Sayt test rejimida ishlamoqda

Коленко Евгений Вячеславовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Коррупциявий жиноятлар учун жавобгарликнинг айрим масалалари: халқаро стандартларни ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси жиноят қонунчилигини такомиллаштириш истиқболлари», 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.1.PhD/Yu5.
Илмий раҳбар: Зуфаров Рустам Ахмедович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/13.05.2020.Yu.22.03.
Расмий оппонентлар: Ахраров Бахрам Джаббарович, юридик фанлар доктори, профессор; Кабулов Рустам, юридик фанлар доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Судялар Олий кенгаши ҳузуридаги Судялар олий мактаби.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади коррупцияга оид жиноятлар пора олганлик учун жавобгарлик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг жиноят қонунчилигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хорижий давлатларнинг мансабдор шахслари, халқаро жамоат ташкилотлари мансабдор шахслари, давлат томонидан бевосита ёки билвосита назорат қилинадиган ташкилотларнинг мансабдор шахслари, шунингдек оммавий хизматлар кўрсатиш ёки оммавий хатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун давлат томонидан ваколат берилган ташкилотларнинг мансабдор шахслари учун жавобгарлик нормаларини дифферентсиатсия қилиш зарурати асослантирилган;
мукофот сўралган пайтдан бошлаб жиноятнинг тугаши белгиланиб, кесик таркибли пора олиш таркиби конструктсия қилиниши лозимлиги асосланган;
учинчи шахслар манфаатларини кўзлаб пора олиш жиноят сифатида белгиланиши, шунингдек пора олиш предмети сифатида номулкий тусдаги манфаатлар ва криптоактивларни белгилаш ҳамда тажовузнинг объекти ва мотивини қайта кўриб чиқиш зарурати асосланган;
пора олганлик учун жавобгарликнинг жиноий-ҳуқуқий режимини, жумладан, жазо ва жавобгарликдан озод қилиш институтларини қўллашни чеклаш, ушбу тоифадаги қилмишлар учун жазолаш ёндашувларини такомиллаштириш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши. Тадқиқот давомида олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
пора олиш бўйича қонунчиликни такомиллаштириш зарурлиги тўғрисидаги таклиф янги таҳрирда тайёрланган Жиноят кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 15-ноябрдаги 27/2-374-22-сон далолатномаси). Таклифлар порахўрлик субъектларини кенгайтириш ва объектив томонларини ойдинлаштириш орқали пора олиш тўғрисидаги нормаларни такомиллаштириш имконини берган;
порахўрлик ҳолатлари бўйича жиноий жавобгарликка тортиш муддатини узайтириш, шунингдек, жазодан озод қилиш бўйича чекловларни белгилаш нуқтаи назаридан қонунчиликни такомиллаштириш зарурлиги тўғрисидаги таклифлар Жиноят кодекси лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2023-йил 7-апрелдаги 28-сон далолатномаси). Натижалар пора эвазига оғдириб олиш учун миллий жиноий-ҳуқуқий жавобгарлик режимини мустаҳкамлаш имконини берган;
коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ихтисослаштирилган норматив ҳужжатни қабул қилиш зарурлиги тўғрисидаги таклифлардан “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунни  ишлаб чиқиш ва қабул қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2018-йил 27-февралдаги 2-сон далолатномаси). Мазкур таклифлар коррупцияга қарши курашишнинг замонавий жиноий-ҳуқуқий воситаларидан фойдаланиш тўғрисидаги қоидаларни жорий этиш имконини берган;
криптоактивларни тергов жараёнида хатлаш, сақлаш ва мусодара қилиш натижасида келиб чиқадиган ҳуқуқий муносабатлар соҳасидаги жиноят ёки жиноий даромадлар предмети сифатида таснифлаш зарурлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 25 майдаги “Криптоактивларни ҳибсга олиш, сақлаш ва мусодара қилиш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги 40-сонли қўшма қарорининг 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022-йил 29-ноябрдаги 30/5а-22-168-сон далолатномаси). Натижалар криптоактивларни жиноят ва жиноий даромадлар, шу жумладан пора олиш йўли билан олинган бўлса, предметига киритиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish