Sayt test rejimida ishlamoqda

Бердийев Aбдували Aбдуғанийевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): ХВИИИ – ХИХ асрларда Ўрта Осиё хонликларининг ташқи дипломатик алоқалари тарихи, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Тар667.
Илмий раҳбар: Худойқулов Тўлқин Дўстбобойевич, тарих фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, ПҳД.03/27.02.2021.Тар.70.05. 
Расмий оппонентлар: Ҳасанов Aкрам Мўминович, тарих фанлари доктори, доцент; Холиқулов Aхмад Боймахматович, тарих фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ХВИИИ – ХИХ асрларда Ўрта Осиё хонликларининг ташқи дипломатик алоқаларига доир масалаларни очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбек хонликлари дипломатик алоқаларининг ўзига хос жиҳатлари, яъни, минтақада хорижий давлатларнинг елчихоналари мавжуд бўлмаган ҳолда ҳам қўшни мамлакатлар билан кенг миқёсда елчилар алмашинуви йўлга қўйилгани далилланган;
Хоразм ва Ерон ўртасидаги савдо икки давлат савдогарлари учрашиш имкониятига ега бўлган бошқа давлат савдо марказларида ҳам олиб борилгани, кўпинча Ўрта Осиёдан Еронга борадиган йўлдаги хавф-хатар, катта бож тўловлари ҳамда жанубдаги савдо йўллари устида жойлашган маҳаллий ҳукмдорлар томонидан ўтказиладиган тазйиқлардан қочиб, Россия каби давлатларнинг Ерон савдогарлари келадиган шаҳарларида савдо-сотиқ олиб боришгани далилланган;
дипломатик ёзишма турлари, дипломатя маданияти, анъаналари ҳамда ўзига хосликлар, дипломатларни кутиб олиш, қабул қилиш, кузатиб қўйш маросимларининг туб моҳияти тарихий нуқтаи назардан очиб берилган;
Муҳйиддин Муҳйининг “Девони Муҳйи” асари тарихий воқеаларнинг ривожида Қўқон адабий муҳитида яратилганлиги, ушбу асар Қўқон елчиларининг Усмонли турк давлати арбобларига Қўқон хонларидан “юқори мактублар” топширилиши хусусидаги маълумотлар аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мавзуни тадқиқ қилиш жараёнида еришилган натижалар асосида:
Ўзбек хонликлари дипломатик алоқаларининг ўзига хос жиҳатлари, яъни, минтақада хорижий давлатларнинг елчихоналари мавжуд бўлмаган ҳолда ҳам қўшни мамлакатлар билан кенг миқёсда елчилар алмашинуви йўлга қўйилгани ишончли манбалар асосидаги ноёб маълумотлар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телеканали томонидан ефирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда тадқиқотнинг илмий хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон Телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2022-йил 12-сентабрдаги 02-31-1489-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувни мазмунан бойитиш, томошабинларга Ўрта Осиё хонликларининг қўшни давлатлар билан алоқалари, йевропалик сайёҳлар ва уларнинг асарларидаги Ўрта Осиё тарихига доир маълумотлар билан кенгроқ танишиш имконияти мавжуд бўлган;
Хоразм ва Ерон ўртасидаги савдо икки давлат савдогарлари учрашиш имкониятига ега бўлган бошқа давлат савдо марказларида ҳам олиб борилгани, яъни кўпинча Ўрта Осиёдан Еронга борадиган йўлдаги хавф-хатар, катта бож тўловлари ҳамда жанубдаги савдо йўллари устида жойлашган маҳаллий ҳукмдорлар томонидан ўтказиладиган тазйиқлардан қочиб, Россия каби давлатларнинг Ерон савдогарлари келадиган шаҳарларида савдо-сотиқ олиб боришгани Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди томонидан тадқиқотнинг илмий хулосаларидан фойдаланилган (Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг 2022-йил 22-сентабрдаги 01-32/01.09.22-сон маълумотномаси). Натижада Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондини мазмунан бойитиш, ёш авлодларнинг еса Ўрта Осиё хонликларининг қўшни давлатлар билан алоқаларига доир маълумотлар билан кенгроқ танишиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish