Sayt test rejimida ishlamoqda

Салайев Расул Шавкатовичнинг
фан доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тижорат банкларида рақамли активлар муомаласини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ПҳД/Иқт2587.
Илмий раҳбар: Aбсаламов Aкрам Толлибоевич, иқтисодиёт фанлари бо`йича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ДСc.09/31.08.2022.И.151.01.
Расмий оппонентлар: Aтаниязов Жасур Ҳамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саттаров Одилжон Бердимуратович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: ХАТ Трастбанк.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон тижорат банкларида рақамли активлар муомаласини такомиллаштириш бо`йича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
интернет тармоғи орқали таваккалчиликка асосланган ноқонуний ўйинларни ташкил етишнинг олдини олиш мақсадида, жисмоний шахсларнинг банк пластик карталаридан ижтимоий тармоқлар орқали тўловларни амалга оширишни тақиқлаш таклиф қилинган ва мижозларнинг банк пластик картасидаги маблағларини ноқонуний қўлга киритиш ҳолатларининг камайиши асосланган;
ахолини криптовалюталарга бўлган талаби ва қизиқиши ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, криптовалюталарни сотиш ва сотиб олиш операцияларини нафақат крипто-биржа орқали, балки, тижорат банклари орқали ҳам амалга ошириш амалиётини йўлга қўйиш банкга қўшимча даромад келтириши илмий асосланган;
аҳолининг бўш турган пул маблағларини даромад келтирувчи ҳам юқори ликвид активга айлантириш ҳамда ушбу криптоактивларни банклар орқали назорат қилишни кучайтириш мақсадида УзНЕХ криптобиржасининг котировкалари асосида миллий валютада ҳисоби тўлдириладиган ва қайтариладиган банк пластик криптокарталарини очиш таклиф етилган;
резидент ва норезидентларнинг БитCоин, ЛитеCоин, Тетҳер, Етҳереум ва бошқа номдаги замонавий пул шаклларини мамлакат ички пул айланмасига жалб қилиш мақсадида он-лайн конвертация тарзида ишловчи крипто-терминалларни йирик савдо ва хизмат кўрсатиш марказларининг тармоқларида фойдаланиш таклиф етилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот жараёнида олинган қуйидаги илмий таклиф ва амалий тавсиялар амалиётга жорий етилган:
интернет тармоғи орқали таваккалчиликка асосланган ноқонуний ўйинларни ташкил етишнинг олдини олиш мақсадида жисмоний шахсларнинг банк пластик карталарини ижтимоий тармоқларга улашни тижорат банклари орқали тақиқлашга доир таклифи АТБ “Агробанк” томонидан фаолиятни янада ривожлантириш “Йўл харитаси” да ўз аксини топган. (“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 декабрдаги 13-10/1732 - сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида жисмоний шахсларни банк пластик карталарини ижтимоий тармоқларга улаб транзакцияларни амалга ошириш сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 92 фоизга камайган;
ахолини криптовалюталарга бўлган талаби ва қизиқиши ортиб бораётганини инобатга олган ҳолда, криптовалюталарни сотиш ва сотиб олиш операцияларини нафақат крипто-биржа орқали, балки, тижорат банклари орқали ҳам амалга ошириш амалиётини йўлга қўйиш ижобий самара бериши илмий асосланган. (“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 декабрдаги 13-10/1732 - сон маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий етилиши АТБ “Агробанк” томонидан фаолиятни янада ривожлантириш “Йўл харитаси” да ўз аксини топган. Натижада криптовалюталар конвертациясини амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари шакллантирилган;
аҳолининг бўш турган пул маблағларини даромад келтирувчи ҳам юқори ликвид активга айлантириш ҳамда ушбу криптоактивларни банклар орқали назорат қилишни кучайтириш мақсадида УзНЕХ криптобиржасининг котировкалари асосида миллий валютада ҳисоби тўлдириладиган ва қайтариладиган банк пластик криптокарталарини очиш таклифи АТБ “Агробанк” томонидан фаолиятни янада ривожлантириш “Йўл харитаси” ни ишлаб чиқишда фойдаланилди. (“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 декабрдаги 13-10/1732 - сон маълумотномаси). Натижада криптоактивлар банкда ишончли сақланиши ҳамда ушбу криптоактивларни банклар орқали назорат қилиш ва реестрини юритиш амалиёти жорий қилинди;
резидент ва норезидентларнинг БитCоин, ЛитеCоин, Тетҳер, Етҳереум ва бошқа номдаги замонавий пул шаклларини мамлакат ички пул айланмасига жалб қилиш мақсадида он-лайн конвертация тарзида ишловчи крипто-терминалларни йирик савдо ва хизмат кўрсатиш марказларининг тармоқларида фойдаланиш таклифи АТБ “Агробанк” томонидан фаолиятни янада ривожлантириш “Йўл харитаси” да ўз аксини топган. (“Агробанк” акциядорлик тижорат банкининг 2022 йил 7 декабрдаги 13-10/1732 - сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий етилиши натижасида тўлов воситалари қамровини мақсадли кенгайтиришга имкон яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish