Sayt test rejimida ishlamoqda

Aбдурахмонов Илёс Хуршидовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини ривожлантиришнинг консептуал асослари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.ДСc/Иқт307
Илмий маслаҳатчи: Тешабайев Тўлқин Закирович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси ДСc.09/31.08.2022.И.151.01.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мирзайев Фарҳод Исамович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Иминов Одилжон Каримович; иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Худойқулов Садриддин Каримович
Йетакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номли Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларининг консептуал асосларини тизимли таҳлили асосида такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
суғурта бозорини тартибга солиш ва пруденсиал назоратни жорий етиш орқали суғурта бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган суғурта фаолиятини тартибга солиш тизимини институционал ривожлантириш асослаб берилган;
суғурта компанияларининг суғурта фаолияти турларига боғлиқ ҳолда (умумий ва ҳаёт суғурта тармоғи, мажбурий суғурта ва қайта суғурта фаолиятини амалга ошириш) дифференциацияланган устав капитали минимал миқдорларини ошириш таклиф етилган;
суғурта тармоқларини рақамлаштиришда суғурта хизматларининг електрон турларини фаол жорий етиш асосида суғурта хизматларини кўрсатишнинг қамровлик даражаси ва самарадорлик кўрсаткичлари ошиши асослаб берилган; 
умумий суғурта бозорини янада ривожлантириш учун суғурта тармоқларида янги инновацион суғурта маҳсулотларини жорий етиш ва талаб юқори бўлган анъанавий маҳсулотларни ривожлантириш орқали кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмлари ва турларини кенгайтириш ҳамда уларнинг сифатини ошириш алгоритми ишлаб чиқилган;
суғурта тармоқларини ривожлантиришда суғурта воситачилари фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш йўналишлари кўрсатиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикасида суғурта тармоқларини ривожлантиришнинг консептуал асосларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар асосида:
суғурта бозорини тартибга солиш ва пруденсиал назоратни жорий етиш орқали суғурта бозорининг ишончлилиги ва барқарорлигини таъминлашга қаратилган суғурта фаолиятини тартибга солиш тизимини институционал ривожлантириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 31-декабрдаги 1060-сон “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Суғурта бозорини ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил етиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021-йил йил 12-августдаги 03/14-01-6/368-сон маълумотномаси). Натижада суғурта бозорини тартибга солишнинг янги институционал тизими жорий етилган ҳамда ваколатли давлат органининг асосий функсия ва вазифалари белгилаб берилган;
суғурта компанияларининг суғурта фаолияти турларига боғлиқ ҳолда (умумий ва ҳаёт суғурта тармоғи, мажбурий суғурта ва қайта суғурта фаолиятини амалга ошириш учун) дифференциацияланган устав капитали минимал миқдорларини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 2-августдаги ПҚ-4412-сон “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021-йил 
12-августдаги 03/14-01-6/368-сон маълумотномаси). Натижада, суғуртанинг амалда бўлган устав капиталлари миқдорларини (умумий, ҳаёт, мажбурий, қайта суғурта) табақалаштириш шакли жаҳон стандартларига мослаштирилган. 2022-йил 1-июлдан бошлаб дифференциацияланган устав капитал миқдорлари ихтиёрий суғурта 20,0 млрд.сўм, мажбурий суғурта 35,0 млрд.сўм, қайта суғурта 45,0 млрд.сўм қилиб белгиланган;
суғурта тармоқларини рақамлаштиришда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланиш, суғурта хизматларининг електрон турларини фаол жорий етиш ва ривожлантириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 
14-декабрдаги 780-сон “Електрон турдаги суғурта хизматларини кўрсатиш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021-йил йил 12-августдаги 03/14-01-6/368-сон маълумотномаси). Натижада, соҳада рақамли технологияларни қўллаш қамровлиги ошган, янги ва замонавий сотиш каналлари жорий етилган, суғурта шартномаларини расмийлаштириш муддати 2 баробаргача қисқарган, аксарият суғурта компанияларининг мобил иловалари ишлаб чиқилган;
умумий суғурта бозорини янада ривожлантириш учун суғурта тармоқларида янги инновацион суғурта маҳсулотларини жорий етиш ва талаб юқори бўлган анъанавий маҳсулотларни ривожлантириш орқали кўрсатилаётган суғурта хизматлари ҳажмлари ва турларини кенгайтириш ҳамда уларнинг сифатини ошириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 2-августдаги ПҚ-4412-сон “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021-йил йил 12-августдаги 03/14-01-6/368-сон маълумотномаси). Натижада миллий суғурта бозорида ислом (такафул) суғуртасининг ташкилий-иқтисодий механизмларини жорий етиш ва амалга ошириш алгоритми ишлаб чиқилган;
суғурта тармоқларини ривожлантиришда суғурта воситачилари фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, суғурта бозори профессионал иштирокчиларининг ролини ошириш орқали суғурта бозори инфратузилмасини ривожлантириш ва кенгайтириш бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 2-августдаги ПҚ-4412-сон “Ўзбекистон Республикасининг суғурта бозорини ислоҳ қилиш ва унинг жадал ривожланишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг 2021-йил 
12-августдаги 03/14-01-6/368-сон маълумотномаси).     Натижада суғурта бозорида суғурта воситачиларининг 2020-йилда сони 12 фоизга, умумий суғурта тармоғида суғурта мукофотлари миқдори еса 9 фоизга ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish