Sayt test rejimida ishlamoqda

Рузметов Умид Исмаиловичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон шароитида Asteraceae ва Lamiaceae оиласига мансуб доривор ўсимликларни етиштиришнинг илмий-амалий асослари”, 06.03.03–Доривор ўсимликлар интродукцияси, етиштириш технологияси ва агрофармэкологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Qx155.
Илмий маслаҳатчи: Кожахметов Советбек Кожахметович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессер.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.05/29.04.2022.Qx.13.04.
Расмий оппонентлар: Тўхтаев Бобоқул Ёрқулович, биология фанлари доктори, профессор; Атабаева Ҳалима Назаровна, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Ниязалиев Бегали Ирсалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўсимликлар генитик ресурслари илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон шароитида Asteraceae ва Lamiaceae оиласига мансуб, доривор ўсимликларни етиштиришнинг илмий-амалий  асосларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор доривор ўсимликларнинг турли экиш муддатлари ва меъёрларидаги етиштиришда оч тусли бўз тупроқлар шароитида минерал ўғитлар меъёри N90P60K40 кг/га қўлланилиб, ўсишини бошқарувчи “плантастим” моддасининг 1000 мл/га меъёри, суғоришлар (ЧДНС)га нисбатан 70–80–75% ли тартибда ўтказилганда, мавсум давомида 7-8 маротаба амалга оширилганда, мақбул куз мавсумда етиштирилганда тирноқгул гул ҳосилдорлиги 487 кг/га, мойчечак гул ҳосилдорлиги 1233 кг/га, эхинацея ер устки хом ашёси 11670 кг/га, маврак барг ҳосилдорлиги 14596 кг/га бўлганлиги аниқланган;
типик бўз тупроқлар шаротида минерал ўғитлар меъёри  N60P60K40 кг/га қўлланилиб, ўсишини бошқарувчи “плантастим” моддасининг 1000 мл/га меъёри, суғоришлар (ЧДНС)га нисбатан 60–70–65% ли тартибда ўтказилиб, мавсумда 6-7 маротаба амалга оширилди, мақбул куз мавсумда етиштирилганда тирноқгул гул ҳосилдорлиги 867 кг/га, мойчечак гул ҳосилдорлиги 1630 кг/га, эхинацея ер устки хом ашёси 17226 кг/га, маврак барг ҳосилдорлиги 18842 кг/га олиш мумкинлиги илмий исботланган;
тўқ тусли бўз тупроқлар шароитида минерал ўғитлар меъёри N60P60K40 кг/га қўлланилиб, ўсишини бошқарувчи “плантастим” моддасининг 1000 мл/га меъёри, суғоришлар (ЧДНС)га нисбатан 50–60–55 фоизли тартибда ўтказилиб, мавсумда 5-6 маротаба амалга ошириш натижасида, мақбул куз мавсумда етиштирилганда тирноқгул гул ҳосилдорлиги 978 кг/га, мойчечак гул ҳосилдорлиги 1675 кг/га, эхинацея ер устки хом ашёси 16450 кг/га, маврак барг ҳосилдорлиги 19645 кг/га бўлганлиги илмий асосланган;
доривор ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини жадаллаштириш ҳамда ҳосилдорлигини оширишда “плантастим” моддасининг ишлов бериш муддати шоналаш ва ғунчалаш даврида икки марта илдизидан ва унинг 1000 мл/га меъёрининг самарали концентрацияси танланган;
доривор ўсимликларни етиштиришда минерал ўғитлардан фойдаланишнинг мақбул меъёри (N60P60K40, N90P60K40 кг/га) барг чиқарганда, ғунчалаш ва гуллаш даврларида қўлланилганда тирноқгул гулидаги каротиноид миқдори –37,7 мг,%, мойчечак гулидаги эфир мойи –0,58%, эхинацеянинг гули ва баргидаги цикрой кислотасига нисбатан ҳисобланган оксикоричная кислоталари ҳосилаларининг умумий миқдори гулда –4,75%, баргда –4,12%; маврак баргидаги эфир мойлари меъёрий миқдори –1,44% бўлганлиги аниқланган;
доривор тирноқгул гули таркибидаги флавоноидлар миқдори (рутин 0,49; гиперазид 0,67; галл кислотаси 7,52), витаминлар миқдори В6–2,665; В9–7,857, С–0,018, В2–0,042, В12–0,813 мг/100г. Мойчечак гули таркибидаги флавоноидлар миқдори, (рутин 1,41; гиперазид 0,53; галл кислотаси 2,78), витаминлар миқдори В9–16,354, В2–0,879, В12–14,523 мг/100г. Эхинацея органлари таркибидаги флавоноидлар миқдори, баргда – рутин 0,069, гиперазид 0,108, галл кислоталари 0,041; пояда – рутин 0,286, апигенин 0,987, галл кислоталари 0,116; гулида – рутин 0,369, апигенин 2,321, гиперазид 0,036, галл кислоталари 0,093 мг/100г. Маврак барг таркибида флавоноидлар миқдори мг/100г (баргда: рутин –26,73; норвагенин –0,82; гиперазид –1,50; галл кислота –50,67) борлиги ҳамда баргда РР, С, В2, В12;  қирқдан ортиқ макро ва микро элементлар ва уруғ таркибидаги ёғ миқдори 14,1% га аниқланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Asteraceae ва Lamiaceae оиласига мансуб доривор ўсимликлар турларига қўлланилган ўғит, ўсиши ва ривожланишини бошқарувчи модда ва сув меъёрларига таъсирини аниқлаш бўйича турли тупроқ–иқлим шароитларида ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
доривор тирноқгул, мойчечак, эхинацея ва маврак ўсимликларини етиштиришда минерал ўғитларнинг N90P60K40 кг/га, ўсиши ва ривожланишини бошқарувчи “плантастим” модданинг 1000 мл/га меъёри, суғориш тартибининг ЧДНСга нисбатан 70–80–75% меъёрлари Сирдарё вилояти Сирдарё давлат ўрмон хўжалиги ҳудудида 2,5 гектар майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 3 ноябрдаги 03/35–5051–сон маълумотномаси). Бунинг натижасида тирноқгул гул хом ашё ҳосилдорлиги 1,9 баробарга ва олинган даромад 11 973 млн. сўм/га; мойчечак гул хом ашё ҳосилдорлиги 1,5 баробарга ва олинган даромад 38 083 млн. сўм/га; эхинацея ер устки қисми хом ашё ҳосилдорлиги 1,7 баробарга ва олинган даромад 134 968 млн. сўм/га ва маврак барги хом ашёси ҳосилдорлиги 1,5 баробарга ошган ва олинган даромад 166 048 млн. сўм/га ни ташкил этган; 
тирноқгул, мойчечак, эхинацея ва маврак ўсимликларини етиштиришда минерал ўғитларни N60-90P60K40 кг/га, ўсиши ва ривожланишини бошқарувчи “плантастим” модданинг 1000 мл/га меъёри, суғориш тартибининг ЧДНСга нисбатан 60–70–65% меъёрлари Тошкент вилояти Тошкент туманидаги “Дархон” тажриба майдони шароитида 1,0 гектарда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 3 ноябрдаги 03/35–5051–сон маълумотномаси). Натижада тирноқгул гул хом ашё ҳосилдорлиги 1,8  баробарга ва олинган даромад 25 358 млн. сўм/га; мойчечак гул хом ашё ҳосилдорлиги 1,8 баробарга ва олинган даромад 52 063 млн. сўм/га; эхинацея ер устки қисми хом ашё ҳосилдорлиги 1,9 баробарга ва олинган даромад 201 725 млн. сўм/га ва маврак барги хом ашёси ҳосилдорлиги 1,6  баробарга ошган ва олинган даромад 217 685 млн. сўм/га ни ташкил этган; 
тирноқгул, мойчечак, эхинацея ва маврак ўсимликларига минерал ўғитларнинг N60-90P60K40 кг/га, ўсиши ва ривожланишини бошқарувчи “плантастим” модданинг 1000 мл/га меъёри, суғориш тартибини ЧДНСга нисбатан 50–60–55% меъёрлари Тошкент вилояти, Паркент туманидаги Саксонота давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонаси “Чотқол” бўлимида 2,0 гектар тажриба майдонда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг 2022 йил 3 ноябрдаги 03/35–5051–сонли маълумотномаси). Натижада тирноқгул гул хом ашё ҳосилдорлиги 1,5 баробарга ва олинган даромад 29 348 млн. сўм/га; мойчечак гул хом ашё ҳосилдорлиги 1,8 баробарга ва олинган даромад 53 743 млн. сўм/га; эхинацея ер устки қисми хом ашё ҳосилдорлиги 1,9 баробарга ва олинган даромад 192 518 млн. сўм/га ва маврак барги хом ашёси ҳосилдорлиги 1,6 баробарга ошган ва олинган даромад 226 394 млн. сўм/га ни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish