Sayt test rejimida ishlamoqda

Зохидов Одил Умирзоковичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

1.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кончилик корхоналарида асинхрон генераторли микро ГЭС асосида автоном электр таъминоти тизимини ишлаб чиқиш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Т3139.
Илмий раҳбар: Қаршибаев Асқарбек Илашевич, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: ЎзР ФА Энергетика муаммолари институти, DSc.02/30.12.2021.Т.143.01. 
Расмий оппонентлар:
Арипов Назиржон Мукарамович - техника фанлари доктори, профессор.
Халиков Солихжон Субхонович – техника фанлари номзоди, доцент.
Йетакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кончилик корхоналари шароитида асинхрон генераторли микро ГЭС қурилмаси асосида автоном электр таъминоти тизимини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
асинхрон генераторли микро ГЭС қурилмасининг сув оқими параметрлари ўзгариши асосида ишлаб чиқарадиган электр энергия қувватини ҳисоблашнинг такомиллаштирилган математик модели ишлаб чиқилган;
замонавий дастурий таъминот асосида асинхрон генераторли микро ГЭС қурилмасининг номинал катталикларини аниқлаш имконини берувчи имитацион ва такомиллаштирилган физик моделлари ишлаб чиқилган;
микро ГЭС қурилмаси ишлаб чиқараётган электр энергиясини барқарор қийматини таъминловчи автоматлаштирилган бошқариш схемаси микроконтроллёрли конденсаторлар блоги асосида ишлаб чиқилган;
кончилик корхоналарида математик ҳисоблашлар ва ишончлилик назариялари асосида микро ГЭС қурилмаси ёрдамида электр энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш имконини берувчи усул ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Муқобил энергия манбалари асосида фаза роторли асинхрон генераторли микро гидроэлектрстанциянинг электр тизимларини яратиш ҳисобига электр энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш усулларини такомиллаштириш ҳақидаги маълумотлар таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
муқобил энергия манбалари асосидаги фаза роторли асинхрон генероторли микро ГЭС қурилмаси Навоий кон-металлургия комбинати АЖ, Шимолий кон бошқармаси, 3-сонли гидрометаллургия заводига техник ва ичимлик суви етказиб берувчи қувурларидаги эркин сув оқимлари объектида жорий этилган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2022 йил 20 сентябрдаги 23.01-01-07/606-сон маълумотномаси). Натижада, ГМЗ-3 заводи таркибидаги босимли сув заҳира ҳовузи объектида жойлашган электр ускуналарининг йиллик электр энергия сарфини 5,3 % га тежаш имконини берган;
фаза роторли асинхрон генераторли микро ГЭС қурилмасининг такомиллаштирилган схемаси “Навоий кон-металлургия комбинати” АЖ 3-сонли гидрометаллургия заводига техник сув етказиб берувчи қувурида жорий қилинган (“Навоий кон-металлургия комбинати” АЖнинг 2022 йил 20 сентябрдаги 23.01-01-07/606-сон маълумотномаси). Натижада, фаза роторли асинхрон генераторли микро ГЭС қурилмаси ёрдамида ишлаб чиқилган электр энергия ҳисобига йиллик 78 840 000 сўм иқтисодий самарадорликка эришилган;
“Кончилик корхоналарида муқобил энергия манбалари асосида электр энергия истеъмоли самарадорлигини ошириш усуллари” деб номланган услубий кўрсатмаси “Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети”да “Кончилик электр механикаси” кафедрасининг 5312200 “Кончилик электр механикаси” ва 5320300 “Технологик машиналар ва жиҳозлар (кончилик)” бакалавриат таълим йўналишлари учун ўқув жараёнида “Кончилик корхоналари электр таъминоти ва электрлаштириш” фани амалиёт ва тажриба машғулотларини бажаришда методик қўлланма сифатида ўқув жараёнига тадбиқ қилинган (“Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг 2023 йил 7 февралидаги 07/02-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқув жараёнига тадбиқ қилинган методик қўлланма талабаларни тажриба ва амалий машғулотларини бажариш учун қимматли ва керакли маълумотларга бой бўлиб, методик қўлланмадан керакли билим кўникмалар олиши учун янги ўқув адабиёти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish