Sayt test rejimida ishlamoqda

Холикова Наргиза Абдумажитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бронхиал астманинг зўрайишини баҳолашнинг замонавий хусусиятлари, даволашнинг муқобил усуллари ва олдини олиш (20 йиллик кузатув натижалари)” 14.00.43 – Профилактик тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Тib2035.
Илмий раҳбар: Мамасолиев Неъматжон Солиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, PhD.04/04.03.2022.Tib.95.02.
Расмий оппонентлар: Салохиддинов Одилжон Салохиддинович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Солиев Кодир Каримович, тиббиёт фанлари доктори, профессор;
Йетакчи ташкилот: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга мувофиқ.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бронхиал астмани авж олишининг замонавий хусусиятларини бахолаш ва тезкор даволаш – профилактикасини муқобиллаштириш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:        
илк бор бронхиал астманинг авж олишини замонавий хусусиятлари Фарғона водийси шароитида бахоланди ва тезкор даволаш профилактикаси такомиллаштирилган; 
илк бор водий шароитида бронхиал астманинг авж олинишини эпидемиологик худудий тавсифлари аниқланган;
илк бор 20 йиллик фармакоепидемиологик мониторинг амалга оширилди ва бронхиал астмани бирламчи хамда иккиламчи дорили профилактикаси тизими асосланган;
Фарғона водийси учун илк бора бронхиал астмани кечикмасдан ташхислаш ва тезкор даволаш – профилактикасини муқобиллаштириш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Бронхиал астмада касаллик авж олишининг замонавий хусусиятларини баҳолаш ва тезкор даволаш – профилактикасини муқобиллаштиришнинг клиник-епидемиологик ҳамда фармакомониторингли стратегик жиҳатларини оптималлаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бронхиал астмани барвақт аниқлаш, даволаш бўйича олиб борилган тадқиқотнинг илмий натижалари асосида ишлаб чиқилган «Бронхиал астмани барвақт аниқлаш, тезкор даволаш ва профилактикасини муқобиллаштириш йўллари услубий тавсияномаси ишлаб чиқилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 17 декабрдаги 8н–з/686-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома БАни авж олишининг замонавий-ҳудудий хусусиятларини баҳолашни муқобиллаштириш, касалликнинг хавф омилларини ишончли ташхислаш, клиник кечишни аниқ очиш ва баҳолаш, даволашда халқаро дастурларга риоя қилинган ҳолда ташхисотнинг аниқлик даражасини ҳамда специфик (ҳудудий) профилактикаси самарадорлигини ошириш, шунингдек касалликнинг асоратланиши ва қайталаниши хавфини камайтириш, назорат қилиш даражасини кескин кучайтириш имконини берган;
БА авж олишининг замонавий хусусиятларини баҳолаш ва тезкор даволаш – профилактикасини муқобиллаштириш бўйича 20 йиллик мониторинг асосида олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Андижон ва Наманган филиаллари амалиётига жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 27 январдаги 08-01678-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга татбиқ этилиши ушбу касалликка чалинган беморларда даволаш самарадорлигини 100% га ошириш, асоратлар частота 2 сини 90% гача камайтириш, касалликнинг қайталаниш эҳтимолини 70% гача бартараф этиш ва қониқарли натижалар улушини (даволаш, тезкор профилактика бўйича) 85% дан 95% гача ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish