Sayt test rejimida ishlamoqda

Таниқулов Жонибек Aширкуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамоатчилик фикрини шакллантиришда медиа ахборот тизимнинг функсионал интеграсиялашуви”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Фал570.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02.
Илмий раҳбар: Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Хажийева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Содиқова Шохида Мархабойевна, социология фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади жамоатчилик фикрини шакллантирувчи медиа ахборот тизимнинг функсионал интеграсиялашуви хусусиятларини аниқлаш ва уларни жамият манфаатларига мослаш бўйича конструктив таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий газета, журнал, телевиденийе ва медиа тармоқларнинг жамоатчилик фикрини шакллантирувчи конструктив аҳамияти ҳамда уларнинг деструктив ҳолатларни юзага келтирувчи обйектив ва субйектив сабабларининг ижтимоий моҳияти очиб берилган;
жамоатчилик аудиториясида медиа ахборотни трансформация қилувчи тизим барқарорлигида кузатилаётган пассивлик, лоқайдлик, беписандлик каби перманент муаммоларни жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали бартараф етиш зарурати мантиқий далилланган;
жамоатчилик фикри шаклланишига таъсир етувчи медиа ахборот омиллари ўртасидаги функсионал интеграсиялашув хусусиятлари математик моделлаштирилиб, «хи2 мезони» методини ижтимоий фанлар тадқиқотларида қўллаш ижтимоий муҳит таъсири, идеал хулқ-атвор каби социёструктуравий детерминантлар даражасини ўсишига хизмат қилиши исботланган;
жамоатчилик фикрига таъсир етувчи медиа ахборот тизим елементлари (расмли, чизмали, диаграммали ахборотлар)нинг очиқлик, шаффофлик, тезкорлик каби обйектив шарт-шароитлари ва субйектив омиллари (жамоатчилик) ўртасидаги корреляцион алоқадорликнинг миқдор ва сифат ўзгаришлари аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Медиа ахборот воситаларининг жамоатчилик фикрини тизимли шакллантиришдаги ўрни борасида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида: 
замонавий газета, журнал, телевиденийе ва медиа тармоқларнинг жамоатчилик фикрини шакллантирувчи конструктив аҳамияти ҳамда уларнинг деструктив ҳолатларни юзага келтирувчи обйектив ва субйектив сабабларининг ижтимоий моҳиятига доир таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самародорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастуриниг ИИ йўналишига оид “Ўзбекистондаги янгиланиш жараёнлари, амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш, “Янги Ўзбекистон – Учинчи Ренессанс сари” ғоясини рўёбга чиқаришга қаратилган умуммиллий ҳаракатни юзага келтириш чора-тадбирлари” мавзусидаги 9 банди ижросини таъминлашда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 1 апрелдаги 02/02/502-сон маълумотномаси). Натижада Марказнинг тарғибот ишлари самарадорлигини оширишга ва аҳолини медиа ахборот тизими билан боғлиқ билимларини кенгайтиришга хизмат қилган; 
жамоатчилик аудиториясида медиа ахборотни трансформация қилувчи тизим барқарорлигида кузатилаётган пассивлик, лоқайдлик, беписандлик каби перманент муаммоларни жамоатчилик назоратини кучайтириш орқали бартараф етиш заруратига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг “Йўл харита”сини ва “Ўзбекистон Республикасининг “Aхборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги қонуни талабига мувофиқ раҳбарларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш борасидаги масъуллиги ва улар тамонидан кўрилаётган чора-тадбирлар дастури”ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг 2022 йил 29 мартдаги 02-12-08-1166-сон маълумотномаси). Натижада Маданият вазирлиги тасарруфидаги ташкилот ва муассасалар ваколат доирасига кирувчи чора-тадбирларни муваффақиятли амалга оширишда илмий назарий ва конструктив асос сифатида хизмат қилган;
жамоатчилик фикри шаклланишига таъсир етувчи медиа ахборот омиллари ўртасидаги функсионал интеграсиялашув хусусиятлари математик моделлаштирилиб, «хи2 мезони» методини ижтимоий фанлар тадқиқотларида қўллаш ижтимоий мухит таъсири, идеал хулқ-атвор каби социёструктуравий детерминантлар даражасини ўсишига хизмат қилишига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Самарқанд вилояти бошқармасининг 2021йил январ-декабр ойларига мўлжалланган “Маҳаллабай” тарғибот тадбирлари дастури лойиҳасини ва Самарқанд шаҳридаги ёшлар маркази биносида “Ёшлар медиа маркази”ни ташкил етиш Низомини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 9 июлдаги 4-13-23-1691-сон малумотномаси). Натижада ёшларни мамлакатда амалга оширилаётган демократик, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларга муносабатини янада ва ижодий салоҳиятини рўёбга чиқаришга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишга хизмат қилган;
жамоатчилик фикрига таъсир етувчи медиа ахборот тизим елементлари (расмли, чизмали, диаграммали ахборотлар)нинг очиқлик, шаффофлик, тезкорлик каби обйектив шарт-шароитлари ва субйектив омиллари (жамоатчилик) ўртасидаги корреляцион алоқадорликнинг миқдор ва сифат ўзгаришлари аниқланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг «Ўзбекистон» телерадиоканалида 2021-2022 йилларда ефирга узатилган “Ўзбекистон ёшлари”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Миллат ва маънавият” номли дастурлар ссенарийсиини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон» телерадиоканали» давлат муассасасининг 2022 йил 13 июндаги 04-36-891-сон маълумотномаси). Натижада кишиларни воқеликка муносабати жараёнида медиа ахборот воситаларининг бутун жамиятга таъсир етиши борасидаги билимларини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish