбар ўринбосарларида менежерлик сифатларини ривожлантириш учун ижтимоий перцепция, мотивацион-емоционал, когнитив-ижодий сифатларни реал “Мен”да намоён бўлишини таъминлаш муҳимлигига кўра НЛД (нейролингвистик дастурлаш)нинг аудио-визуал контенти арт-терапевтик таъсир усулларини киритиш асосида такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилган ва Тошкент шаҳар Халқ талими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий марказининг «Коммуникатив кўникмаларни ривожлантириш» модулининг мазмунига сингдирилган (Халқ талими вазирлигининг 2022 йил 20 январдаги 18-сонли буйруғи билан тасдиқланган ўқув дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган, Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2021 йил 24 декабрдаги ПМ-82-а-сон малумотномаси). Натижада умумталим муассасалари раҳбар ходимларининг фаолият йўналишларига кўра бошқарув фаолиятини такомиллаштиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish