Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюнов Шерзод Болиқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда миллий ўзликни англашда ўзбек тилининг ижтимоий-фалсафий аҳамияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.1.ПҳД/Фал505.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02.
Илмий раҳбар: Меликова Мартаба Нумановна, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент. 
Расмий оппонентлар: Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори (ДСc), профессор; Рўзимуродов Сирож Мадатович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади шахс маънавияти ва миллий онгининг шаклланишида миллий тилнинг жамиятдаги алоқа воситаси сифатидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий ўзликни англашда миллий тил тараққиёти билан боғлиқ детерминистик ва диалектик хусусиятларини аниқлаш орқали ўзбек тилидан фойдаланишнинг рационал мезонларини ривожлантириш зарурлиги асосланган;
глобаллашув жараёнида ўзбек тилининг ижтимоий глоттометрик даражасини миллий қадриятлар асосида ошириш ва унинг шахс миллий-бадиий тафаккури ривожига таъсирини тизимлилик, изчиллик, узлуксизлик сингари мезонлар орқали сингдириб бориш зарурлиги мантиқий далилланган;
ўзбек тилининг ижтимоий-фалсафий мазмун-моҳияти янги тарихий давр контекстида миллий қадрият сифатида шахс ўзлигини англаш екзистенциясига динамик, статик, структуравий таъсир кўрсатиши далилланган;
миллий тилнинг шахс ўзлигини англашдаги функсионал таъсири инсон маънавий-ахлоқий маданиятини юксалишида бирламчи омил еканлиги фалсафий асосланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда миллий ўзликни англашда ўзбек тилининг ижтимоий-фалсафий аҳамиятини тадқиқ етиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар ва таклифлар асосида:
миллий ўзликни англашда миллий тил тараққиёти билан боғлиқ детерминистик ва диалектик хусусиятларини аниқлаш орқали ўзбек тилидан фойдаланишнинг рационал мезонларини ривожлантириш зарурлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИВ-йўналишига оид Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва “Беш муҳим ташаббус” доирасида амалга ошириладиган чора-тадбирларнинг “Аждодларга муносиб ворис бўлайлик” мавзусидаги 18-бандини таъминлашда ва маънавият соатларини ташкил етишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022-йил 28-июндаги 02/02/1139-сон маълумотномаси). Натижада, миллий ўзликни англаш ва миллий тил тараққиётининг ёшлар тарбиясидаги аҳамиятини асослашга хизмат қилган;
глобаллашув жараёнида ўзбек тилининг ижтимоий глоттометрик даражасини миллий қадриятлар асосида ошириш ва унинг шахс миллий-бадиий тафаккури ривожига таъсирини тизимлилик, изчиллик, узлуксизлик сингари мезонлар орқали сингдириб бориш зарурлигига оид таклиф ва тавсиялардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг “Қадимги даврлардан ХИИИ асргача бўлган туркий ёзма манбалар тадқиқи” мавзусидаги ПЗ-20170927147-рақамли амалий лойиҳа ижросини таъминлашда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2022-йил 18-июлдаги 04/1-2092-сон маълумотномаси). Натижада, глобаллашув шароитида миллий ўзликни англаш ва миллий тил тараққиётини ривожлантиришга хизмат қилган;
ўзбек тилининг ижтимоий-фалсафий мазмун-моҳияти янги тарихий давр контекстида миллий қадрият сифатида шахс ўзлигини англаш екзистенциясига динамик, статик, структуравий таъсир кўрсатишига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд давлат чет тиллар институти ЕРAСМУС+ дастури 585845 ЕПП-1-2017-ЕС-ЕППКA2-CБҲЕ-ЖП CЛAСС: “Марказий Осиё Университетларида ҳисоблаш лингвистика бўйича магистрлик дастурини ишлаб чиқиш” мавзусидаги белгиланган амалий вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2022-йил 22-июндаги 1839-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек тилининг миллий хусусиятлари ҳамда ўзбек тилининг ижтимоий-фалсафий мазмун-моҳиятини електрон базага киритишга хизмат қилган;
миллий тилнинг шахс ўзлигини англашдаги функсионал таъсири инсон маънавий-ахлоқий маданиятини юксалишида бирламчи омил еканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясида 2022-йил 10-июн куни ефирга узатилган “Ассалом Самарқанд!” кўрсатувининг навбатдаги дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022-йил 11-июндаги 01-12/230-сон маълумотномаси). Натижада, инсон маънавий-ахлоқий маданиятининг юксалишида ўзбек тилининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка йетказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish