Sayt test rejimida ishlamoqda

Закирова Умида Aлишеровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят мотивига кўра қилмишни квалификация қилишнинг назарий ва амалий муаммолари”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Криминология. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2019.3.ПҳД/Ю311.
Илмий раҳбар: Aбдуқодиров Шерзод Ёқубжонович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/13.05.2020.Ю.22.03.
Расмий оппонентлар: Отажонов Aброржон Aнварович, юридик фанлар доктори, профессор; Хасанов Темур Халмаматович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (ПҳД).
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Aкадемияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади жиноят мотивининг қилмишни квалификация қилишдаги жиноят-ҳуқуқий муаммоларнинг йечимини топиш, жиноят мотивига кўра жиноятларни тўғри квалификация қилишга ва жазо тайинлашга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, егасизлантириш ва йўқ қилиш жиноятини ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир етганлик учун жиноий жавобгарликни дифференциация қилиш лозимлиги асослантирилган;
ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлиш, уларни қийноққа солиш ёки уларга азоб беришда ифодаланган қилмишлар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш лозимлиги асослантирилган;
маъмурий жазо қўлланилганидан кейин ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келганлик учун жиноий жавобгарлик белгилаш зарурлиги асослантирилган;
исботлашни амалга ошираётган шахслар ёки исботлашда иштирок етиш учун жалб қилинаётган шахслар томонидан далилларнинг терговга қадар текширув ва жиноят ишлари материаллари бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш чоғида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва ўзга бузиб кўрсатишларда намоён бўладиган сохталаштирилиши (қалбакилаштирилиши) учун жиноий жавобгарлик белгилаш лозимлиги асослантирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят мотивининг қилмишни квалификация қилишдаги назарий ва амалий муаммолари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шахсга доир маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш, тизимлаштириш, сақлаш, ўзгартириш, тўлдириш, улардан фойдаланиш, уларни бериш, тарқатиш, узатиш, егасизлантириш ва йўқ қилиш жиноятининг оғирлаштирувчи ҳолатларда ғаразли ёки бошқача паст ниятларда содир етганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
1412-моддаси иккинчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 5 январдаги 06/1-03-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноятларни мотивига кўра тўғри ва аниқ квалификация қилишга, жиноят содир етган шахсларга нисбатан адолатли жазо тайинлашга ва суд ҳукмлари сифатини оширишга хизмат қилган;
ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлиш, яъни уларни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қийноққа солиш ёки уларга азоб берганлик учун маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи таклиф Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 111-моддаси биринчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 
5 январдаги 06/1-03-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлишнинг олдини олишга хизмат қилган;
ҳайвонларга нисбатан шафқациз муносабатда бўлиш, яъни ғаразли ёки бошқа паст ниятларда уларни қийноққа солиш ёхуд уларга азоб бериш уларнинг ўлимига ёки майиб бўлишига олиб келганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи таклиф Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 2021-моддаси биринчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2022 йил 5 январдаги 06/1-03-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноятларни мотивига кўра тўғри ва аниқ квалификация қилишга, жиноят содир етган шахсларга нисбатан адолатли жазо тайинлашга ва суд ҳукмлари сифатини оширишга хизмат қилган; 
исботлашни амалга ошираётган шахслар ёки исботлашда иштирок етиш учун жалб қилинаётган шахслар томонидан далилларнинг терговга қадар текширув ва жиноят ишлари материаллари бўйича далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолаш чоғида ғаразли ёки бошқа паст ниятларда ҳужжатларга ёхуд ашёларга била туриб ёлғон маълумотларни киритишда ва ўзга бузиб кўрсатишларда намоён бўладиган сохталаштирилиши (қалбакилаштирилиши) учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи таклифлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 
2301-моддаси биринчи қисмига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг 
2022 йил 3 ноябрдаги 06-13/56-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши жиноятни субйектив томонини тўғри аниқлашга 
ва қилимишни мотивига кўра тўғри квалификация қилишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish