Sayt test rejimida ishlamoqda

Баратов Aкмалжон Мухаммаджоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон


И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тўсиқлар оша югурувчи спортчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотларини такомиллаштириш”, 13.00.04 – Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.1.ПҳД/Пед1441.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, ДСc.03/30.12.2019.Пед.28.01. 
Илмий раҳбар: Олимов Мухсинбек Сотиволдийевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), доцент.
Расмий оппонентлар: Aлламуратов Шухратулла Иноятович, биология фанлари доктори, профессор; Aбдуллайев Мехриддин Жунайдуллойевич, педагогика фанлари доктори (ДСc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади тўсиқлар оша югурувчи спортчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини ошириш орқали йиллик тайёргарлик машғулотларини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
спортда камолотга еришиш гуруҳидаги тўсиқлар оша югурувчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотлар дастурида белгиланган юкламаларга биноан бир вақтнинг ўзида умумий юкламалар ҳажмининг асосий қисмидаги югуриш, махсуслаштирилган ва техник машқлар нисбатини ўзгартириш, спорт формасига кириш ҳамда уни ушлаб туриш асосида югуриш техникаси такомиллаштирилган; 
тўсиқлар оша югурувчиларда стадион бўйлаб жойлашган тўсиқларни ошиб ўтишда қадамлар частотаси ва суратини назорат қилиш асосида ҳужум қилиш нуқтаси (депсиниш жойи)дан барқарор депсиниш евазига тўсиқлардан ошиб ўтишга сарфланадиган вақтни қисқартиришга еришилган;
тўсиқлар оша югурувчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотларида тўсиқларни ошиб ўтишда ҳар иккала оёқда ҳам ҳужум қила олиш ва масофа бўйлаб югуриш техникасини ўргатиш услубиятида инклюзив машғулот модулини такомиллаштириш ҳисобига спортчиларнинг техник имконияти кенгайтирилган;
масофа бўйлаб югуришда машғулотларнинг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда спортчиларнинг умумий тезлигига нисбатан ўзгарувчан ва такрорий фартлек усулини организмни юқори юкламага мослаштириб қўллаш натижасида тактик тезликда югуриш имконияти оширилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Спортда камолотга еришиш гуруҳи тўсиқлар оша югурувчи спортчиларининг йиллик машғулотларини такомиллаштириш бўйича тадқиқотлар давомида олинган илмий натижалар асосида:
тўсиқлар оша югурувчи спортчиларнинг йиллик тайёргарлигини босқич ва даврларидаги машғулот юкламалари ҳажми ўқув дастуридаги компонентларини ҳисобга олган ҳолда, йиллик тайёргарлик машғулотларини мос равишда режалаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар «Яккакураш, координасион ва сиклик спорт турлари (Йенгил атлетика)» номли дарсликнинг мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017-йил 28-июндаги 434-сонли буйруғига асосан 434-316-рақамли гувоҳнома). Натижада тўсиқлар оша югурувчиларнинг жисмоний ривожланиши кўрсаткичлари, яъни кўкрак қафасининг айланаси тинч ҳолатда 2,15%га, нафас олганда 2,89%га, нафас чиқарганда еса 2,08%га ортган;
тўсиқлар оша югурувчиларда стадион бўйлаб жойлашган тўсиқларни ошиб ўтишда қадамлар частотаси ва суратини назорат қилиш асосида ҳужум қилиш нуқтаси (депсиниш жойи)дан барқарор депсиниш евазига тўсиқлардан ошиб ўтишга сарфланадиган вақтни қисқартириш бўйича тавсиялар «Йенгил атлетика назарияси ва услубияти» номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2017-йил 28-июндаги 434-сонли буйруғига асосан 434-279-рақамли гувоҳнома). Натижада тўсиқлар оша югурувчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари 1000 м.га югуришда 18,42 сек.га, 3000 м.га тўсиқлар оша югуришда 86,17 сек.га, 3000 м.га югуришда 64,08 сек.га яхшиланган;
тўсиқлар оша югурувчиларнинг йиллик тайёргарлик машғулотларида тўсиқларни ошиб ўтишда ҳар иккала оёқда ҳам ҳужум қилиш ва масофа бўйлаб югуриш техникасини ўргатиш услубиятида мослаштирилган машғулот модулини такомиллаштириш ҳисобига спортчиларнинг техник имкониятларини ошириб бориш Йенгил атлетика бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг спортда камолотга еришиш гуруҳидаги тўсиқлар оша югурувчи спортчиларининг машғулот жараёнларига татбиқ етилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 10-ноябрдаги 06-01/06/13/7738-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги кўрсаткичлари 100 м.га югуришда 1,32 сек.га, 400 м.га югуришда 5,80 сек.га, жойидан туриб узунликка уч ҳатлаб сакрашда 86,67 см.га яхшиланган ва баландлиги 60 см.лик тумбага сакрашда 10,33 мартага ўсган;
масофа бўйлаб югуришда машғулотларнинг вазифаларига мос равишда спортчиларнинг умумий тезлигига нисбатан ўзгарувчан ва такрорий фартлек усулини организмни юқори юкламага мослаштириб қўллаш натижасида тактик тезликда югуриш имконияти оширилишига қаратилган таклиф ва тавсиялар Йенгил атлетика бўйича республика олий спорт маҳорати мактабининг спортда камолотга еришиш гуруҳидаги тўсиқлар оша югурувчи спортчиларнинг машғулот жараёнларида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигининг 2022-йил 10-ноябрдаги 06-01/06/13/7738-сон маълумотномаси). Натижада спортчиларнинг функсионал кўрсаткичлари - ЙУҚС – 3,8%га, Штанге синови бўйича – 12,8%га, Генчи синови бўйича – 15,5%га, ЎТС – 5,1%га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish