Sayt test rejimida ishlamoqda

Усенов Жиенгалийнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қорақалпоқ ёшларининг миллий менталитетини шакллантиришда фалсафий тарбиянинг ўрни ва аҳамияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси ро`йхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Фал572. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институт. 
ИК фаолият ко`рсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02.
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Aкбар Исоханович, фалсафа фанлари доктори (ДСc), профессор; Жамолов Латиф Ўроқович, фалсафа фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади бугунги глобаллашув даврида қорақалпоқ ёшларининг миллий менталитетини шакллантиришнинг ижтимоий-маданий феномен сифатидаги моҳияти ва мазмунини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ёшлар тарбиясида миллий менталитетни шакллантиришда миллий характер, миллий идентиклик (мансублик) ҳамда ментал ўзига хосликнинг потенсиал ва реал борлиқдаги диалектик алоқадорлиги фалсафий жиҳатдан аниқланган;
миллий менталитет тушунчаси миллатга хос бўлган тил, маданият, миллий ўзлик, урф-одат, анъаналар, миллий психология ва миллий характерни мужассамлаштириб, инсон борлиғида акс етувчи ноёб феномен еканлиги далилланган;
ёшлар маънавий дунёқарашининг динамик ўзгарувчанлиги миллий менталитетнинг демократик, прагматик, аксиологик жиҳатлари билан боғлиқлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
ёшларда миллий ўзликнинг номоён бўлишида шаклланган миллий менталитет тушунчасининг о`згарувчанлик ва та`сирчанлик сингари имманент хусусиятлари мавжудлиги асослаб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қорақалпоқ ёшларининг миллий менталитетини шакллантиришда фалсафий тарбиянинг о`рни ва аҳамиятини ўрганиш натижалари асосида:
ёшлар тарбиясида миллий менталитетни шакллантиришда миллий характер, миллий идентиклик (мансублик) ҳамда ментал ўзига хосликнинг потенсиал ва реал борлиқдаги диалектик алоқадорлигига оид илмий хулосалар, таклиф-тавсиялардан Қорақалпог`истон Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 28 февралдаги 01-113-сон “Йўл-харита”сининг 27, 32, 52-бандлари ижросини таъминлаш мақсадида “Маънавият фестивали” дастури ссенарийсини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Қорақалпог`истон бо`лимининг 2022 йил 29 августдаги 01-13/200-сон маълумотномаси). Натижада халқимизнинг бебаҳо адабий-бадиий бой мерослари қорақалпоқ ёшлар ментал қиёфасининг шаклланиш динамикасини о`рганишда ва қорақалпоқ ёшларининг миллий менталитетини такомиллаштиришда хизмат қилган;
миллий менталитет тушунчаси миллатга хос бўлган тил, маданият, миллий ўзлик, урф-одат, анъаналар, миллий психология ва миллий характерни сақлаш, инсон борлиг`ида акс етувчи ноёб феномен еканлигига оид таклиф ва тафсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳузуридаги Давлат тилини ривожлантириш департаментининг 2022 йилга мўлжалланган дастурини ишлаб чиқишда, жумладан, 5, 16, 19-бандларини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2022 йил 15 сентябрдаги 11-06/5-09/673-сон маълумотномаси). Натижада туман (шаҳар) ҳокимлари маслаҳатчиларининг касбий маҳоратини ошириб боришда, шунингдек Давлат тилини ривожлантириш департаментнинг Aтамашунослик ва топонимик обйектларга ном бериш ишларини мувофиқлаштириш бўлими дастурларини такомиллаштиришда, манба бо`либ хизмат қилган;
ёшлар маънавий дунёқарашининг динамик ўзгарувчанлиги миллий менталитетнинг демократик, прагматик, аксиологик жиҳатлари билан боғлиқлигига доир таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон ёшлар иттифоқи Марказий кенгашининг китобхонликни кенг таргиб қилишга қаратилган “Ёш китобхон” Республика танловини ўтказишда ва 2022-йил 10-15 май кунлари Республика миқёсида о`тказилган “Бо`затов фест” мавзусидаги 01-08/10-05/220 рақамли тадбир дастури лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (О`збекистон Республикаси ёшлар иттифоқи Қорақалпог`истон Кенгашининг 2022 йил 27 сентябрдаги 02-07/217-сон маълумотномаси). Натижада ёшларнинг дунёқараши жамият ижтимоий ҳаётига та`сир даражасининг янада ошишига миллий менталитетни шакллантиришга уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга ҳамда О`збекистон Республикаси ёшлар иттифоқи Қорақалпог`истон Кенгашининг ҳудудий бо`лимлари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хизмат қилган;
ёшларда миллий ўзликнинг номоён бўлишида шаклланган миллий менталитет тушунчасининг ўзгарувчанлик ва таъсирчанлик сингари имманент хусусиятлари асослаб берилганлигига оид таклиф-тавсиялардан Қорақалпог`истон телерадиоканали томонидан 2022 йилда ефирга узатилган «Жаńа кúн» кўрсатувини ва ешиттиришларининг дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон телерадиокомпаниясининг 2022 йил 4 октябрдаги 05-22/562-сон маълумотномаси). Натижада ҳозирги глобаллашув шароитида ёшларининг миллий менталитетини шакллантиришда ва “оммавий маданият”нинг ёшлар онгига салбий таъсирини олдини олиш асосий восита бўлиб хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish