Sayt test rejimida ishlamoqda

Шопулатов Aбдималик Нуруллайевичнинг
фан доктори (DSc) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизими механизмларини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.4.ДСc/Пед163.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01.
Илмий маслаҳатчилар: Халмухамедов Рустам Дехканович, педагогика фанлари доктори, профессор; Aкрамов Aбдумалик Aбдумуталович, педагогика фанлари доктори, доцент.
Расмий оппонентлар: Маткаримов Рашид Машарипович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухаммадийев Комил Бурхонович, педагогика фанлари доктори, доцент; Ибрагимова Гулсанам Нематовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизими механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида назария ва амалиёт бирлигини таъминлашга қаратилган “етакчи мутахассис (олим) ‒ тренер ‒ спортчи” ҳамкорлигини спорт машғулотларини режалаштириш ва амалга оширишнинг ижодий жараёнига киритиш ҳисобига машғулотларни ташкил қилиш услубияти такомиллаштирилган;
“Жисмоний тарбия ва спорт” соҳасидаги илмий мактабларнинг устоз-шогирд қисмига жисмоний тарбия ва спортнинг оммавий спорт, олимпиада ўйинлари йўналишларида спорт тайёргарлигининг тамойил ҳамда қонуниятларини мустаҳкамлашга қаратилган илмий изланишларни ташкил қилиш бўйича методикани киритиш ҳисобига малакали мутахассисларни тайёрлаш имконияти оширилган;
малакали яккакурашчиларни тайёрлаш учун ўқитилаётган фанларни соҳага йўналтириб ўқитишга қаратилган “УЗСПОРТ-СCИЕНCЕ.УЗ” платформасида мутахассислик, умумкасбий ва танлов фанларини мантиқий узвийлик ҳамда вариативлик орқали спорт турига мувоқифлаштириш ҳисобига спорт фаолияти таълим йўналиши ўқув режасининг асосий фанлар блокини такомиллаштириш имконияти оширилган;
бўлажак тренерларда ижодий фаоллик компетенсияларининг нисбий ўсиши мусобақаолди ва кейинги ҳолатини таҳлил қилиш жараёнида тактик тайёргарликнинг назарий қисмига спорт разведка услубида ахборотларни киритиш орқали самарали тактикаларни ишлаб чиқиш ва мусобақа давомида қарор қабул қилишни тезлаштириш тажрибасини ошириш ҳисобига еришилган;
жисмоний тарбия ва спорт соҳасида яратилаётган илмий ишланмаларни ўқув-илмий фаолиятдаги натижадорлигини оширишга қаратилган “Ўқув-илмий ҳамжамият”нинг ташкилий тузилмаларини горизонтал ва вертикал ҳамкорликда (коллобарация) ишлатишга қаратилган механизмининг амалдаги низомида белгиланган ташкилий функсияларига “яратилаётган ишланмалар ва методикаларнинг самарадорлигини аниқлаш” ҳамда “тажрибадан ўтказишга қаратилган илмий-амалий гуруҳни” ташкил қилишни киритиш ҳисобига спорт таълими самарадорлигини белгиловчи малакали мутахассислар тайёрлаш тизими такомиллаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизими механизмларини такомиллаштириш бўйича педагогик тажрибалар давомида олинган натижалар асосида:
жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида назария ва амалиёт бирлигини таъминлашга қаратилган “етакчи мутахассис (олим) ‒ тренер ‒ спортчи” ҳамкорлигини яккакурашчиларнинг амалий машғулот жараёнларида илмий експериментлар орқали асосланган тажрибалар моҳиятини тушуниш ҳамда реал вазият билан қиёсий солиштиришдан келиб чиқиб машғулот олди узлуксиз, машғулотдан кейин узлукли татбиқ қилиш услуби Чирчиқ Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази ўқув жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 3 июндаги 06-13/2212-сон маълумотномаси). Натижада тренер, йетакчи мутахассис (олим) ҳамда спортчи ўртасида ўзаро ҳамкорликда ишлаш малакаси 16,0 % га ривожланган;
“Жисмоний тарбия ва спорт” илмий мактабларини спорт турларининг долзарб йўналишилари доирасида ташкил қилиш, устоз-шогирд тизимининг методологик қисмига илмий, услубий, ташкилий тузатишлар киритиш орқали малакали мутахассисларни тайёрлаш бўйича таклифлар “Спорт социологияси” номли дарслик мазмунига сингдрилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2021 йил 28 августдаги 375-сон буйруғига асосан 375-009 рақамли гувоҳномаси). Натижада илмий мактабларини спорт турларининг долзарб йўналишилари доирасида ташкил қилиш бўйича услубий тавсиялар яратилган; 
малакали яккакурашчиларни тайёрлаш учун ўқитилаётган фанларни соҳага йўналтириб ўқитишга қаратилган “УЗСПОРТ-СCИЕНCЕ.УЗ” платформасида мутахассислик, умумкасбий ва танлов фанларини мантиқий узвийлик ҳамда вариативлик орқали спорт турига мувоқифлаштириш бўйича таклифлар спорт фаолияти таълим йўналиши ўқув режасининг асосий фанлар блокини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 3 июндаги 06-13/2212-сон маълумотномаси). Натижада, умумкасбий ва танлов фанларини мутахассисликка мослаштириш имконияти яхшиланган; 
Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ва унинг филиалларида таълим беришда хориж тажрибасидан фойдаланиш услубияти олимпиада ўйинлари, лицензия берувчи мусобақалар, жаҳон чемпионатлари, осиё ўйинлари, осиё чемпионатлари ва халқаро кубокларни таҳлил қилиш ҳамда соҳадаги нуфузли олимларнинг илмий изланишларини ўрганиш услуби “Жисмоний маданият социологияси” номли дарслик мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги “Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора –тадбирлари тўғрисида”ги 571-сонли қарори ҳамда Самарқанд давлат университети кенгашининг 2020 йил 29 сентябрдаги 2-сонли қарорига биноан чоп етилган “Жисмоний маданият социологияси” дасрлиги). Натижада магистратура талабаларнинг жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш жараёнларининг долзарб муаммолари, соҳада малакали мутахассисларга қўйилаётган замонавий талаблар ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида замонавий мутахассислар тайёрлашнинг илмий-назарий тенденсиялари бўйича билимлари 17,2 % га ривожланган.
жисмоний тарбия ва спорт соҳаси учун яратилаётган илмий ишланмаларни ўқув-илмий фаолиятидаги натижадорлигини оширишга қаратилган “Ўқув-илмий ҳамжамият”нинг ташкилий тузилмаларини горизонтал ва вертикал ҳамкорликда (коллобарация) ишлатишга қаратилган механизмининг амалдаги низомида белгиланган ташкилий функсияларга қўшимча ўзгартиришлар киритилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022 йил 3 июндаги 06-13/2212-сон маълумотномаси). Натижада малакали мутахассислар тайёрлаш тизми яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish