Sayt test rejimida ishlamoqda

Ювашов Шерзод Улмасовичнинг
фалсафа доктори (PhD) ҳимояси ҳақида эълон

И.    Умумий маълумотлар. 
Диссертасия мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): Ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантириш технологияси (“Тарбия” фани мисолида), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари). 
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД/Пед2874. 
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
Илмий раҳбар: Aсқарова Ўғилхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, ДСc.03/30.04.2021.Пед.82.01. 
Расмий оппонентлар: Матжонов Сапа, педагогика фанлари доктори, профессор, Нафасов Дониёр Шернафасович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), досент.
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ.    Тадқиқотнинг мақсади “Тарбия” фани асосида ўқувчиларида алтруистик фазилатларни ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
ИИИ.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришда таълимнинг мотивацион, рефлексив ва муҳитга мослашиш хусусиятлари емоционаллик ва ақлий ёндашувлар уйғунлигининг объектив, субъектив ҳамда педагогик омилларга таъсир даражаси барқарорлигининг замонавий педагогик парадигмаларга мувофиқлигини таъминлаш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда алтруистик фикрлаш тарзини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари фикр юритишнинг мотивацион, рефлексивлик ва операцион кўникмаларини алтруистик хулқ-атворнинг йўналтирувчи, емоционал барқарорлик ва мазмунли компонентларига мазмунан ва прогрессив мониторингли қўллаш орқали мослаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал модели тарбиянинг ривожлантирувчи мақсадига кўра рефлексив ёндашувнинг яхлитлик, ўзаро алоқадорлик, субъективлик, ўз-ўзини акс еттириш тамойилларининг педагогик-психологик фанларни ўқитиш имкониятларига тўғри пропорсионал алоқадорликка егалигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларнинг рефлексияси ва иммунитетини ривожлантиришнинг педагогик асослари алтруистик фазилатларни ривожлантиришда емоционал-образли, интеллектуал-ижодий, рефлексив кўникмаларни тарбия тамойилларига мувофиқ шакллантириш ва коррексион-ривожлантирувчи тавсифга ега аудиториядан ташқари машғулотларни таълимий, тарбиявий ва ривожлантирувчи аниқ мақсадларга йўналтириш асосида такомиллаштирилган.
ИВ.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантириш технологияси юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
оила ва социум ҳамкорлиги омилларини тизимли таҳлил етиш ва рационал бошқариш асосида аниқлаштирилган ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришда таълимнинг мотивацион, рефлексив ва муҳитга мослашиш хусусиятлари, фикр юритишнинг мотивацион, рефлексивлик ва операцион кўникмаларини алтруистик хулқ-атворнинг йўналтирувчи, емоционал барқарорлик ва мазмунли компонентларига когнитив мослаштириш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларда алтруистик фикрлаш тарзини ривожлантиришнинг педагогик механизмлари бўйича таклиф ва тавсиялардан 2020-2021 йиллардаги Республика Маънавият ва маърифат маркази тадбирлар режасининг методик асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йил 22 декабрдаги сентябрдаги 02/02/1713-рақамли далолатномаси). Натижада, ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришда таълимнинг мотивасион, муҳитга мослашиш, рефлексивлик ҳусусиятларини расионал бошкариш, оила ва сосиум ҳамкорлиги омилларини тизимли таҳлил етиш орқали очиб берилган; 
 рефлексив ёндашувнинг яхлитлик, ўзаро алоқадорлик, субъективлик, ўз-ўзини акс еттириш тамойилларининг педагогик-психологик фанларни ўқитиш имкониятларига тўғри пропорсионал алоқадорликка егалигини ҳисобга олиш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантиришнинг ташкилий-функсионал модели модели ҳамда ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантириш технологияси бўйича таклифлар Наманган, Aндижон, Фарғона вилоятларидаги умумтаълим мактабларида амалиётга жорий етилган ва “Узликсиз маънавий тарбия консепсияси”да белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 5 сентябрдаги 01/11-02/02-1409-рақамли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантириш технологияси бўйича илмий фикр мулоҳазалар, таклиф ва тавсиялар консепсиянинг назарий-методологик жиҳатдан такомиллашувига хизмат қилган;
алтруистик фазилатларни ривожлантиришда емоционал-образли, интеллектуал-ижодий, рефлексив кўникмаларни шакллантириш ва коррексион-ривожлантирувчи тавсифга ега аудиториядан ташқари машғулотларни аниқ мақсадга йўналтириш асосида такомиллаштирилган ўқувчиларнинг рефлексияси ва иммунитетини ривожлантиришнинг педагогик асослари бўйича натижалардан умумтаълим мактабларида тарбиявий ишларни ташкил қилиш методикасини такомиллаштириш Ўзбекистон Респуликаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаблари таълим ва тарбия ишларини ташкил етиш жараёнида фойдаланилган (Республика таълим марказининг 2022 йил 5 сентябрдаги 01/11-02/02-1409-рақамли маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда алтруистик фазилатларни ривожлантириш технологияси бўйича илмий-методологик таъминот бойитилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish