Sayt test rejimida ishlamoqda

Касимова Эъзозхон Aлижановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Миллий ва диний қадриятларга таяниш янги Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш омили сифатида”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.PhD/Fal689. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети, PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Замилова Римма Рамилевна педагогика фанлари доктори (DSc), доцент. 
Расмий оппонентлар: Исмоилов Махамадихон Исроилович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Мусаев Одил Рахматович, фалсафа фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади миллий ва диний қадриятларга таяниш янги Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш омили еканлигини илмий-фалсафий жиҳатдан асослаш орқали мазкур жараённи мустаҳкамлаш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият тараққиёти трансформациясида шахс менталитетида трансендентал қадриятлардан индивидуалликка ўтиш тамойили ижтимоий-иқтисодий ҳаётда бозор механизмларини жорий етилиши шароитида шартланган кўникмага айланиб бораётганлиги ва прагматик-фалсафий менталитетни шакллантириши аниқланган;
мамлакатимизда динга нисбатан муносабатнинг либераллашуви ижтимоий идентликни мустаҳкамловчи омил сифатида ижтимоий ривожланишни таъминловчи прагматик социокреатив стериотипларларни шакллантириши асосланган; 
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши аксиологик детерминантлари объектив шарт-шароитлари (глобал жараёнлар, рационал ислоҳотлар) ва субъектив омиллари (қадриятлар, дин, инноваторлик, оммавий ахборот воситалари) қанчалик ўзаро уйғун бўлса у шунчалик ворисийликни таъминловчи динамик жараёнларга сабаб бўлиши очиб берилган; 
замонавий ўзбек миллий қадриятлари билан диний томойилларни дихатомик контексда шаклланишини олдини олган ҳолда уларни ўзаро уйғунлашувига таяниш орқали шаклланган қадриятлар мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига рационал таъсир ўтказиши исботланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий ва диний қадриятларга таяниш янги Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш омили еканлигининг илмий-фалсафий таҳлили бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
жамият тараққиёти трансформациясида шахс менталитетида трансендентал қадриятлардан индивидуалликка ўтиш тамойили ижтимоий-иқтисодий ҳаётда бозор механизмларини жорий етилиши шароитида шартланган кўникмаларига доир илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИХ йўналишида белгиланган “Мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, диний ақидапарастлик ва екстремизмнинг бузғунчи ғояларидан огоҳ етишга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Ёшлар екстремизмга қарши”, “Маънавият одам ва олам халоскори”, “Миссионерлик: моҳият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари”, “Ислом терроризмга қарши” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил етиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 24-январдаги 04/36/-113-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг узвийлиги, миллий ва диний қадриятларнинг ажралмас қисми бўлган маданий мерос, ахлоқий меъёрлар, жамоавийлик, диний бағрикенглик, меҳмондўстлик каби миллий аспектлар ижтимоий тараққиёт жараёнида инсон ва жамият манфаатларини уйғунлаштиришда хизмат қилган;
мамлакатимизда динга нисбатан муносабатнинг либераллашуви ижтимоий идентликни мустаҳкамловчи омил сифатида ижтимоий ривожланишни таъминловчи прагматик социокреатив стериотипларларни шакллантиришига оид хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари таркибига кирувчи “Маҳаллада ёшлар йетакчиси”, “Давлат ва хўжалик бошқаруви органларида ёшлар сардори” ҳамда ёш захира кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган “Инсон ресурсларини бошқариш”, “Лидерлик сифатлари”, “Инновасион бошқарув” каби кадрларни саралаш лойиҳаларини ишлаб чиқишда (Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлигининг 2023-йил 26-январдаги 4/13/21-193-сон маълумотномаси.) Натижада, ёш лидерларда инновацион ташаббускорликни шакллантиришда миллий ва диний қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий фазилатларни ривожлантириш устуворлигини таъминлашга хизмат қилган;
жамиятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши аксиологик детерминантлари объектив шарт-шароитлари ва субъектив омиллари ижтимоий ривожланишнинг барча босқичларида миллий қадриятлар иерархияси жараёни табиий равишда мавжуд бўлишига оид хулосаларидан “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Ўзбекистон ёшлари” ешиттиришларини самарали ташкил етиш ҳамда дастур ва ссенарийларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2023-йил 24-январдаги 04-36-113-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларни маънавий-ахлоқий, жисмоний баркамоллик тарбиясида таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирларини тизимли амалга оширишга хизмат қилган;
замонавий ўзбек миллий қадриятлари билан диний томойилларни дихатомик контексда шаклланишини олдини олган ҳолда уларни ўзаро уйғунлашувига таяниш орқали шаклланган қадриятлар мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётига рационал таъсирига доир илмий-амалий таклиф ва тавсияларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021-2022-йилларда ўтказилган тарғибот фаолиятида татбиқ етилган. Жумладан, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИХ йўналишида белгиланган “Мамлакатимиздаги кенг қамровли ислоҳотлар мазмунини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, диний ақидапарастлик ва екстремизмнинг бузғунчи ғояларидан огоҳ етишга қаратилган “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ислом ақидапарастликни қоралайди”, “Ёшлар екстремизмга қарши”, “Маънавият одам ва олам халоскори”, “Миссионерлик: моҳият, мақсадлар, оқибатлар ва олдини олиш йўллари”, “Ислом терроризмга қарши” мавзуларида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил етиш” мавзусидаги тарғибот ишларини ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил 24-январдаги 04/36/-113-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек миллий қадриятлари билан диний томойиллар жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришда миллий ва умуминсоний қадриятларнинг узвийлиги, миллий ва диний қадриятларнинг ажралмас қисми бўлган маданий мерос, ахлоқий меъёрлар, жамоавийлик каби тамойилларни ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish