Sayt test rejimida ishlamoqda

Назаров Орзикул Маматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўғитлар ва криопротекторларни картошканинг совуққа чидамлиги ва ҳосилдорлигига таъсири”, 06.01.07 – Мевачилик ва узумчилик, 06.01.04 - Агрокимё (Қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Qx247.
Илмий раҳбар: Хошимов Фарход Ҳакимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Ниязалиев Бегали Ирисалиевич, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Сулаймонов Иномжон Жамолидинович, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилояти суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқ шароитида кеч кузда ва эрта баҳорги мавсумда экилган картошка уруғлик туганакларига криопротектор моддалар билан ишлов бериш ҳамда совуққа чидамлигини ошириш орқали юқори ва сифатли ҳосил олишда мақбул озиқлантириш режимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зарафшон воҳасида шаклланган суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида картошкани мақбул озиқлантириш (N180P120К60 кг/га) миқдори ва кузда экиб совуққа чидамлигини криопротектор моддалар таъсирида ошириш (ананавийга нисбатан – 2,5-4,0 оС гача бардошли) усули ишлаб чиқилган;
минерал (N200P160К100 кг/га, N180P120К60 кг/га) ва органик (25 т/га, 40 т/га) ўғитларни мақбул меъёрларда қўллаш ўтлоқи-бўз тупроқлар таркибидаги озиқ моддаларни вегетация бошига нисбатан вегетация якунида ижобий бўлиши (азот N-NH4-14,17; N-NО3-28,47; P2O5-5,16; K2O 167,86 мг/кг) аниқланган;
картошка уруғлик туганакларига криопротектор моддасини турли (0,3%, 0,8%, 0,01%, 0,05% ва 0,1%) концентрация билан ишлов бериш орқали уни мақбул меъёри (0,05%) аниқланган;
криопротектор моддасини мақбул меъёрда (0,05%) картошкани уруғлик туганакларига ишлов бериб ҳамда 40 т/га гўнгни мулчалаб қўллаш тупроқ ҳароратини 1,3-1,9 оC юқори бўлишига, хўжалик шароитида парваришланган картошкага нисбатан ўртача 20-24 кун эрта муддатда етиштириш мумкинлиги исботланган;
кеч кузда экилган картошкага мақбул озиқа муҳити ва криопротекторни кўллаш, унинг ҳосилига (29,05-30,3 т/га), сифатига ижобий (крахмал 15,4%, қанд 0,78%, витамин «С» 18,20%, оқсил 1,84%) таъсир қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўғитлар ва криопротекторларни картошканинг совуққа чидамлиги ва ҳосилдорлигига таъсири бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
«Ўғитлар ва криопротекторларни кузда экиладиган картошкага қўллаш бўйича тавсиянома» Самарқанд вилоятини Тайлоқ, Самарқанд, Булунғур ва Ургут туманиларини ҳамда Сурхондарё вилоятини Жарқўрғон туманини қишлоқ хўжалиги бўлимларида ва Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд филиалида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 02/025-4817-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома картошкачиликка ихтисослашган фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларида картошкадан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда амалий қўлланма сифатида хизмат қилган;
Картошкадан юқори ва сифатли ҳосил олишда органо-минерал ўғитларни мақбул (40 т/га гўнг+N180P120K60) меъёрда қўллаш технологияси Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида 15,86 га, Самарқанд туманида 3,72 га, Булунғур туманида 3,55 га, Ургут туманида 3,82 га, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 6,45 га, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд филиалида 3,62 га, жами 37,02 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 02/025-4817-сон маълумотномаси). Натижада, қўшимча картошка ҳосили кузги назоратга нисбатан ўртача 93-108,31 ц/га, баҳорги назоратга нисбатан 74-78,12 ц/га юқори бўлган;
Зарафшон воҳасида шаклланган суғориладиган ўтлоқи-бўз тупроқлар шароитида картошка уруғига 1,2-ПД-(Пропандиол-76)-0,05 фоизли эритма билан ишлов бериб, мақбул меъёрда органа-минерал ўғит қўллаш технологияси Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида 15,86 га, Самарқанд туманида 3,72 га, Булунғур туманида 3,55 га, Ургут туманида 3,82 га, Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 6,45 га, Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти Самарқанд филиалида 3,62 га, жами 37,02 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 26 ноябрдаги 02/025-4817-сон маълумотномаси). Натижада, ананавийга нисбатан – 2,5-4,0 оС гача совуққа бардошлиги ортган, хўжалик шароитида парваришланган картошкага нисбатан ўртача 20-24 кун эрта муддатда етиштирилган ҳамда ҳар гектаридан ўртача 37568 минг сўмгача ялпи фойда олиниб, рентабеллик даражаси 48,55-54,11 фоизни ташкил этган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish