Sayt test rejimida ishlamoqda

Муродалийев Рахмонали Хайдарали ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Турк хоқонлиги даври Чоч воҳаси чорвадорлари маданияти”, 07.00.06–Aрхеология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2023.1.ПҳД/Тар818.
Илмий раҳбар: Мақсудов Фарҳод Aлижонович, тарих фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, ДСс.02/02.30.12.2019.Тар.45.01.
Расмий оппонентлар: Aсқаров Aҳмадали Aсқарович, ЎзРФA Миллий археология маркази, тарих фанлари доктори, профессор, академик; Пардайев Мухторқул Ҳасанович, тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади археологик материаллар асосида Турк хоқонлиги даври Чоч воҳасининг кўчманчи чорвадорларига таалуқли моддий маданият тарихини очиб беришдан иборатдир.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Турк хоқонлиги даври Чоч воҳаси чорвадорлари маданиятининг тарихшунослик масалалари “Ўлкашунослик босқичи” (1876–1910-йй.), “Илмий-амалий изланишлар босқичи” (1920–1940-йй.), “Илмий асосланган стационар изланишлар босқичи” (1950–1991-йй.) ва “Мустақиллик даври изланишлари” (1991-йилдан буён) каби 4 босқичда очиб берилган;
Турк хоқонлиги даврига келиб Чоч воҳаси текислик ҳудудларида катакомба қабр турлари йўқолиб кетгани, воҳанинг тоғли теграларида еса бу маданий анъананинг сақланиб қолгани Ғарбий Тангритоғ тизмасидаги Сўнгак қабристони мисолида исботланган;
ВИИ асрнинг ўрталаридан Ғарбий Турк хоқонлигида содир бўла бошлаган сиёсий бош-бошдоқлик натижасида Чочдаги тегин ва тудун каби унвонларга ега шахсларнинг сиёсий мустақилликка интилиши маъмурий-бошқарув анъаналарида ўрнатилган тартиб-қоидаларнинг бузилиб борганлигини англатиши далилланган;
Турк хоқонлиги даври Чоч воҳаси чорвадорлари маданиятидаги кўмиш удумларига хос бўлган балбал шаклидаги тош ҳайкаллар асосида бу даврда турклашув жараёнининг жадал кечганлиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. «Турк хоқонлиги даври Чоч воҳасининг кўчманчи чорвадорлар маданияти» мавзусидаги тадқиқот бўйича қўлга киритилган илмий натижалар асосида:
Турк хоқонлиги даври Чоч воҳаси чорвадорлари маданиятининг тарихшунослик масалалари “Ўлкашунослик босқичи” (1876–1910-йй.), “Илмий-амалий изланишлар босқичи” (1920–1940-йй.), “Илмий асосланган стационар изланишлар босқичи” (1950–1991-йй.) ва “Мустақиллик даври изланишлари” (1991-йилдан буён) каби 4 босқичда очиб берилганлиги ҳамда Турк хоқонлиги даврига келиб Чоч воҳаси текислик ҳудудларида катакомба қабр турлари йўқолиб кетгани, воҳанинг тоғли теграларида еса бу маданий анъананинг сақланиб қолгани Ғарбий Тангритоғ тизмасидаги Сўнгак қабристони мисолида исботланганлиги хусусидаги хулосалар Тошкент вилояти маданий мерос бошқармасининг маданий мерос тарғиботи фаолиятини юритишда фойдаланилган (Маданий мерос агентлигининг 2023-йил 14-февралдаги 02-08/349 - сон маълумотномаси). Бунда, Сўнгак мозор-қўрғони инсон остеологиясининг биоархеологик ўрганилиши давомида, бош деформацияси (бир бош чаноқнинг краниологик ўлчаш услуби асосида ҳалқали деформацияга ега еканлиги), мозор-қўрғондан қўлга киритилган от анжомлари ҳамда кийим безаклари каби моддий маданият унсурларининг Турк хоқонлиги даврида Марказий Осиё шарқий тегралари кўчманчи халқлари таъсирида шакллангани, Сўнгак мозор-қўрғони “қабр тортиқлари”нинг таҳлили асосида илк ўрта аср Чоч воҳаси тоғли тегра кўчманчи аҳолисининг кўмиш удумларида бу йерда Турк хоқонлигининг шарқий қисмларидан кириб келган янгича от кулътининг маҳаллий удумлар билан синтези каби илмий хулосаларидан бошқарманинг моддий-маданий ва археология меросини асраб-авайлаш, тарғиб қилиш фаолиятида кенг қўлланилган.
ВИИ асрнинг ўрталаридан Ғарбий Турк хоқонлигида содир бўла бошлаган сиёсий бош-бошдоқлик натижасида Чочдаги тегин ва тудун каби унвонларга ега шахсларнинг сиёсий мустақилликка интилиши маъмурий-бошқарув анъаналарида ўрнатилган тартиб-қоидаларнинг бузилиб борганлигини англатиши далилланганлиги ҳамда Турк хоқонлиги даври Чоч воҳаси чорвадорлари маданиятидаги кўмиш удумларига хос бўлган балбал шаклидаги тош ҳайкаллар асосида бу даврда турклашув жараёнининг жадал кечганлиги исботланганлиги юзасидан таҳлилларига оид материаллардан Миллий археология марказида 2018–2021-йилларда бажарилган «ПЗ-201709287 – Ўрта асрларда шимоли-шарқий Ўзбекистон табиий ландшафтларининг ўзлаштирилиши» мавзусидаги амалий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2023-йил 10-февралдаги 3/1255-301 - сон маълумотномаси). Хусусан, лойиҳанинг кўчманчилар маданиятини ўрганиш борасидаги тадқиқотларида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган Сўнгак мозор-қўрғонида олиб борилган археологик қазишмалар натижасида тўпланган топилмалар асосида ҳудуднинг ҳунармандчилик тарихи, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёти масалаларига тааллуқли илмий хулосалардан фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish