Sayt test rejimida ishlamoqda

Қамбаров Aбдумутал Aҳаджоновичнинг
фалсафа доктори (DSc) диссертация сиҳи мояси ҳақид эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисосликшифри (илмий даража берадиган фан тармоғИ номи): “Ўзбекистонда илмий ва диний қадриятлар трансформациясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.2.ДСc/Фал65.
Илмий маслаҳатчи: Тўйчийев Бердиқул Тўрақулович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Фарғона давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат университети, ПҳД.03.30.06.2020.Фал.60.04 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Бегматов Aбдуллажон Бегматович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Aъзамхўжайева Саида Саидносировна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ғайбуллайев Отабек Муҳаммадийевич, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнингмақсади Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёт босқичида илмий ва диний қадриятлар трансформациясининг ижтимоий жараёнларга таъсирини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамият янги тараққиёт босқичида илмий ва диний қадриятларнинг интеллектуал тизимлар билан интеграцияси ҳамда илм-фан ва дин, илмий ҳамда диний қадриятлар трансформациясининг герменевтик-аргументар каби методологик аҳамияти ва уларнинг ақл устуворлиги, инсонпарварлик, умумийлик, жамоавийлик ва ҳамжиҳатлик каби хусусийлик, инсон маънавий-ахлоқий камолоти, миллий қадриятларга таяниш каби алоҳидалик тамойиллари асосланган;
илмий ва диний қадриятлар уйғунлашувининг рационал ҳамда теологик, методологик тизимлашувининг интеллектуал ва диний-фалсафий илдизлари, функционал ва онтологик жиҳатдан сабаб-оқибат категорияси асосидаги моҳиятининг ахлоқий-креатив характери очиб берилган;
Ўзбекистонда жамият ҳаётидаги юз бераётган кенг миқёсли ижтимоий-маънавий жараёнларни таснифлаш орқали миллий меросимиздаги диний ва илмий илмлар яхлитлиги, замон ва макон диалектикасини инобатга олган ҳолда имконият ва воқелик категорияси асосидаги епистемологик жиҳатдан ўзаро детерминистик таъсирда еканлиги мантиқий далилланган; 
 “Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” консепсиясини амалга оширишда намоён бўлувчи толерантлик тамойилларини ислом дунёсига трансформациялашда ислом маънавиятини жаҳолатга қарши маърифат тамойили асосида тиклаш, тинчлик ва тараққиётни таъминлашда бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш, ёшларни замонавий илмий билимлар билан қуроллантиришда касб-ҳунар егаллашнинг инновацион истиқболлари аниқланган;
Ўзбекистонда илмий ва диний қадриятлар феноменологик моҳияти ва уларни уйғунлигини таъминлашнинг билишда ҳақиқатга еришиш каби епистемологик, миллий ва умуминсоний қадриятлар устуворлигини таъминлаш каби аксиологик ҳамда назария ва амалиёт бирлигини мувофиқлаштириш каби праксиологик хусусиятлари асослаб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жамият янги тараққиёт босқичида илмий ва диний қадриятлар трансформациясининг ижтимоий-фалсафий таҳлили бўйича илмий асосда ишлаб чиқилган таклифлар асосида: 
жамият янги тараққиёт босқичида илмий ва диний қадриятларнинг интеллектуал тизимлар билан интеграцияси ҳамда илм-фан ва дин, илмий ҳамда диний қадриятлар трансформациясининг герменевтик-аргументар каби методологик аҳамияти ва уларнинг ақл устуворлиги, инсонпарварлик, умумийлик, жамоавийлик ва ҳамжиҳатлик каби хусусийлик, инсон маънавий-ахлоқий камолоти, миллий қадриятларга таяниш каби алоҳидалик тамойилларига доир таклифлардан “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5416-сон Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Фарғона вилоят вакиллиги томонидан 2019 йилнинг 26 март – 15 апрел кунлари Фарғона вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатиб, имом ноиблар учун ташкил етилган 21 кунлик малака ошириш ўқув дастурларидаги “Ҳаракатлар стратегияси ва диний-маърифий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун моҳияти”, “Ёшлар тарбиясида ҳадисларнинг ўрни ва аҳамияти”, “Соғлом ва маърифий мазмунга ега бўлган диний тушунчаларнинг ғаразли мақсадларда талқин етилиши”, “Замонавий мусулмон жамияти ва ислом омили” каби мавзулардаги дарс машғулотларининг лойиҳаларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг 2020 йил 17 сентябрдаги 1809-сон далолатномаси). Натижада малака ошириш курсларида ўқиб, ўз малакаларини ошираётган имом-хатиб ҳамда имом ноибларида ўзларининг маърузаларини тайёрлаш ва уни юқори савияда оммага йетказиш имконияти вужудга келган; 
илмий ва диний қадриятлар уйғунлашувининг рационал ҳамда теологик, методологик тизимлашувининг интеллектуал ва диний-фалсафий илдизлари, функционал ва онтологик жиҳатдан сабаб-оқибат категорияси асосидаги моҳиятининг ахлоқий-креатив характери, Ўзбекистонда жамият ҳаётидаги юз бераётган кенг миқёсли ижтимоий-маънавий жараёнларни таснифлаш орқали миллий меросимиздаги диний ва илмий илмлар яхлитлиги, замон ва макон диалектикасини инобатга олган ҳолда имконият ва воқелик категорияси асосидаги епистемологик жиҳатдан ўзаро детерминистик таъсирда еканлигини мантиқий далиллашга доир тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 майдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарордастурининг ВИИИ боб “Халқимизнинг тарихий мероси, урф-одатлари ва миллий тарбия анъаналарини асраб-авайлаш, кенг аҳоли қатламлари, айниқса ёшлар ўртасида динлараро бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга доир тадбирлар” 31-банди “Биз маърифатли ислом тарафдоримиз!” шиори остида туркум чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Фарғона вилояти бўлими ва Фарғона давлат университети билан ҳамкорликда 2019 йил 15 май куни Фарғона шаҳридаги Aҳмад ал-Фарғоний номидаги Aхборот-кутубхона марказида ташкил етилган “Ёшлар маънавий камолотида илмий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлашнинг технологиялари” мавзуларида Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2019-2020 йилларда ўтказилган тарғибот ва ташвиқот ишларида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2020 йил 25 сентябрдаги 02/07-818-сон далолатномаси). Натижада тегишли муассасалар томонидан олиб борилган тарғибот ва ташвиқот ишлари орқали ёшлар халқимизнинг тарихий маданий мероси, анъаналари, урф-одатларини ҳамда миллатлар ўртасидаги ўзаро меҳр-оқибат муҳитини яхшилаш ҳамда ундан оқилона фойдаланишга хизмат қилган;
“Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари” консепсиясини амалга оширишда намоён бўлувчи толерантлик тамойилларини ислом дунёсига трансформациялашда ислом маънавиятини жаҳолатга қарши маърифат тамойили асосида тиклаш, тинчлик ва тараққиётни таъминлашда бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни қарор топтириш, ёшларни замонавий илмий билимлар билан қуроллантиришда касб-ҳунар егаллашнинг инновацион истиқболларига доир таклифлардан Ўзбекистон Миллий университетида 2015-2017 йилларда бажарилган A-1-163 рақамли “Демократик ислоҳотларда ўзбек моделининг консептуал масалалари таҳлили ва изчил ривожланишнинг назарий-методологик асослари” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2020 йил 30 октабрдаги 89.03-4313-сон далолатномаси). Натижада “Демократик ислоҳотларда ўзбек моделининг консептуал масалалари таҳлили ва изчил ривожланишнинг назарий-методологик асослари” мавзусидаги амалий лойиҳани мазмунан бойитишга ҳамда мавзу асосида жойларда олиб борилган тадбирлар асосида ёшлар маънавий дунёқарашини юксалтиришга хизмат қилган;
Ўзбекистонда илмий ва диний қадриятлар феноменологик моҳияти ва уларни уйғунлигини таъминлашнинг билишда ҳақиқатга еришиш каби епистемологик, миллий ва умуминсоний қадриятлар устуворлигини таъминлаш каби аксиологик ҳамда назария ва амалиёт бирлигини мувофиқлаштириш каби праксиологик хусусиятларига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чор-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307 сонли Қарор дастурининг “Дунёда юз бераётган мураккаб геосиёсий ва ғоявий-мафкуравий жараёнларнинг мазмун-моҳиятини ҳар томонлама чуқур ёритиш, терроризм, диний екстремизм, ақидапарастлик, сепаратизм, одам савдоси “оммавий маданият” ва бошқа таҳдидларга қарши самарали ғоявий кураш олиб боришга оид тадбирлар” номли 3-бобининг “Aхборот ҳашари” лойиҳасини амалга ошириш, унинг доирасида: интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги нохолис ахборотларга қарши аҳоли, айниқса ёшларнинг мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш ва жамоатчиликда муайян ҳолатлар ҳақида ҳаққоний фикр шаклланишига кўмаклашиш; иштирокчиларни ахборот технологиялари янгиликлари билан таништириш учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил етиш” номли 12 бандининг ижросини таъминлаш бўйича 2019-2020 йиллардаги Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Фарғона вилояти кенгашининг тадбирлар режасининг ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2020 йил 23- ноябрдаги 04-13/2784-сон далолатномаси). Натижада Президент қарорларини амалга ошириш жараёнида ёшлар ахлоқий маданиятини ривожлантириш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, уларда ҳаққоний фикрни шакллантиришга кўмаклашишнинг оқилона йечимлари топилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish