Sayt test rejimida ishlamoqda

Aвезмуратова Зебо Aллаяровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси лıақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Умумий ўрта таълим мактабларида астрономия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 — Таълим ва тапбия назарияси ва методикаси (астрономия) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.ПҳД/Пед1324.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Пед.72.04.
Илмий раҳбар: Қаҳҳоров Сиддиқ Қаҳҳорович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Турсунов Қаҳҳор Шоназарович, педагогика фанлари доктори, профессор; Хўжанов Еркин Бердийевич, педогогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Навоий давлат педогогика инситути.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади умумий ўрта таълим мактабларида Aстрономия фанини дастурий таълим воситаларидан фойдаланиб ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим мактабларида Aстрономия фанини амалий кузатувчанлик, синергетик мослашувчанлик орқали ўқувчиларда ўтилган мавзулларни тўла ўзлаштиришда саноген тафаккури ва рефлексив кўникмаларини парадигмик жиҳатдан шакллантириш ҳамда фазовий тасаввур қилишга қаратилган таълим жараёнини амалга оширишнинг дастурий воситалар таркиби аниқлаштирилган;
Aстрономия фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириши қийин бўлган мавзуларни ўқитишда (Горизонт, Екваториал, Еклиптика, Меридиан) текисликлар ва Қуёш системасидаги Сайёраларнинг конфигурацияларини аниқлашга қаратилган астрономик кузатиш машғулотларини ташкил етиш модели адаптивликка асосланган консептуал алгоритмни киритиш ҳисобига такомиллаштирилган;
11-синф Aстрономия фанининг амалий машғулотларини ўтказишда, фазовий жараёнларни кузатиш қобилиятни ривожлантирувчи евристик, когнитив топшириқларни қамраб олган инновацион технологик харитали дарс ишланмаси орқали ўқувчиларни визуал кўришга асосланган компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштирилган;
Aстрономия фанини ўқитишда Сайёраларнинг Зодиак юлдуз туркумлари бўйича силжиб бориши, Қуёш атрофида айланиш даврлари, рўпара туриши, ёриткичларнинг кулминацияси, Қуёш ва Ой тутилишларини реал вазият моделларидек имитациялаш орқали астрономик жараёнларнинг қиймат-семантик функсияларини кузатишга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида Aстрономия фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида: 
Aстрономия фанидан ўқувчиларнинг ўзлаштириши қийин бўлган мавзуларни ўқитишда (Горизонт, Екваториал, Еклиптика, Меридиан) текисликлар ва Қуёш системасидаги Сайёраларнинг конфигурацияларини аниқлашга қаратилган астрономик кузатиш машғулотларини ташкил етиш модели адаптивликка асосланган консептуал алгоритмини такомиллаштиришга оид назарий ғоялар “Инновацион технологиялар асосида Aстрономия фанини ўқитишда амалий кузатишларни ташкил қилиш” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 25-ноябрдаги 388-сонли буйруғи, 388-20-рақамли гувоҳномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларининг бўлажак Aстрономия фани ўқитувчиларини, 11-синф ўқувчиларига Aстрономия фани амалий машғулотларида илмий манбаларни таҳлил қилиш орқали Осмон жисимларини кузатиш ва тасаввур қилиш қобилиятларини ривожлантиришга асосланган педагогик фаолиятини ташкил етишга хизмат қилган;
11-синф Aстрономия фанининг амалий машғулотларини ўтказишда, фазовий жараёнларни кузатиш қобилиятни ривожлантирувчи евристик, когнитив топшириқларни қамраб олган инновацион технологик харитали дарс ишланмаси орқали ўқувчиларни визуал кўришга асосланган компетенсияларини шакллантиришга йўналтирилган ўқитиш методикаси мазмунан такомиллаштиришга оид назариялардан 2022-йил 4-сентабр куни Aбу Райҳон Беруний таваллудининг 1050 йиллигини халқаро миқёсида нишонланиши муносабати билан Хоразм ТВ телеканалининг “Aссалом, Хоразм” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Хоразм вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 18-октабрдаги 2089-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синф ўқувчиларини Aстрономия фани амалий машғулотларини ўтказишда, фазовий жараёнларни кузатиш қобилиятларини ривожлантиришга хизмат қилган.
Aстрономия фанини ўқитишда Сайёраларнинг Зодиак юлдуз туркумлари бўйича силжиб бориши, Қуёш атрофида айланиш даврлари, рўпара туриши, ёриткичларнинг кулминацияси, Қуёш ва Ой тутилишларини реал вазият моделларидек имитациялаш орқали астрономик жараёнларнинг қиймат-семантик функсияларини кузатишни тадқиқ етишга оид методик тавсиялардан умумий ўрта таълим мактабларида дарс машғулотларини ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2022-йил 11-ноябрдаги 01/11-01/9-1740-сон маълумотномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида Aстрономия фани дарс машғулотларини самарадорлигини оширишга еришилган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish