Sayt test rejimida ishlamoqda

Гафуров Аскаржон Бойисовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистонда конституциявий суд назоратининг шаклланиши ва ривожланиши: назария ва амалиёт масалалари», 12.00.02. – Конституциявий ҳуқуқ, маъмурий ҳуқуқ, молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.2.DSc/Yu34.
Илмий раҳбар: Саидов Акмал Холматович, юpидик фaнлap дoктopи, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.02.
Расмий оппонентлар: Одилқориев Хожимурод Тўхтамуродович, юридик фанлар доктори, профессор; Мухамеджонов Амонулла Закирович, юридик фанлари доктори, профессор; Хошимхонов Ахрор Муминович, юридик фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти. 
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда конституциявий суд назоратининг ривожланишини назарий ва амалий масалаларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Конституциявий суд мустақиллигини кучайтириш, судьяларнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида Конституциявий суд судьяясига Биринчи малака даражаси Конституциявий суд томонидан берилишининг зарурлиги асослаб берилган;
Конституциявий суд судьяларининг тенглиги принципини мустаҳкамлаш, уларнинг мустақиллигини кучайтириш мақсадида Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш ва лавозимидан озод этишда Конституциявий суд судьяларининг ролини ошириш зарурлиги асослантирилган;
Конституциявий суд ишларини юритишда оғзаки эшитувлар ўтказмасдан ёзма ҳужжатлар асосида иш кўриш конституциявий суд ишларини юритишнинг алоҳида ташкилий шакли сифатида Конституциявий суд фаолиятининг самарадорлигини оширишга, конституциявий одил судловга эришишни енгиллаштиришга, ишларни кўриш муддатларини қисқартиришга имкон бериши асослантирилган; 
Конституциявий суд қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида давлат органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар ва юридик шахслар учун мажбурий тус касб этишига кўра Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида қарорлар қабул қилган давлат органлари уларни қайта кўриб чиқиш мажбуриятини қонунга киритиш таклифи асослаб берилган;
Қонун нормаларининг Конституцияга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш, унинг субъектлари доирасини кенгайтириш мақсадида қонунларнинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш бўйича Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасига фуқаролар ва юридик шахсларни киритиш таклифи асосланган;
Конституциявий суднинг фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини ошириш мақсадида конституциявий назорат субъектлари доирасига инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни киритиш таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
Конституциявий суд мустақиллигини кучайтириш, судьяларнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан таъминлаш мақсадида аввал Президент томонидан амалга оширилган айрим масалалар Конституциявий суд томонидан мустақил ҳал қилиниши зарурлиги асослантирилган таклифлар 2021 йил 27 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонунни қабул қилишда фойдаланилган. Мазкур қонуннинг 10-моддасига “Олий малака даражаси Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади. Биринчи малака даражаси Конституциявий суд томонидан берилади”, деган норма киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 3 июлдаги 02/4-3635-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Конституциявий суд мустақиллигини кучайтириш, судьяларнинг ижтимоий-моддий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилган;
Конституциявий суд судьяларининг тенглиги принципини мустаҳкамлаш, уларнинг мустақиллигини кучайтириш мақсадида Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш ва лавозимидан озод этишда судьялар ролини ошириш тўғрисидаги таклифлар асосида 2021 йил 27 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 18-моддаси айни бир шахс Конституциявий суд раиси ёки унинг ўринбосари этиб икки муддатдан ортиқ сайланиши мумкин эмаслиги, Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосари ёзма ариза берган тақдирда, Конституциявий суд томонидан эгаллаб турган лавозимидан озод этилиши тўғрисидаги нормалар билан тўлдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 3 июлдаги 02/4-3635-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Конституциявий суд судьяларининг тенглиги принципини мустаҳкамлаш, Конституциявий суд раиси ва унинг ўринбосарини сайлаш ва лавозимидан озод этишда судьялар ролини ошириш ва уларнинг мустақиллигини кучайтиришга қаратилган;
Конституциявий суд ишларини юритишда оғзаки эшитувлар ўтказмасдан ёзма ҳужжатлар асосида иш кўриш конституциявий суд ишларини юритишнинг алоҳида ташкилий шакли сифатида Конституциявий суд фаолиятининг самарадорлигини ошириш, конституциявий одил судловга эришишни енгиллаштириш, ишларни кўриш муддатларини қисқартириш имкониятини бериши тўғрисидаги таклифга асосан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 32-моддаси қуйидаги мазмунда учинчи қисм билан тўлдирилган: “Мурожаатни дастлабки тарзда ўрганиш конституциявий суд ишларини юритишнинг мажбурий босқичидир”. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 3 июлдаги 02/4-3635-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Конституциявий судда мурожаатларни дастлабки тарзда ўрганиш ва уларни қонун талабларига мослиги нуқтаи назаридан таҳлил қилиш жараёнини такомиллаштиришга хизмат қилган;
Конституциявий суд ишларини юритишда оғзаки эшитувлар ўтказмасдан ёзма ҳужжатлар асосида иш кўриш конституциявий суд ишларини юритишнинг алоҳида ташкилий шакли сифатида Конституциявий суд фаолиятининг самарадорлигини ошириш, конституциявий одил судловга эришишни енгиллаштириш, ишларни кўриш муддатларини қисқартиришга имкон бериши тўғрисидаги таклифга асосан “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 53-моддасида конституциявий суд ишларини юритишда оғзаки эшитувлар ўтказмасдан ёзма ҳужжатлар асосида иш кўриш мумкинлиги белгилаб қўйилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 3 июлдаги 02/4-3635-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Конституциявий суд фаолиятининг самарадорлигини ошириш, конституциявий одил судловга эришишни енгиллаштириш, ишларни кўриш муддатларини қисқартириш имкониятини берган;
Конституциявий суд қарорлари норматив-ҳуқуқий ҳужжат сифатида давлат органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар ва юридик шахслар учун мажбурий характер касб этишидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида қарорлар қабул қилган давлат органлари уларни қайта кўриб чиқиш мажбуриятини қонунга киритиш тўғрисидаги таклиф асосида “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги Конституциявий қонуннинг 73-моддаси қуйидаги мазмундаги норма билан тўлдирилган: “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқ эмас деб топилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат асосида қарорлар қабул қилган давлат органлари уларни бир ой ичида қайтадан кўриб чиқиши керак” (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2021 йил 3 июлдаги 02/4-3635-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг амалга оширилиши Конституциявий суд қарорининг қатъийлиги ва Конституция нормалари устуворлигини таъминлашга хизмат қилган;
Қонун нормаларининг Конституцияга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш, унинг субъектлари доирасини кенгайтириш мақсадида қонунларнинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш бўйича Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар доирасига фуқаролар ва юридик шахсларни киритиш тўғрисидаги таклифга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон Фармонига 2-Илова “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг 22-бандига фуқаролар ва юридик шахсларга қонунларнинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш бўйича Конституциявий судга масала киритиш ҳуқуқини бериш ҳамда тўғрисидаги чора-тадбир белгиланган. Ушбу таклифнинг амалга оширилиши мамлакатда фуқароларни конституциявий одил судловга эришиш ҳуқуқларини таъминлашга хизмат қилган.
Конституциявий суднинг фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдаги ролини ошириш мақсадида конституциявий назорат субъектлари доирасига инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларни киритиш ҳақидаги таклифга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги ПФ-6012-сон Фармонига 2-Илова “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси»нинг 22-бандига конституциявий назорат субъектлари доирасига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказини киритиш белгиланган. Ушбу таклифнинг амалга оширилиши мамлакатда фуқароларни конституциявий одил судловга эришишда миллий институтларнинг ролини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish