Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабахолов Ғайрат Ташбатировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тадбиркорлик фалсафаси – мамлакат аҳолисининг ишбилармонлик қобилиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг методологик асоси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2020.2.ПҳД/Фал460.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02.
Илмий раҳбар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Хажийева Максуда Султановна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Пардайев Мамаюнус Қаршибайевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Йетакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек миллий тадбиркорлик фалсафасининг моҳиятини очиб бериш ва уни ривожлантиришга доир таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорнинг шахсий сифатларини, унинг социал ва иқтисодий соҳаларда юз бераётган ўзгаришларга муносабат билдириш, танловни амалга оширишда мустақил равишда қарорлар қабул қилиш, айни дамда тадбиркорликнинг иқтисодий тизимдаги ўрнини топиш жараёнида уни бошқара олиш қобилиятининг мавжуд еканлиги ёки емаслигини аниқловчи адолат, тенглик, ҳисоб-китоб ва режалилик каби ижтимоий-иқтисодий ғояларни ўз ичига оладиган парадигмалари асосланган;
Янги Ўзбекистонни барпо етишда мамлакат аҳолисининг ишбилармонлик тафаккури ва тадбиркорлик қобилиятини миллий ва умуминсоний қадриятлар воситасида ривожлантириш зарурияти мантиқий исботланган;
янги маънавий маконда тадбиркорлик маданиятини шакллантиришда ижтимоий давлатнинг “Замонавий тадбиркорнинг маънавий қиёфаси”ни яратишдаги ахлоқий-маънавий тамойиллари ва маърифий жамиятни барпо етишдаги маъсулияти бирламчи омил еканлиги фалсафий жиҳатдан асосланган;
миллий тадбиркорликнинг ижтимоий, сиёсий, маънавий-маданий соҳаларни ривожлантиришдаги ҳиссасини оширишда унинг функсионал ва регулятив-баҳоловчи мезонлари инсонларни “боқимандалик”, “лоқайдлик”, “бепарволик” каби иллатлардан қутқаришнинг енг таъсирчан механизмларидан бири еканлиги мантиқий далилланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик фалсафаси – мамлакат аҳолисининг ишбилармонлик қобилиятини шакллантириш ва ривожлантиришнинг методологик асосини тадқиқ етиш асосида:
тадбиркорнинг шахсий сифатларини, унинг социал ва иқтисодий соҳаларда юз бераётган ўзгаришларга муносабат билдириш, танловни амалга оширишда мустақил равишда қарорлар қабул қилиш, айни дамда тадбиркорликнинг иқтисодий тизимдаги ўрнини топиш жараёнида уни бошқара олиш қобилиятининг мавжуд еканлиги ёки емаслигини аниқловчи адолат, тенглик, ҳисоб-китоб ва режалилик каби ижтимоий-иқтисодий ғояларни ўз ичига оладиган парадигмаларига доир таклиф ва тавсиялардан Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот маркази томонидан бажарилган “Aҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион йўлларини жорий етиш” мавзусидаги 68-11/78 рақамли грант лойиҳасининг “Меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш ва аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги инновасон ривожлантириш бўйича таҳлилий тадқиқот олиб бориш ва тегишли таклифлар бериш” деб номланган 6-бандида кўзда тутилган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Жиззах вилояти “Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2022 йил 6 сентябрдаги 13-сон маълумотномаси). Натижада, меҳнат ҳуқуқи борасидаги қонунчиликни тадбиркорлар ўртасида тарғибот қилиш чора-тадбирларда, аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги амалий ишлар таклиф-тавсиялар ишлаб чиқиш масалаларида муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
Янги Ўзбекистонни барпо етишда мамлакат аҳолисининг ишбилармонлик тафаккури ва тадбиркорлик қобилиятини миллий ва умуминсоний қадриятлар воситасида ривожлантириш заруриятига оид илмий таклиф-тавсиялардан “Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси”ни 2022-йилда амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш бўйича Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – ЎзЛиДеП нинг “ЙЎЛ ХAРИТAСИ” ни ишлаб чиқишда фойдаланилган (ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитасининг 2022- йил 26-декабрдаги 01-27/550-сон маълумотномаси). Натижада, илмий иш ўз мақсад ва хусусиятидан келиб чиқиб мамлакатимизда маҳаллий даражада фаолият юритаётган тадбиркорларимизнинг маданий ва ахлоқий даражасини оширишда ва уларда тадбиркорлик тафаккури маданияти, билим ва тажрибаларини шакллантиришга хизмат қилган;
янги маънавий маконда тадбиркорлик маданиятини шакллантиришда “Замонавий тадбиркорнинг маънавий қиёфаси”ни яратишдаги ахлоқий-маънавий тамойиллари ва маърифий жамиятни барпо етишдаги маъсулияти бирламчи омил еканлиги фалсафий жиҳатдан асосланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2022 йилда ўтказилган “Тадбиркорликка кўмаклашиш марказларининг фаолиятини мувофиқлаштирган ҳолда уларнинг ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, ижро-интизом мониторингини юритиб таҳлил етиб бориш” дастур ссенарийсини тузишда ва ижросини таъминлашда фойдаланилган. Натижада, Ўзбекистон Республикаси савдо-саноат палатасининг тадбирлар дастурини амалга оширишда ўзига хос манба сифатида Ўзбекистон савдо-саноат палатаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
миллий тадбиркорликнинг ижтимоий, сиёсий, маънавий-маданий соҳаларни ривожлантиришдаги ҳиссасини оширишда унинг функсионал ва регулятив-баҳоловчи мезонлари инсонларни “боқимандалик”, “лоқайдлик”, “бепарволик” каби иллатлардан қутқаришнинг енг таъсирчан механизмларидан бири еканлигига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон телерадиоканали”да 2022 йил июл-сентябр ойларида ефирга узатилган “Муносабат”, “Мунозара майдони” каби ток-шоуларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 23 декабрдаги 01-02-2133-сон маълумотномаси). Натижада, аҳолида тадбиркорлик қобилиятини шакллантиришда ва ишбилармон тадбиркорлар масъулиятини оширишнинг назарий ва амалий масалалари ёритиб бериш маданиятини ривожлантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish