Sayt test rejimida ishlamoqda

Муҳсимов Даврон Тулкиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертасияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Тасаввуф таълимотининг инсонпарварлик моҳияти ва унинг ёшлар тарбиясидаги ўрни”, 09.00.03 – Фалсафа тарихи (фалсафа фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.ПҳД/Фал805.
Диссертасия бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Намозов Бобир Баҳрийевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, ПҳД.03/27.02.2020.Ф.72.08.
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Каримов Сойимназар, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади Aбу Бакр Калободийнинг “Aт-таъаруф”, “Баҳрул-фавоид” Хожа Муҳаммад Порсонинг “Фаслул-хитоб”, “Рисолаи қудсия” асарлари асосида тасаввуф таълимотининг инсонпарварлик моҳияти ҳамда унинг ёшлар ахлоқий тарбиясидаги аҳамиятини очиб беришдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Aбу Бакр Калободийнинг “ат-Таъарруф” асаридаги “ийсор”, “фиросат”, “фақр” “басор” тушунчалари воситасида тасаввуфда инсонпарварлик тамойилларининг бойитилганлиги очиб берилган;
Хожа Муҳаммад Порсонинг “Фасл ал-хитоб” асарида иснонпарварлик ғоялари “футувват” (“нафс ёмонликларидан соф бўлган қалб мақоми”, “авф”, “сулҳ”, “марҳамат”) хусусидаги фалсафий-диний қарашлари воситасида асосланган;
Aбу Бакр Калободийнинг “Баҳр ал-фавоид” асаридаги “илоҳий муҳаббат” консепсиясининг ҳозирги замон ёшларини инсонпарварлик руҳидаги тарбиясига таъсири “яратувчи ва инсон”, “инсон ва олам”, “ инсон ва жамият” тамойиллари асосида очиб берилган;
Хожа Муҳаммад Порсонинг “Фаслул-хитоб” асарида илгари сурилган “Комил инсон” консепсияси ислом фалсафасининг “Ҳақиқати Муҳаммадия” ғоясига ҳамоҳанг бўлиб, инсоннинг икки олам саодатига еришиши ҳамда ёшларни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашда субстансионал асосга ега еканлиги исботланган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тасаввуф таълимотининг инсонпарварлик моҳияти ва унинг ёшлар тарбиясидаги ўрнини тадқиқ етиш бўйича олинган натижалар асосида:
тасаввуф таълимотининг генезиси, унинг инсонпарвар мақсадларга йўналтирилган ғояларининг фалсафий-ирфоний жиҳатдан бойитилганлиги Aбу Бакр Калободийнинг “ат-таъарруф” асаридаги инсон, “ийсор”, “фиросат”, “фақр” “басор” тушунчалари моҳиятига оид илмий-назарий хулосаларидан Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси ходимларини хабардор қилиш ва ишда истифода қилинган қўлёзма манбалар ҳақидаги маълумотлардан марказ таркибидаги кутубхона ва архив, қўлёзмалар фондларини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги ислом сивилизацияси марказининг 2022-йил 25-октябрдаги 794-сон маълумотномаси). Натижада, фуқаролар онгида минтақамизга хос тасаввуф таълимотларининг жамият маънавий ҳаётидаги таъсири ва унинг инсонпарварлик ғоялари тўғрисидаги тушунчаларни шакллантиришга хизмат қилган;
Хожа Муҳаммад Порсонинг “Фаслул-хитоб” асаридаги тасаввуфнинг инсонпарварлик моҳияти “футувват” (“нафс ёмонликларидан соф бўлган қалб мақоми”, “авф”, “сулҳ”, “марҳамат”) хусусидаги консепсияларининг бошқа фалсафий антропологик таълимотлар билан ўзаро диалектик алоқадорлиги доир илмий назарий таклиф ва тавсияларидан Бухоро Мир Aраб Олий мадрасаси юқори курс талабалари учун “Тасаввуф сабоқлари” ўқув қўлланмасини, шунингдек, Бухородаги Йетти Пир тарихига оид експонатлар ва стендлар тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2022-йил 26-октябрдаги 02-03/8277-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларда тасаввуф назарияси, унинг илм ҳикмат ва маърифатга асосланган инсонпарвар ғоялари маърифий дунёқарашни шакллантиришга ҳамда фалсафий мушоҳадасини кенгайтиришга хизмат қилган;
Хожа Муҳаммад Порсонинг инсон борлиғидаги табиат (модда), маънавий (қалб, нафс, ҳусни хулқ) инсон моҳиятининг асоси еканлиги ғояси ва уларнинг ўзаро детерминистик таъсири доир илмий-назарий хулосалари, таклиф ва тавсияларидан Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг Хожа Муҳаммад Порсо кутубхонасига доир қўлёзмалар каталогини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг 2022-йил 25-октябрдаги 02/569-сон маълумотномаси). Натижада, ёш авлодда ислом дини ва тасаввуф тўғрисида, тасаввуфнинг инсонпарварлик моҳияти, ҳамда дин ниқоби остидаги бузғунчи диний-екстремистик оқимларнинг соф исломдан йироқ еканлиги борасида билимларининг шаклланишига хизмат қилган;
Муҳаммад Порсонинг “Фаслул-хитоб” асаридаги илм, маърифатли бўлиш, саодат белгилари, икки олам саодатига еришиш, “Комил инсон” консепсияси ислом фалсафасининг “Ҳақиқати Муҳаммадия” ғоясига ҳамоҳанг еканлиги сингари комилликка ундовчи ғоялари инсон қадрини улуғлаш ҳамда ёшларни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга оид илмий-назарий таклиф ва тавсияларидан Имом Мотуридий халқаро илмий тадқиқот маркази фондини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Халқаро ислом академияси ҳузуридаги халқаро Имом Мотуридий илмий тадқиқот марказининг 2022-йил 2-ноябрдаги 01/184-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамоатчиликда юртимиз тасаввуф тарихи, тариқатлар ҳамда улар намояндаларининг тасаввуфий-ахлоқий қарашлари, тасаввуфнинг бугунги ёш авлод тарбиясидаги амалий аҳамияти ҳақидаги тушунчаларнинг шаклланишига имкон яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish