Sayt test rejimida ishlamoqda

Очилдийев Нажмиддин Нарбайевичнинг
диссертация ҳимоясисиз селексия ютуғи (ихтиро патенти) асосида фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини бериш бўйича эълон матни

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Республиканинг жанубий минтақаларида йетиштиришга мос, ҳосилдорлиги ва тола сифати юқори бўлган ғўзанинг селексион ашёларини яратиш”, 06.01.05–Селексия ва уруғчилик (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД/Қх504. 
Илмий раҳбар: Равшанов A`зам Еркинович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Илмий-тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Пахта селексияси, уруғчилиги ва йетиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Пахта селексияси, уруғчилиги ва йетиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти, ПҳД.05/27.02.2020.Қх.42.02.
Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан селексия ютуг`ига патент олинган: «О`зПИТИ-1604» г`о`за нави (НAП 00192). 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: ғўза селексиясида генетик жиҳатдан узоқ бўлган шаклларни турлараро мураккаб дурагайлаш услуби орқали тезпишар, сув танқислигига ва гармселга бардошли, ҳосилдор, шунингдек тола чиқими ҳамда сифати юқори бўлган ўрта толали ғўза навини яратишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
келиб чиқиши генетик жиҳатдан узоқ бўлган Г.ҳирсутум Л. ва Г.барбаденсе Л. турларига мансуб ғўза навларини дурагайлаш орқали олинган дурагайларнинг юқори авлодларида хўжалик учун қимматли белгиларнинг шаклланиши ва барқарорлашуви жараёни аниқланган; 
турлараро генетик узоқ мураккаб дурагайлаш услуби орқали яратилган юқори авлод дурагайлари ва селексион ашёлар қимматли хўжалик белгиларини сақланиб қолиши тўлиқ селексия жараёни босқичлари орқали исботланган; 
тезпишарлик, тола ҳосилдорлиги ва сифати юқори, сув танқислигига ва гармселга бардошлиликни ўзида мужассамлаштирган янги ғўза оилалари ва тизмалари яратилган ҳамда селексия жараёни учун бошланғич манба сифатида ажратиб олинган; 
турлараро чатиштириш, якка танлаш ва юқори авлод дурагайларини ўрганиш орқали мавжуд ғўза навларидан морфологик, хўжалик ва навдорлик белгилари бўйича андоза Наманган-77 ва Бухоро-102 ғўза навларидан фарқланадиган тезпишар, тола чиқими ва сифати юқори ҳамда кўпайтириш жараёнида генетик барқарорлигини сақлаб қоладиган янги ЎзПИТИ-1604 ғўза нави яратилган; 
Г.ҳирсутум Л. турига мансуб тезпишар, юқори маҳсулдор, сув танқислигига ва гармселга бардошли ғўза навига Интеллектуал мулк агентлиги томонидан патент олинган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ғўзанинг ўрта толали Г.ҳирсутум Л. ва ингичка толали Г. барбаденсе Л. турига мансуб навлари иштирокида яратилган нав ва тизмаларни ўзаро мураккаб дурагайлаш усули орқали олинган оилаларда белгиларнинг шаклланиши ва барқарорлашувини ўрганиш асосида:
ўрта толали ғўзанинг О`зПИТИ-1604 нави Қишлоқ хо`жалиги екинлари навларини синаш марказининг турли тупроқ-иқлим шароитларида жойлашган нав синаш шахобчаларида синалган (Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 9 февралдаги 07/21-21-05/508-сон маълумотномаси). Давлат нав синови натижаларига ҳамда експерт комиссияси хулосасига асосан 2022-йилдан бошлаб, Сурхондарё вилояти тупроқ-иқлим шароитларида мос нав сифатида истиқболли деб топилган;
янги “ЎзПИТИ-1604” нави 2022-йилда Сурхондарё вилоятида жами 1567,0 гаектар майдонга жорий қилиниб, ишлаб чиқариш синовидан муваффақиятли ўтган (Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 9 февралдаги 07/21-21-05/508-сон маълумотномаси). Натижада Музработ ва Шўрчи туманлари фермер хўжаликларида ўртача 40,0 с/га ертаги ҳосил олишга еришилган;
“ЎзПИТИ-1604” нави 2022-йилда ПСУЙЕAИТИ Сурхондарё илмий тадқиқот стансияси Хазарбоғ тажриба участкасига жорий қилинган (Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 9 февралдаги 07/21-21-05/508-сон маълумотномаси). Натижада 2022-йил пахта ҳосили учун уруғлик кўчатзорларидан 600 дона якка танлов, 35 та намунавий ва 35 та оилавий теримлар (2601 кг супер елита) амалга оширилиб, навдорлиги юқори 1,4 тонна супер елита, 72,7 тонна елита, 19,7 тонна Р-1 уруғлик жамғарилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish