Sayt test rejimida ishlamoqda

Мирзаев Лутфулло Арибжановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ғўза-ғалла навбатлаб экиш тизимида минерал ўғитлар қўллашнинг илмий-амалий асослари (Қорақалпоғистон Республикасининг ўтлоқи аллювиал тупроқлари мисолида)”, 06.01.04-Агрокимё (қишлоқ хўжалиги фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2022.4.DSc/Qx228.
Илмий маслаҳатчи: Ибрагимов Назирбай Мадримович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессер.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тупроқшунослик ва агрокимёвий тадқиқотлар институти, DSc.25/30.12.2019.Qx/B.43.01.
Расмий оппонентлар: Саттаров Жўрақул, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, академик; Хошимов Фарход Хакимович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор; Кожаҳмедов Советбек, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бердах номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Қорақалпоғистон Республикаси суғориладиган ўтлоқи-аллювиал тупроқлари шароитида кузги буғдой+такрорий экин+ғўза навбатлаб экиш тизимида минерал ўғитларнининг мақбул меъёрларини илмий асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кузги буғдой+такрорий экин+ғўза навбатлаб экиш тизимида такрорий экинлар (мош, кунгабоқар) ва уларга қўланилган минерал ўғитлар тупроқлар таркибидаги фосфат ва калий фракцияларини трансформациясига таъсири турлича эканлиги аниқланган;
тупроқнинг 0-30 см қатламидаги 100 грамм қуруқ қисмида ўсимликлар учун зарур бўлган фосфорнинг карбонат ангидрид (H2O+CO2) ҳамда аммиакли (3н.NH4OH) эритмада эрийдиган органик шакллари кузги буғдойдан сўнг такрорий экин экилмаганга нисбатан мош (N30-60Р80К60) экилганда 0,62-0,66 ва 4,4-5,7 мг кўп бўлиши, кунгабоқар экилганда мошга нисбатан 0,8-1,6 мг кам бўлиши экин турига боғлиқлиги асосланган;
кузги буғдойга минерал ўғитларни N180Р120К90 кг/га меъёрда қўлланилиши N120Р80К60 кг/га қўлланилганга нисбатан тупроқнинг 0-30 см қатламидаги100 грамм қуруқ қисмида калийни алмашинмайдиган шаклини 2,0-4,5 мг га камайиши, осон ўзлаштириладиган алмашинувчан шаклини 0,5-2,0 мг га, сувда осон эрувчи шаклини 0,1-0,4 мг ва органик шаклини 0,1-1,7 мг кўпайиши илмий асосланган;
экинларнинг барча ривожланиш фазаларида ҳам тупроқдаги азотнинг нитрат шаклига нисбатан аммоний шаклини юқори бўлиши ва уларнинг ўзаро нисбати 0,7:1 бўлиши илмий асосланган;
минерал ўғитларни юқори меъёрларда (ғўза N240Р170К125; кузги буғдой N240Р160К120; кунгабоқар N180Р120К90; мош N60Р80К60 кг/га) қўлланилиши генератив органларига нисбатан вегетатив массани кўп ривожланиши аниқланган;
вегетация якунида экинларнинг тупроқда қолдирган илдиз ва анғиз миқдорлари кузги буғдойда 2,3-3,8 т/га, кунгабоқарда 1,3-2,7 т/га, мошда1,26-1,38 т/га қолиши, улар таркибидаги N:Р унсурларининг энг юқори миқдорлари кузги буғдой анғизида 0,72-1,08:0,74-0,83 фоиз, мош илдизида 1,33-2,44:2,26-3,82 фоиз, К унсурининг энг юқори миқдори кунгабоқар анғизида (4,22-4,31%) бўлиши ва тупроқлар унумдорлигини тиклашга ижобий таъсир қилиши илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоғистон Республикаси суғориладиган ўтлоқи аллювиал тупроқлари шароитида қисқа ротацияли навбатлаб экишда минерал ўғитларнинг мақбул меъёрларини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
«Қорақалпоғистон Республикасида қисқа ротацияли навбатлаб экишда ғўзани ўғитлаш», «Қорақалпоғистон Республикаси шароитида кузги буғдойда минерал ўғитлар қўллаш», «Қорақалпоғистон Республикаси шароитида ғалладан кейин такрорий кунгабоқарда минерал ўғитлар қўллаш» ҳамда «Қорақалпоғистон Республикаси шароитида такрорий мошда минерал ўғитлар қўллаш» тавсияномалари Қорақалпоғистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлигига амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг2021 йил 31 майдаги 01/011-1387-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу тавсиянома фермер хўжаликлари ва кластерларда кузги буғдой+такрорий экин+ғўза навбатлаб экиш тизимида минерал ўғитларни мақбул меъёр ва муддатларда қўллаш, экинлардан юқори ва сифатли ҳосил етиштиришда амалий қўлланма сифатида хизмат қилган;
қисқа ротацияли навбатлаб экиш тизимида минерал ўғитларни мақбул меъёрларини қўллаш технологияси Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Элликқалъа, Беруний ва Амударё туманларида ғўзада 11900 га, кузги буғдойда 7500 га, ғалладан кейин такрорий кунгабоқарда 220 га ва мошда130 га, жами 19750 га майдонга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 01/011-1387-сон маълумотномаси). Натижада, анъанавий шароитда етиштирилган пахтага нисбатан 4-9 ц/га, кузги буғдойга нисбатан 10-13 ц/га, кунгабоқарга нисбатан 4-6 ц/га, мошга нисбатан 3-5 ц/га қўшимча ҳосил олинган;
кузги буғдой+такрорий экин+ғўза тизимида минерал ўғитларнинг қўллаш агротехнологияси Тўрткўл туманида 175 га, Элликқалъада 374 га, Берунийда 165 га, Амударёда 157 га, жами 871 га майдонларда синовдан ўтган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2021 йил 31 майдаги 01/011-1387-сон маълумотномаси). Натижада, қисқа ротациялаб навбатлаб экилган экинларнинг ўсиб-ривожланиши, ҳосил тўплаши ортган, анъанавий агротехнологияга нисбатан ўртача 30-40 кг/га минерал ўғитлар тежалган, ғўзадан ўртача 32,1-33,6 ц/га пахта ҳосил олинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish