Sayt test rejimida ishlamoqda

Саидмурадова Сахиба Жалмурадовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Назар Ешонқул асарларида бадиий психологизм”, 10.00.02 – Ўзбек адабиёти (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД/ФиИ2073.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
Илмий раҳбар: Юлдашев Нормат Темирович, филология фанлари номзоди, доцент.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, Илмий Кенгаш рақами: Термиз давлат университети, ПҳД.03/31.03.2021.Фил.78.04. 
Расмий оппонентлар: Қаҳрамонов Қурдош Ялгашевич, филология фанлари доктори, профессор; Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна, филология фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Назар Ешонқул асарларида ифодаланган бадиий психологизм ҳодисасини ёндош адабий тушунчалар билан уйғунликда очиб бериш ҳамда шу орқали адиб ижодининг миллий адабиёт тараққиётидаги ўрнини, комил инсонни тарбиялашдаги амалий аҳамиятини белгилашдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
адабиётда психологик тасвирнинг имкониятлари ва ўзбек адабиётидаги психик ҳодисанинг субйектив-обйектив шакллари, психологик тасвир тамойилларининг характер яратишдаги ўрни, илмий-амалий аҳамияти, унинг ўзбек насри намуналарида бадиий-психологик жорийланиши каби масалалар Н.Ешонқул асарларида психологик воситалар - ички монолог, нутқий характеристика, психологик портрет, ҳисларнинг ташқи експрессияси воситасида далилланган;
 Назар Ешонқулнинг ҳаёт ҳақиқатини ижодий қайта ишлаб бадиий ҳақиқатга айлантиришда, шунингдек, миллий характер яратишда бадиий психологизмдан фойдаланиш маҳорати аниқланган; 
Назар Ешонқулнинг “Гўрўғли ёҳуд ҳаёт суви” романида бадиий образ генезиси ва такомили, тасвирда психологик имкониятларнинг персонажлар руҳиятини очишдаги ўрни асосланган;
бадиий адабиётда психоаналитик методнинг шахс ва жамият, шахслараро муносабатларни ёритишдаги илмий-назарий аҳамияти очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Назар Ешонқул асарларида бадиий психологизм масалаларини ёритишга оид хулосалардан:
Назар Ешонқулнинг ҳаёт ҳақиқатини ижодий қайта ишлаб бадиий ҳақиқатга айлантиришда, шунингдек, миллий характер яратишда бадиий психологизмдан унумли фойдаланиши ва серқирра маҳорати масалаларини ёритиш натижаларидан Тошкент давлат Ўзбек тили ва адабиёти университетида 2017-2020 йилларда бажарилган ПЗ-20170927147 “Қадимги даврлардан ХВИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги амалий лойиҳасининг учинчи босқичидаги режалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Aлишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 12-октабрдаги 01/4-2816-сон маълумотнома) Натижада, лойиҳа ишида Назар Ешонқул асарларида бадиий психологизм ифодаси масалалари бўйича умумий хулосалар чиқаришга еришилган; 
адабиётда психологик тасвирнинг имкониятлари ва о`збек адабиётидаги беқиёс ўрни, илмий-амалий аҳамияти, унинг ўзбек насри намуналарида бадиий-психологик жорийланиши каби масалалар Н.Ешонқул асарлари мисолида бадиий таҳлил қилинганлиги каби хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар Aкадемияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида бажарилган ФA-Ф1, Г002 рақамли “Қорақалпоқ фолклори ва адабиёти жанр ҳамда турларининг назарий масалаларини тадқиқ етиш”; ФA-Ф1-005 рақамли “Қорақалпоқ фолклоршунослиги ва адабиёцҳунослиги тарихини тадқиқ етиш” мавзуларидаги фундаментал тадқиқот лойиҳасида (асосан мақола ва тезисларидан) фойдаланилган (ъзбекистон Республикаси Фанлар академийаси Қорақалпоқ боълимининг 2022-йил 16-мартдаги 7.01/117-сон маълумотномаси) Натижада, Назар Ешонқул асарларида бадиий психологизм масалалари бўйича мукаммалликка еришилган;
Назар Ешонқул насрида бадиий психологизм илмий-тадқиқот натижаларидан Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг “Кун мавзуси” дастурида “Нажот илмда. Назар Ешонқул асарларида бадиий психологизм” номли кўрсатувни тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2021- йил 21-апрелдаги 01-15/422-сон маълумотномаси.) Натижада телетомошабинларнинг китобхонликка қизиқишини оширишга, ушбу кўрсатув учун тайёрланган материаллар мазмунининг мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига, кўрсатувнинг илмий- оммабоп бўлишига еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish