Sayt test rejimida ishlamoqda

Бабажанов Сарварбек Бекпулатовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жамоатчилик назоратини таъминлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий механизмлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.4.ПҳД/Фал640.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02.
Илмий раҳбар: Яздонов Улуғбек Тошмуротович, фалсафа фанлари доктори (ДСc), профессор. 
Расмий оппонентлар: Саидқосимов Aкбар Исоханович, фалсафа фанлари доктори (ДСc), профессор; Набийев Фарҳод Ҳамидович, тарих фанлари доктори (ДСc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади жамоатчилик назоратини таъминлашнинг ижтимоий-ҳуқуқий механизмларини янада такомиллаштириш, унинг таъсирчан тарғибот технологиясини яратиш бўйича конструктив таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ижтимоий-ҳуқуқий механизмлари имкониятларини асослашда ижтимоий категориялар (жамоатчилик ешитуви, муҳокамаси, мониторинги) ўртасидаги корреляцион (ўзаро таъсир кучи) алоқадорликнинг миқдор ва сифат ўзгаришлари далилланган;
жамоатчилик назорати самарадорлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг функсионал алоқадорлик, баҳолаш ва тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш зарурияти мантиқий исботланган;
жамоатчилик назорати субйектлари фаолиятини ташкиллаштириш ва бошқаришнинг стратегик истиқболлари жамоатчилик ешитуви, муҳокамаси, мониторинги амалга ошириш усуллари имкониятларини аниқлаш орқали аргументлаштирилиб фалсафий жиҳатдан асосланган;
лоқайдлик, бепарволик, коррупсион тизим, уруғ-аймоқчилик каби деструктив омилларга қарши жамоатчилик назоратининг қонунийлик, одиллик, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби ҳуқуқий тамойилларини қўллаш механизмларининг замонавий прагматик атрибутлари аниқлаштирилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамоатчилик назорати механизмларини амалга ошириш институционал тизим субйектлари фаолиятини янада такомиллаштиришни асословчи прагматик тадқиқот натижалари асосида: 
жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ижтимоий-ҳуқуқий механизмлари имкониятларини асослашда ижтимоий категориялар (жамоатчилик ешитуви, муҳокамаси, мониторинги) ўртасидаги корреляцион (ўзаро таъсир кучи) алоқадорликнинг миқдор ва сифат ўзгаришлари далилланганлигига оид илмий-назарий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг Ўзбекистон Республикасида 2021 йилга манаъавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора тадбирлар дастурининг ИИ йўналишига оид “Янги Ўзбекистон учинчи ренессанс сари” ғоясини рўёбга чиқаришда “Вилоят, туман (шаҳар) Маънавият ва маърифат кенгашлари раисларига жойларда соҳа самарадорлигини оширишга оид амалий кўмак бериш ишларини ташкил етиш бўйича ишлаб чиқилган дастур лойиҳасини тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 13 июндаги 142-сон маълумотномаси). Натижада, Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан аҳоли орасида социологик тадқиқотлар, сўровлар ўтказиш ва натижалар асосида манзилли ишларни ташкил етишда илмий-назарий манба сифатида хазмат қилган;    
жамоатчилик назорати самарадорлигини таъминлашда фуқаролик жамияти институтларининг функсионал алоқадорлик, баҳолаш ва тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш заруриятига оид илмий хулосалари, таклиф-тавсиялардан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг бизнес вакилларининг еҳтиёжлари ва талабларини ўрганиш учун очиқ музокаралар ўтказични янада яхшилаш ва замонавий технологияларни жорий етиш бўйича амалий дастур лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2022 йил 16 июндаги 03-08-201-сон маълумотномаси). Натижада, “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг давлат дастурига киритилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ижро етилиши, ижобий ва салбий натижаларни ўрганиши, амалга оширилган ишларнинг сифатини баҳолаши, давлат органлари ва бошқа мутасадди ташкилотлар томонидан тақдим етиладиган ахборотларни таҳлил етиш, маълумотларни умумлаштириш, ахборот-таҳлилий материалларни тайёрлаш ва уларни Президент админстрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига тақдим етишда илмий-назарий манба сифатида хазмат қилган;
жамоатчилик назорати субйектлари фаолиятини ташкиллаштириш ва бошқаришнинг стратегик истиқболлари жамоатчилик ешитуви, муҳокамаси, мониторинги амалга ошириш усуллари имкониятларини аниқлашга ҳамда лоқайдлик, бепарволик, коррупсион тизим, уруғ-аймоқчилик каби деструктив омилларга қарши жамоатчилик назоратининг қонунийлик, одиллик, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби ҳуқуқий тамойилларини қўллаш механизмларининг замонавий прагматик атрибутлари аниқлаштирилганлигига доир илмий хулосалар, таклиф-тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасаси тамонидан узатилган “Халқ қабулхоналарида”, “Кун мавзуси”, “Миллат ва маънавият” номли радиоешиттиришлар дастур ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” давлат муассасасининг 2022 йил 2 июндаги 04-36-791-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятнинг ҳар бир аъзосида мамлакатимиз ҳаётида кузатилаётган ўзгаришларга онгли муносабатда бўлиш, ижтимоий соҳада фаол иштирок етиш (жамоатчилик назоратини амалга ошириш) кўникмасини шакллантиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish