Sayt test rejimida ishlamoqda

Йерназарова Сапура Кеулимжаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий малумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бердақ бадиий меросининг ёшларни фалсафий тафаккурини шакллантириш ва ривожлантиришдаги илмий-амалий аҳамияти”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.1.ПҳД/Фал464.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02.
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Хажийева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Турсунова Олмос Файзийевна, филология фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Бердақнинг бадиий, маънавий меросининг ёшлар фалсафий-ахлоқий дунёқарашини шакллантиришдаги аҳамиятини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Бердақ маънавий мероси ўша даврдаги ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар, одамларнинг турмуш даражаси, ахлоқи ва кайфияти таъсирида ўзаро алоқадорлик тамойили асосида шаклланганлиги фалсафий асосланган;
Бердақ фалсафасидаги онтологик, гносеологик ва аксиологик қарашлар социоструктуравий детерменантлар (ижтимоий муҳит таъсири) натижасида дуализм, пантеизм елементлари орқали рационализм (ақлий) тамойилга асосланганлиги исботланган;
Бердақ бадиий-фалсафий меросидаги адолат, ватанпарварлик, улуғворлик каби ахлоқий-естетик мезоний тушунчаларнинг гуманистик моҳияти ва уларнинг замонавий ёшлар дунёқарашига позитив таъсири очиб берилган;
Бердақ асарларининг ғоявий ва ахлоқий мазмуни фалсафий тафаккур тизимида адолатлилик, ҳақиқат, халқпарварлик жамият келажаги ва ижтимоий барқарорлигини таъминлашда адолацизлик, жаҳолатни тугатишда субстанционал асос еканлиги аниқланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бердақнинг бадиий-фалсафий қарашларини ёшлар дунёқарашини юксалтиришда қўллаш, татбиқ етиш бўйича таклиф ва тавсиялар асосида:
Бердақ маънавий мероси ўша даврдаги ижтимоий-тарихий шарт-шароитлар, одамларнинг турмуш даражаси, ахлоқи ва кайфияти таъсирида ўзаро алоқадорлик тамойили асосида шаклланганлигига оид илмий хулосалар, таклиф-тафсиялардан Қорақалпоғистон “Бердақ” жамоат фондининг 2021-йил Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг “Буюк аждодларимизнинг мероси Ватанимиз тараққиётининг пойдевори” номли 72-14/19-сон амалий грант лойиҳаси ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос бошқармаси Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейининг 2022-йил 5-августдаги 105-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодни миллий қадриятлар асосида тарбиялаш, юртимиз тарихи, халқимизнинг маданий, адабий мероси билан таништириш борасида тарғибот ишларини янада кучайтириш, буюк аждодларимизнинг илмга, ватанга, дўст-биродарликка садоқатини намоён етишда тарихий китоблар кўргазмасини ташкил қилиб, аҳоли, айниқса, ёшларнинг ўтмиш қадриятларига бўлган тушунчасини мустаҳкамлаш билан биргаликда ёшларнинг китобхонликка қизиқишини орттиришга ва ёшлар дунёқараши юксалтиришга хизмат қилган;
Бердақ фалсафасидаги онтологик, гносеологик ва аксиологик қарашлар социоструктуравий детерменантлар (ижтимоий муҳит таъсири) натижасида дуализм, пантеизм елементлари орқали рационализм (ақлий) тамойилга асосланганлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгашининг 2022-йил 28-февралдаги 01-113-сонли “Йўл харита”сининг 45-банди ижросини таъминлашда “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, уларнинг инсонпарварлик ғояларини ҳаётга кенг татбиқ етиш, аждодларга муносиб қилиб тарбиялашда қорақалпоқ халқининг буюк шоири ва маърифатпарвари Бердақ бобомизнинг таваллуд кунини кенг нишонлашда ёш шоир ва адиблар, ижодкорлар ҳамда адабиёцҳунос олимлар иштирокидаги маънавий-маърифий тадбирларнинг чора-тадбирларини ишлаб чиқишда, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган илмий-амалий тадбирлар ташкил етишда, Кенгашнинг 49-бандидаги “Aждодларга муносиб авлод бўлайлик” шиори остидаги тарғибот дастурини ишлаб чиқишда ва “Маънавият фестивали” мавзусидаги тадбир ссенарийси дастурини ишлаб чиқишга хизмат қилган (Республика маънавият ва маърифат маркази Қорақалпоғистон бўлимининг 2022-йил 5-августдаги 01-13/95-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар фалсафий тафаккурини шакллантириш ҳамда буюк аждодларимизнинг бой маънавий меросини сингдириш, миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида тарбиялашга хизмат қилган;
Бердақ бадиий-фалсафий меросидаги адолат, ватанпарварлик, улуғворлик каби ахлоқий-естетик мезоний тушунчаларнинг гуманистик моҳияти ва уларнинг замонавий ёшлар дунёқарашига позитив таъсирига доир амалий таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2021-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурининг 58-бандидаги “Китоб-миллатнинг бебаҳо, маънавий ва маданий мероси” мавзусида, 63-бандида “Буюк тарихдан – буюк келажак сари” мавзусида, 2022-йил 10-15-май кунлари Республика миқёсида ўтказилган “Бўзатов фест” мавзусидаги “01-08/10-05/220” рақамли тадбир дастур лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар Иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг 2022-йил 27-сентябрдаги 02-07/218-сон маълумотномаси). Натижада ёшлар маънавиятининг юксалишига, уларнинг ватанга дахлдорлик ҳисси билан яшашларига ҳамда китоб мутолаасига қизиқишларининг ортишига хизмат қилган;
Бердақ асарларининг ғоявий ва ахлоқий мазмуни фалсафий тафаккур тизимида адолатлилик, ҳақиқат, халқпарварлик жамият келажаги ва ижтимоий барқарорлигини таъминлашда адолацизлик, жаҳолатни тугатишда субстанционал асос еканлигига оид илмий таклиф ва тавсиялардан Қорақалпоғистон телерадиоканали томонидан 2022-йилда ефирга узатилган «Aссалаwма-áлейкум, Қарақалпақстан» кўрсатуви ҳамда “Гáwҳар сóзлер” кўрсатувини ва ешиттиришларининг дастур ссенарийсинини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси Қорақалпағистон телерадиокомпаниясининг 2022-йил 23-августдаги 05-22/507-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий фикр-мулоҳазалар асосида ёшларнинг фалсафий тафаккурни шакллантириш ва ривожлантириш, Бердақ бадиий мероси орқали ёшларни ахлоқий жиҳатдан тарбиялаш кўникмаси ва маданиятини ривожлантиришга еришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish