Sayt test rejimida ishlamoqda

Муҳаммадиев Акмал Ғаниевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта палеолит даврида тош хомашёсидан фойдаланиш стратегиялари (Музбел, Хатак ва Ангиллак ёдгорликлари материаллари асосида)”, 07.00.06–Археология (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tar1264.
Илмий раҳбар: Сулейманов Рустам Хамидович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Миллий археология маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Миллий археология маркази, DSс.02/02.30.12.2019.Tar.45.01.
Расмий оппонентлар: Самарқанд давлат университети, тарих фанлари доктори, доцент Холматов Нормаҳаммад Ўрозович ва Фарғона давлат университети тарих фанлари номзоди, доцент Сайёра Турғуновна Мирсоатова.
Йетакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўрта палеолит даври Музбел, Хатак ва Ангиллак маконининг археологик материалларини очиб бериш, ёдгорликнинг маданий-даврий хусусиятларини ва бу ерда яшаган ибтидоий жамоаларнинг ижтимоий-иқтисодий ва кундалик турмуш тарзини ҳамда тош хомашёсидан фойдаланиш стратегияларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Музбел ёдгорлиги асосида ўрта палеолит даври ёдгорликларининг янги ҳудудий типи ажратилиб, ёдгорликда тош хомашё заҳираларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш стратегиясининг мавсумий ва фаол мобил турмуш-тарзига асосланган тури аниқланган;
ўрта палеолит даврига оид Хатак ёдгорлигида хомашёдан фойдаланишнинг аралаш стратегияси қўлланилганлиги аниқланиб, маҳаллий чақмоқлашган оҳактош манзилгоҳда экстенсив равишда бошқа турдаги сифатли хомашёлар эса интенсив тарзда фойдаланилганлиги исботланган;
Хатак ва Ангиллак ёдгорликлари коллекцияларида сифатли чақмоқтош ва чақмоқлашган тоғ жинслари хомашёси нуклеуслар, тановарлар ва қуроллар тарзида манзилгоҳга транспортировка қилинганлиги аниқланган;
Музбел ёдгорлиги замонавий типга яқин инсон жамоалари фаолияти билан боғлиқ бўлганлиги, Хатак ва Ангиллак ёдгорликларида хомашё стратегияси Оҳангарон воҳасидан фарқ қилиб, иккала ёдгорликда ҳам биринчи навбатда маҳаллий хомашё манбалари ўзлаштирилганлиги ва бу фаолият неандертал одами жамоалари билан боғлиқ бўлганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Музбел, Хатак ва Ангиллак ёдгорликлари тош индустриялари петрографик ва техник-типологик ўрганиш натижасида ўрта палеолит даври хомашёдан фойдаланиш стратгиялари ҳақида қўлга киритилган илмий маълумотлар асосида:
Музбел ёдгорлиги асосида ўрта палеолит даври ёдгорликларининг янги ҳудудий типи ажратилиб, ёдгорликда тош хомашё заҳираларини ўзлаштириш ва улардан фойдаланиш стратегиясининг мавсумий ва фаол мобил турмуш-тарзига асосланган тури аниқланганлиги ўрта палеолит даврига оид Хатак ёдгорлигида хомашёдан фойдаланишнинг аралаш стратегияси қўлланилганлиги аниқланиб, маҳаллий чақмоқлашган оҳактош манзилгоҳда экстенсив равишда бошқа турдаги сифатли хомашёлар эса интенсив тарзда фойдаланилганлиги исботланганлиги юзасидан олинган илмий натижалар “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Ибтидо”, кўрсатуви сценарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O’zbekiston tarixi” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2023 йил 10 февралдаги 02-32/220-сон маълумотномаси). Кўрсатувлар телетомашабинларга тош даврида яшаган ибтидоий одамларнинг тарихи, моддий ва маданий ҳаётини ўрганишларида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Хатак ва Ангиллак ёдгорликлари коллекцияларида сифатли чақмоқтош ва чақмоқлашган тоғ жинслари хомашёси нуклеуслар, тановарлар ва қуроллар тарзида манзилгоҳга транспортировка қилинганлиги аниқланганлиги ҳамда Музбел ёдгорлиги замонавий типга яқин инсон жамоалари фаолияти билан боғлиқ бўлганлиги, Хатак ва Ангиллак ёдгорликларида хомашё стратегияси Оҳангарон воҳасидан фарқ қилиб, иккала ёдгорликда ҳам биринчи навбатда маҳаллий хомашё манбалари ўзлаштирилганлиги ва бу фаолият неандертал одами жамоалари билан боғлиқ бўлганлиги аниқланганЎзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлиги томонидан моддий-маданий ва археологик меросни асраб-авайлашни тарғиб қилишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлигининг 2023 йил 16 февралдаги 04-08/378-сон хати). Натижалар Ўзбекистоннинг тарихи ва маданий меросини тарғиботига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish