Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмуминов Зиядулла Aмировичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мамлакат експорт салоҳиятини молиявий воситалар орқали ривожлантириш», 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.4.ПҳД/Иқт.1913
Илмий раҳбар: Кузиева Наргиза Рамазановна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ДСc.09/31.08.2022.И.151.01.
Расмий оппонентлар: Хошимов Елмурод Aбдусатторович, иқтисодиёт фанлари доктори, Aшурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда мамлакат експорт салоҳиятини молиявий воситалар орқали ривожлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган илмий-амалий тавсияларни ишлаб чиқиш.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
експорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисоб варағига чет ел валютаси тушуми келиб тушишидан қатъий назар ҳисобга олиш тизимини жорий етиш лозимлиги асосланган; 
чет елдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган експорт қилувчилар ёки «еркин муомалага чиқариш» божхона режими бўйича товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш ишларини ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун жарима миқдорларини камайтириш таклифи;
охирги ўн икки ой давомида 1 миллион AҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини експорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланиши таъминлаш талаб етилмаган ҳолда 120 кунга тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш таклиф етилган;
ўзаро алоқадор тарафларнинг умумий фойдасини кам солиқ тўланадиган давлатларда (ҳудудларда) бўлган шахслар фойдасига трансферт нархларни қўллаш йўли орқали солиқлар тўлашни камайтириш ҳолатларини бартараф етиш мақсадида солиқ қонунчилигида трансферт нархларни назорат қилиш механизмларини жорий етиш зарурияти асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда мамлакат експорт салоҳиятини молиявий воситалар орқали ривожлантириш йўллари бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
експорт қилинадиган товарлар учун ишлатилган, ҳақиқатда олинган товарлар (хизматлар) бўйича тўланиши лозим бўлган (тўланган) қўшилган қиймат солиғи суммасини солиқ тўловчининг банк ҳисоб варағига чет ел валютаси тушуми келиб тушишидан қатъий назар ҳисобга олиш тизимини жорий етиш лозимлиги бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 24 августдаги ПФ-5231-сон “Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилигини такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 20 октябрдаги 18/1-64670-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида ўтган йил давомида 482 та тўқимачилик корхоналарига тахминан 2 триллион сўм миқдорида ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммаси експортдан валюта тушумини кутмасдан қайтариб берилган;
чет елдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган експорт қилувчилар ёки «еркин муомалага чиқариш» божхона режими бўйича товарларни республикага олиб кириш ва расмийлаштириш ишларини ўз вақтида таъминламаган импорт қилувчилар учун жарима миқдорларини камайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 апрелдаги ПҚ-5087-сон “Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 20 октябрдаги 18/1-64670-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида 2021 йил 1 май ҳолатига чет елдан хорижий валютадаги тушум тушиши кечиктирилишига йўл қўйган 3 559 та субъектларга ҳисобланган 3 044,3 млрд.сўм (289,3 млн. AҚШ доллари) миқдоридаги молиявий жарималар камайтирилди ва 7 809 та субъектларнинг 2,2 млрд. доллар миқдордаги дебитор қарздорликлари муддати ўтмаган деб ҳисобланиб, уларнинг юзага келиши 2022 йилнинг 1 майидан янгидан ҳисобланган;
охирги ўн икки ой давомида 1 миллион AҚШ долларидан ортиқ тайёр тўқимачилик маҳсулотларини експорт қилган корхоналарга асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар олиб киришда божхона тўловларини тўлаш бўйича фоиз ҳисобланмаган ҳамда уларнинг тўланиши таъминлаш талаб етилмаган ҳолда 120 кунга тўловни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 7 сентябрдаги ПФ-6306-сон “Експортчи корхоналарни рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармонида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2021 йил 5 ноябрдаги 06/04-02-32/2217-сон маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий етилиши натижасида експортчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, миллий маҳсулотларнинг ташқи бозорлардаги рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш ва валюта тушумларини кўпайтириш имконияти яратилган;
ўзаро алоқадор тарафларнинг умумий фойдасини кам солиқ тўланадиган давлатларда (ҳудудларда) бўлган шахслар фойдасига трансферт нархларни қўллаш йўли орқали солиқлар тўлашни камайтириш ҳолатларини бартараф етиш мақсадида солиқ қонунчилигида трансферт нархларни назорат қилиш механизмларини жорий етиш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 30 декабрдаги ЎРҚ-599-сон “Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига ўзгартиш киритиш тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексида ўз аксини топган. (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2021 йил 20 октябрдаги 18/1-64670-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда ўзаро алоқадор шахслар ўртасида камайтирилган нархларни белгилаш орқали солиқдан қочиш ҳолатлари бартараф етилиб, республикамизда амалга ошириладиган барча оборотларга белгиланган тартибда бозор нархларидан келиб чиқиб солиқ ҳисобланиб, ундириш тартиблари такомиллашган. Бу ўз навбатида, бюджет даромадларининг барқарорлаштиришга имкониятлар яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish