Sayt test rejimida ishlamoqda

Сатторов Aлишер Ярашевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Жиноят процессида реабилитация институтини амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш», 12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқи ва суд експертизаси (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.1.ПҳД/Ю362.
Илмий раҳбар: Рахмонова Сурайё Махмудовна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Судялар олий кенгаши ҳузуридаги судялар олий мактаби.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, ДСc.07/13.05.2020.Ю.22.03.
Расмий оппонентлар: Тулаганова Гулчеҳра Захитовна, юридик фанлар доктори, профессор; Довудова Дилзода Сулаймановна, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Aкадемияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида реабилитация институтини амалга ошириш механизмларини ҳамда жиноят-процессуал қонунчилигинининг тегишли нормаларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
прокурорнинг айбловдан воз кечиши суд томонидан жиноят ишини реабилитация асосларига кўра тугатилишига сабаб бўлиши жиноят-процессуал қонунчиликда акс етиши зарурлиги асосланган;
содир етилган жиноятга дахлдор емаслиги сабабли судланувчи оқланган тақдирда, оқлов ҳукмининг қарор қисмида жиноят содир етган шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун ишнинг прокурорга юборилишининг кўрсатилиши зарурлиги асосланган;
биринчи инстансия судининг оқлов ҳукми фақат прокурорнинг протестига кўра ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг судланувчининг оқланиши қонунга хилоф еканлиги ва асоссизлиги ҳақидаги шикоятига кўра бекор қилиниши мумкинлиги асосланган;
биринчи инстансия судининг оқлов ҳукми апеллация инстансияси суди томонидан фақат айблов ҳукми чиқарилгандагина бекор қилиниши мумкинлиги асосланган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жиноят процессида жабрланувчининг ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
прокурорнинг айбловдан воз кечиши суд томонидан жиноят ишини реабилитация асосларига кўра тугатишга сабаб бўлишини жиноят-процессуал қонунчилигида акс еттириш зарурлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ–664-сонли «Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддаси 25-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 22 декабрдаги 06/1-05/6541-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий етилиши жиноят процессида жиноят ишини реабилитация асосларига кўра тугатиш асосларини такомиллаштиришга ва ўзига нисбатан жиноят иши тугатилган судланувчиларнинг бузилган ҳуқуқлари қайта тикланишига хизмат қилган;
содир етилган жиноятга дахлдор емаслиги сабабли судланувчи оқланган тақдирда, оқлов ҳукмининг қарор қисмида жиноят содир етган шахсларни аниқлаш ва уларни жиноий жавобгарликка тортиш учун иш прокурорга юборилишини кўрсатиш зарурлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ–664-сонли «Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддаси 31-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 22 декабрдаги 06/1-05/6541-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий етилиши оқлов ҳукми чиқарилган жиноят ишлари юзасидан, мазкур жиноятни ҳақиқий содир етган шахс жавобгарлигининг муқаррарлигини таъминлашга хизмат қилган;
биринчи инстансия судининг оқлов ҳукми фақат прокурорнинг протестига ёки жабрланувчининг, унинг вакилининг судланувчининг оқланиши қонунга хилофлиги ва асоссизлиги борасида берилган шикояти бўйича бекор қилиниши мумкинлигига доир таклифлардан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 12 январдаги ЎРҚ–664-сонли «Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддаси 37-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 22 декабрдаги 06/1-05/6541-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий етилиши оқлов ҳукмини қайта кўриб чиқиш асосларини чеклаш ва оқланган шахс ҳуқуқларининг кафолатланишига хизмат қилган;
биринчи инстансия судининг оқлов ҳукми апеллация инстансияси суди томонидан фақат айблов ҳукми чиқарилганидагина ҳолда бекор қилиниши мумкинлигига доир таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 
12 январдаги ЎРҚ–664-сонли «Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунининг 1-моддаси 37-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Коррупсияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2021 йил 22 декабрдаги 06/1-05/6541-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг жорий етилиши оқлов ҳукми бекор қилиниши процессуал шаклини белгилаш орқали оқланган шахс ҳуқуқларининг кафолатланишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish