Sayt test rejimida ishlamoqda

Нурматова Тожиниса Собиржановнанинг
фалсафа доктори (PhD)  диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўсмир ёшларда артериал гипотонияни шаклланиши, клиник кечиши ва профилактикаси хусусиятлари (эпидемиологик текширув натижалари)” 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2. PhD/ Tib2987.
Илмий раҳбар: Мамасолиев Не’матжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти PhD 04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Захидова Машхура Зияматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирсайдуллаев Мирмахмуд Миршахидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўсмир ёшларда артериал гипотониянинг шаклланиши, клиник кечиши ва профилактикаси хусусиятларини эпидемиологик тадқиқотлар орқали аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:        
илк бор Фарғона водийси ўсмирлари популяциясида артериал гипотониянинг барча турлари (бирламчи, иккиламчи, физиологик, патологик, ўткир, сурункали, нейрокардиал, ортостатик, ТИХ, КСС, кардиоаритмик ва ДДЧ) ўспиринларда (18-22 ёш) ўсмирларда АрГа (15-17 ёш) нисбатан ўсмирлар популяциясида учраши сабабли статистик ишонарли даражаларда кўпроқ учраши исботланган;
илк бор ўсмирларда артериал гипотониянинг шаклланиши, клиник кечиши ва асоратланиши хатар омилларига (руҳий зўриқиш, кашандалик, алкоголга боғлиқлик, ижтимоий-иқтисодий, гиперхолестеринемия, гипертриглицеридемия, ирсий мойиллик, ортиқча тана вазни, гиподинамия, мева-сабзавотнинг рационда камлиги, номунтазам овқатланиш, сурункали ортиқча овқат ейиш, мультиморбидлик синдроми, И-чи қон гуруҳи ва дори-дармонларни тартибсиз қабул қилиш) хавф омилларига боғлиқлиги сабабли тўғри пропорционал корреляцион боғлиқлиги аниқланган;
илк бор водий ўсмирларида артериал гипотониянинг замонавий клиник кечиши аксарият клиник симптомлар ва синдромлар (умумий симптомлар, вазодепрессорли синкоп, постурал синкоп, синокаротидли синкоп, геповолемик синкоп, кардиоаритмик синкоп, гипервентиляцияли синкоп ва постпрандиал реакциялар) билан ушбу омиллар сабабли узвий боғлиқлиги аниқланган;
илк бор Фарғона водийси ўсмирлари популяциясида артериал гипотония барча турларининг анъанавий тус билан кечиши ноанъанавий (субклиник) клиник кечишига нисбатан ўсмирлар популяцияси учраши сабабли юқори даражада учраши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўсмир ёшларда артериал гипотониянинг шаклланиши, клиник кечиши ва профилактикаси хусусиятларини эпидемиологик тадқиқотлар орқали аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ўсмирларда артериал гипотониянинг профилактикаси хусусиятларини аниқлаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Ювенил артериал гипотония профилактикасини мувофиқлаштиришнинг скринингли усуллари» номли услубий тавсиянома тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 20 июндаги 8н-з/312-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши ўсмирларда артериал гипотонияни эрта аниқлаш ва келиб чиқадиган асоратларини олдини олишга  ҳамда профилактик чора-тадбирларни барвақт амалга оширишга хизмат қилган;
ўсмирларда артериал гипотониянинг шаклланиши, клиник кечиши ва профилактикаси хусусиятларини эпидемиологик тадқиқотлар орқали аниқлашдан олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали ва Наманган шаҳар кўп тармоқли тиббиёт макази клиник амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 18 октябрдаги 08-32283-сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг клиник амалиётга жорий этилиши ўсмирларда артериал гипотония хавф омиллари тўғрисида хабардорлигини оширишга, эрта ташхислаш ва ўз вақтида даволаш усулини қўллашга, яратилган профилактик чора-тадбирлар дастури касаллик асоратларини камайтиришга хамда беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish