Sayt test rejimida ishlamoqda

Халилов Мухиддин Шакировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Тадбиркорлик ижтимоий функсиясининг назарий асосларини такомиллаштириш», 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.3.ПҳД/Иқт397 
Илмий раҳбар: Гафуров Убайдулло Вахабович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, ДСc.03/30.01.2021.И.16.03.
Расмий оппонентлар: Набийев Елшод Ганийевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидкаримова Матлюба Ишановна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётни ислоҳ қилиш жараёнида тадбиркорликни ижтимоий функсияси кўламини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “тадбиркорликнинг ижтимоий функсияси” категорияси мазмуни жамият аъзоларининг йетарли даражада турмуш фаолияти ҳамда шахсий камол топиши учун зарур шарт-шароитларни таъминлашнинг мунтазам равишда такрор ҳосил қилиш тавсифини киритиш асосида такомиллаштирилган;
ҳудудда янги иш ўринларини яратишда мавжуд ижтимоий муаммоларни ҳал етиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш орқали кооперацион жараёнларни илгари суриш бўйича бизнес режага ега йетакчи тадбиркорларга давлат жамғармалари томонидан 75 фоизгача кафиллик бериш таклиф етилган;
касаначилик тадбиркорлигини рағбатлантириш мақсадида ижтимоий дафтарларга киритилган фуқароларни касаначилик тадбиркорлигини амалга оширишлари учун асбоб-ускуна, жиҳозлар сотиб олишда уларга сарфланадиган харажатларнинг 50 фоизгача бўлган қисмини субсидия кўринишида қоплаш таклиф етилган;
Ўзбекистонда тадбиркорлик фаолиятининг ривожланишига таъсир етувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни мувофиқлаштириш орқали 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари ижтимоий функсиясини кенгайтириш ва такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий-услубий таклиф ва тавсиялар асосида:
“тадбиркорликнинг ижтимоий функсияси” категориясининг мазмун-моҳияти очиб берилган, жамият тараққиётида ижтимоий жараёнларни самарали амал қилишида тадбиркорлик субъектлари томонидан ижобий ҳал етишдаги устунликлари аниқланган ва ёндашувга кўра такомиллаштирилган, “тадбиркорликнинг ижтимоий функсияси” тушунчасининг таърифи олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган «Давлат иқтисодиёти ва сиёсати» номли ўқув қўлланмасига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 18 августдаги 356-сонли буйруғи; рўйхатга олинган рақами №356/7-3314). Бунинг натижасида талабаларда тадбиркорликнинг ижтимоий функсияси, замонавий тадбиркорга қўйилган талаблар ва функсияларни аниқлаш бўйича кўникмалар ҳосил қилиш имкони яратилган; 
йетакчи тадбиркор сифатида намоён бўлган, ижтимоий муаммоларга еътибор қаратиб янги иш ўринларини яратаётган, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида кооперацион жараёнларни илгари суриш бўйича бизнес режага ега тадбиркорларга давлат жамғармалари томонидан каффиллик бериш тартиби бўйича таклифидан Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 9 августдаги 504-сон “Ҳудудларда «маҳаллабай” ишлаш асосида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг доимий даромад манбаларини кўпайтириш орқали камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 13 февралдаги 11/02-12-1335-сон маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида етакчи тадбиркорлик субъектларига Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан кафиллик берилиши белгиланган;
тадбиркорликни рағбатлантириш мақсадида ижтимоий дафтарларга киритилган фуқароларни касаначилик тадбиркорлигини амалга оширишлари учун асбоб-ускуна, жиҳозлар сотиб олишда субсидия кўринишидаги моддий ёрдам кўрсатиш таклифи Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октабрдаги 596-сон “Касаначиликни ташкил етган тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарорини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 13 февралдаги 11/02-12-1335-сон маълумотномаси). Таклифни амалиётга жорий қилиниши натижасида тадбиркорлик субъектларига “Темир дафтар”, “Aёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона рйестри”да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатлари учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилган; 
тадбиркорликни ижтимоий функсияларини назарий асосларини такомиллаштириш шароитида унга таъсир етувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликни мувофиқлаштириш орқали 2030 йилгача прогноз ишлаб чиқилган. Мазкур прогноз Савдо-саноат палатаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 83-сон “2030 йилгача бўлган даврда барқарор ривожланиш соҳасидаги миллий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори миллий мақсад ва вазифаларга еришилишини таъминлаш мақсадида амалга ошириладиган йўл ҳаритасига киритилган. (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2023 йил 13 февралдаги 11/02-12-1335-сон маълумотномаси). Ушбу илмий прогноз тадбиркорликни кенгайтириш орқали ишсизлик даражасини 2% атрофида пасайтириш имконини кўрсатиб берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish