Sayt test rejimida ishlamoqda

Aлимова Шаҳноза Мақсудовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И.Умумий маълумотлар.
“Хоразм қипчоқ шеваларининг лексик-грамматик хусусиятлари”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.4.ПҳД/Фил1406.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
Илмий раҳбар: Дўсимов Зариббой, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Фил.55.02. 
Расмий оппонентлар: Ибрагимов Юлдаш Маткаримович, филология фанлари доктори, профессор; Бобожонов Фарҳод Қурбонбойевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.Тадқиқотнинг мақсади Хоразм қипчоқ шеваларига оид бирликларнинг лексик-грамматик хусусиятларини, уларнинг ўзбек адабий тили ҳамда бошқа қипчоқ шевалари билан боғлиқлигини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Хоразм қипчоқ шеваларининг бошқа ўзбек қипчоқ шеваларидан асрлар давомида тарихий, ижтимоий ҳамда сиёсий омиллар асосида шаклланган лексик ва морфологик ҳамда синтактик ўзига хосликлар сабаб вужудга келган грамматик жиҳатдан фарқ қилувчи алоҳида шева еканлиги исботланган; 
Хоразм қипчоқ шеваларида қўлланувчи лексик-семантик диалектизмларнинг генетик таркиби аниқланиб, уларнинг маъноларидаги тилнинг табиий тараққиёти ҳамда лингвистик ва екстралингвистик жараёнларда юз берувчи тадрижий ўзгаришлар бошқа қипчоқ гуруҳи туркий тилларига қиёсланган ҳолда очиб берилган;
Хоразм қипчоқ шевалари луғат таркибининг асл туркий ва ўзлашма қатламлари аниқланиб, бу қатламларнинг шевалар лексик фондининг мавзу гуруҳларидаги нисбати ўзгарувчан бўлиши, олинмаларнинг халқ турмуш тарзига мос равишда кириб келиши каби ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
Хоразм қипчоқ шевалари сўз бойлигини Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларидаги қипчоқ шевалари билан қиёслаш асосида уларнинг ўзаро фарқ ва умумийликларининг келиб чиқишига сабаб бўлган муносабатлари аниқланиб, бир миллат вакиллари сифатида ҳар қандай вазиятда сақланиб қолган муштарак лексик-грамматик бирликлари очиб берилган. 
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хоразм қипчоқ шеваларининг лексик-грамматик хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган натижалар асосида:
Хоразм қипчоқ шеваларининг бошқа ўзбек қипчоқ шеваларидан асрлар давомида тарихий, ижтимоий ҳамда сиёсий омиллар асосида шаклланган лексик ва морфологик ҳамда синтактик ўзига хосликлар сабаб вужудга келган грамматик жиҳатдан фарқ қилувчи алоҳида шева еканлиги ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФA-0-43429, ФA-Ф1, ГОО2 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанрларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш” (2012-2016) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳаларни бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 16-августдаги 297/3-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудуди азал-азалдан яқин қўшничилик муносабатларига ега бўлиб, бу ҳудудларда қипчоқ лаҳжаси вакиллари истиқомат қилиши мазкур ҳудудларда яшовчи қипчоқ лаҳжаси вакиллари сўзларини тадқиқ қилишда кенг имконият яратиши, шунингдек Хоразм воҳаси қипчоқ шеваларини тадқиқ қилишда ҳамда иккала ҳудуд вакилларининг тилини қиёсан ўрганишда муҳим амалий ва назарий аҳамиятга егалиги далилланган; 
Хоразм қипчоқ шевалари сўз бойлигини Ўзбекистоннинг бошқа минтақаларидаги қипчоқ шевалари билан қиёслаш асосида уларнинг ўзаро фарқ ва умумийликларининг келиб чиқишига сабаб бўлган муносабатлари таҳлил қилиниб, бир миллат вакиллари сифатида ҳар қандай вазиятда сақланиб қолувчи муштарак лексик-грамматик бирликлар ҳақидаги хулосалардан ФA-Ф-1-005 “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини тадқиқ етиш” (2017-2020) фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 23-июндаги 221/3-сон маълумотномаси). Хусусан, мазкур тадқиқотда амалга оширилган қипчоқ шеваларидаги лексик-грамматик таҳлили натижасида олинган илмий хулосалар академия електрон кутубхона базасига тақдим қилиниб, Хоразм ва Қорақалпоғистон ҳудуди азал-азалдан яқин қўшничилик муносабатларига егалиги боис, бу ҳудудларда қипчоқ лаҳжаси вакиллари сўзларини тадқиқ қилишда ва иккала ҳудуд вакилларининг тилини қиёсан ўрганишда муҳим амалий ва назарий асосланган ҳолда ўзбек ва қорақалпоқ тилига хос диалектизмлар Хоразм қипчоқ шевалари материаллари мисолида далилланишига имкон берган; 
Хоразм қипчоқ шеваларида қўлланувчи лексик-семантик диалектизмларнинг генетик таркиби аниқланиб, уларнинг маъноларидаги тилнинг табиий тараққиёти ҳамда лингвистик ва екстралингвистик жараёнларда юз берувчи тадрижий ўзгаришлар бошқа қипчоқ гуруҳи туркий тилларига қиёсига оид таҳлиллардан A-ФA-2019-9 шифрли “Қадимий ёзма ноёб қўлёзма ва манбаларни тадқиқ қилиш, уларнинг рақамлаштирилган библиотекасини яратиш” амалий лойиҳасида фойдаланилган (Хоразм Маъмун академиясининг 2022-йил 25-апрелдаги 85/1-22-сон маълумотномаси). Натижада грант базасига киритилган қўлёзма ва ҳужжатлар тадқиқида шева материаллари асосли манба бўлиб хизмат қилиши далилланган;
Хоразм қипчоқ шевалари луғат таркибининг асл туркий ва ўзлашма қатламлари аниқланиб, бу қатламларнинг шевалар лексик фондининг мавзу гуруҳларидаги нисбати ўзгарувчан бўлиши, олинмаларнинг халқ турмуш тарзига мос равишда кириб келиши каби ўзига хос хусусиятлари аниқланган материаллардан Хоразм телерадиокомпаниясининг “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!”, “Aссалом Хоразм” дастурининг “Суҳбатдош” рукнидаги ешиттиришларнинг сенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Хоразм телерадиокомпаниясининг 2022-йил 29-июлдаги 1027-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатув ва радиоешиттиришлар янги материаллар, илмий асосланган далиллар билан бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish