Sayt test rejimida ishlamoqda

Махмудов Жасурбек Хусинович
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи): “Паҳлавон Маҳмуд ва футувват манбалари”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Fil266.
Илмий раҳбар: Болтабойев Ҳамидулла Убайдуллайевич, филология фнлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/25.08.2021.Fil.01.16.
Расмий оппоненентлар: Юсупова Дилнавоз Фармоновна, филология фанлари доктори, профессор; Хасанов Нодирхон Дадаханович, филология фанлари доктори, профессор; Тажибойева Муқаддас Aбдураҳимовна, филология фанлари доктори, доцент
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат шарқшунослик университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга ега.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўзбек адабиётида диний, тасаввуфий ва адабий манбалар асосида Паҳлавон Маҳмуд, футувват, ахийлик ва жавонмардлик маслагининг пайдо бўлиш тарихий генезисини аниқлаш, ўзбек футувватномалари ва қиссаларининг келиб чиқиши ҳамда ривожланишидаги адабий манбаларни очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
футувват ва ахийлик тушунчалари илдизи Қуръони каримда акс етиши ва фатийлик асослари пайғамбарлик қиссалари орқали очиб берилган;
футувватнинг манбаларига кўра даврлаштириш тамойиллари ишлаб чиқилиб, унинг илк даври пайғамбарлик қиссаларидан акс етган бўлса, иккинчи давр ўзбек мумтоз адабиётида акс етгани, бадиий асарлар мазмунига сингдирилгани асослаб берилган; 
ўзбек мумтоз адабиётида қисса жанрининг келиб чиқиши ва генезиси футувват ва ахийлик тушунчалари билан боғлиқлиги исботланган; 
“Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват” тазкирасидаги авлиёларнинг футувват ва ахийликка мансублиги ҳамда уларнинг Паҳлавон Маҳмуд фаолияти билан аллоқадорлиги далилланган;
Паҳлавон Маҳмуд биографиясига оид ўзбек ва форс тилидаги манбалардаги қайдларнинг ўзаро қиёсланилиши асосида туркий манбалардаги маълумотларнинг нисбатан тўлиқлиги очиб берилган; 
ХИХ–ХХ аср бошларида ёзилган ўзбек футувватномалари бошқа тилдаги футувватномалардан фарқли ўлароқ халқ ҳунармандчилиги рисолалари шаклида еканлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паҳлавон Маҳмуд ва футувват манбалари мавзусида олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
футувват ва ахийлик тушунчалари илдизи Қуръони каримда акс етиши ва фатийлик асослари пайғамбарлик қиссалари орқали очиб берилганлиги ҳамда футувватнинг манбаларига кўра даврлаштириш тамойиллари ишлаб чиқилиб, унинг илк даври пайғамбарлик қиссаларидан акс етган бўлса, иккинчи давр ўзбек мумтоз адабиётида акс етгани, бадиий асарлар мазмунига сингдирилгани каби натижалардан Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти Паҳлавон Маҳмуд номидаги хайрия жамғармаси Паҳлавон Маҳмуд ҳақидаги махсус китобларни тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм вилояти Паҳлавон Маҳмуд номидаги хайрия жамғармасининг 2023-йил 6-январдаги 1-сон маълумотномаси). Натижада “Паҳлавон Маҳмуд: Ўзбек маънавияти ва кураш санъатидаги ўрни”, “Бердим қаламимга сўз. Рубоийлар”(беш тилда) китоблари нашр етилган; 
Паҳлавон Маҳмуд ва футувват манбаларини тадқиқ етиш ҳамда ўзбек мумтоз адабиётида қисса жанрининг келиб чиқиши ва генезиси футувват ва ахийлик тушунчалари билан боғлиқлиги исботланганлиги бўйича олинган илмий натижалар Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ОТ-Ф1-30 “Ўзбек адабиёти тарихи” кўпжилдлик монографиясини (7 жилд) чоп етиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2023-йил 21-январдаги 01/4-132-cонли маълумотномаси). Натижада фундаментал лойиҳа мазмуни илмий жиҳатдан бойиган; 
“Насойим ул-муҳаббат мин шамойим ул-футувват” тазкирасидаги авлиёларнинг футувват ва ахийликка мансублиги ҳамда уларнинг Паҳлавон Маҳмуд фаолияти билан аллоқадорлиги далилланганлиги юзасидан натижаларидан ЎзРФA Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтида 2018-2020 йиллар мобайнида бажарилган ПЗ-20170925213: “ЎзР ФA Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма девонлар каталогини тузиш” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (ЎзРФA Aбу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институтининг 2023-йил 30-январдаги 51-сон маълумотномаси). Натижада амалий лойиҳа мазмуни илмий жиҳатдан бойиган; 
Паҳлавон Маҳмуд ҳаёти ва ижодини ўрганиш ишини кенг омма орасида тарғиб қилишда тадқиқотнинг илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Шарқ қўлёзмалари” кўрсатуви ссенарийларини тузишда фойдаланилган (Ўзбекистон телерадиоканалининг 2023-йил 30-январдаги 06-22-89-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, кўрсатув ва ссенарийларининг илмий-манбавий савияси кенгайган; 
ХИХ–ХХ аср бошларида ёзилган ўзбек футувватномалари бошқа тилдаги футувватномалардан фарқли ўлароқ халқ ҳунармандчилиги рисолалари шаклида еканлиги асосланганлиги каби натижалар “Хива лангари” бадиий филмини суратга олишда фойдаланилган (“Ҳасан-филмс” студиясининг 2023-йил 20-январдаги 07-п-сон маълумотномаси). Натижада бадиий филмнинг илмий-оммабоплиги таъминланган, кино ссенарийнинг илмий-бадиий савияси бойиган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish