Sayt test rejimida ishlamoqda

Жабборов Жамшид Aзимовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маънавий еҳтиёжлар юксалиши жамият ривожланишининг муҳим омили сифатида”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ПҳД/Фал625.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02.
Илмий раҳбар: Еркайев Aбдурахим Панжийевич, фалсафа фанлари номзоди, доцент. 
Расмий оппонентлар: Яхшиликов Жўрабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Қўлдошев Aслиддин Турсунович, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Йетакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади маънавий еҳтиёжларнинг мазмун-моҳияти ва жамият ривожланишига таъсир кўрсатиш омилларини ижтимоий-фалсафий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Янги Ўзбекистонда инсон ва жамият маънавий еҳтиёжларини замонавий тараққиёт талабларига мос юксалтириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш механизмларини вужудга келтириш, ақлий-интеллектуал, ҳиссий-емоционал муҳит ва воситаларни яратиш Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишнинг бирламчи омили еканлиги фалсафий асосланган;
глобаллашув тенденсиялари, ИТ-, нано-, био-, когнитив технологиялар ривожи, сунъий интеллект, глобал ахборот бозорининг босими туфайли миллий қадриятлар тизими ассимиляцияга учраб заифлашаётганлиги, технократик қарашлар кучайганлиги, соғлом маънавий еҳтиёжларнинг бир қисми ташқи таъсирлар ва ички ривожланиш тенденсияларига кўра деформацияга учраётганлиги исботланган;
замонавий технологиялар ривожланиши оқибатида инсонларнинг миллий-маданий қадриятлар тизимидаги билимларини юксалтириш, тафаккур еркинлигини таъминлаш, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган моддий ва маънавий ишлаб чиқариш хусусиятлари, меҳнат тақсимоти, жамият барқарорлиги, ижтимоий адолат, ҳуқуқ ва еркинлик каби омилларнинг маънавий еҳтиёжлар ўсишига зиддиятли таъсири мантиқий далилланган;
янгиланаётган Ўзбекистонда замонавий, рақобатбардош таълим маконини жаҳон талаблари ва андозаларига мос яратиш, илм-фан соҳаларини ривожлантириш, таълим-тарбия тизимини обйектив заруратга мослаштириш ва маънавий еҳтиёжлар ўртасидаги ўзаро диалектик боғлиқлик очиб берилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маънавий еҳтиёжлар юксалиши жамият ривожланишининг муҳим омили еканлигини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Янги Ўзбекистонда инсон ва жамият маънавий еҳтиёжларини замонавий тараққиёт талабларига мос юксалтириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш механизмларини вужудга келтириш, ақлий-интеллектуал, ҳиссий-емоционал муҳит ва воситаларни яратиш Учинчи Ренессанс пойдеворини яратишнинг бирламчи омили еканлигига доир илмий таклиф-тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2021 йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтаришга доир қўшимча чора-тадбирлар дастурининг “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” мавзусида аҳоли орасида социологик тадқиқотларни ташкил етишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2022 йил 29 мартдаги 02/474-сон маълумотномаси). Натижада, Маънавият ва маърифат маркази томонидан амалга оширилган маънавий-маърифий тарғибот-ташвиқот ишларининг самарадорлигини мустаҳкамлашга, Дастурда белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга оширишда муҳим манба бўлиб хизмат қилган;
глобаллашув тенденсиялари, ИТ-, нано-, био-, когнитив технологиялар ривожи, сунъий интеллект, глобал ахборот бозорининг босими туфайли миллий қадриятлар тизими ассимиляцияга учраб заифлашаётганлиги, технократик қарашлар кучайганлиги, соғлом маънавий еҳтиёжларнинг бир қисми ташқи таъсирлар ва ички ривожланиш тенденсияларига кўра деформацияга учраётганлигига оид илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялардан 2015-2017 йилларда бажарилган A-1-173 рақамли “Ёшларни умуммиллий қадриятларимизга хос тарбиясини шакллантириш технологияси ва методикасини ишлаб чиқиш” мавзусидаги амалий лойиҳада белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2022 йил 9 сентябрдаги 04/3402-сон маълумотномаси). Натижада амалий грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга ва жамиятда маънавий муҳитни соғломлаштиришда, шунингдек, постмодерн жамиятнинг зиддиятли тенденсияларига қарши маънавий иммунитетни шакллантиришда назарий асос бўлиб хизмат қилган;
замонавий технологиялар ривожланиши оқибатида инсонларнинг миллий-маданий қадриятлар тизимидаги билимларини юксалтириш, тафаккур еркинлигини таъминлаш, дунёқарашини кенгайтиришга хизмат қиладиган моддий ва маънавий ишлаб чиқариш хусусиятлари, меҳнат тақсимоти, жамият барқарорлиги, ижтимоий адолат, ҳуқуқ ва еркинлик каби омилларнинг маънавий еҳтиёжлар ўсишига зиддиятли таъсирига оид таклиф ва тавсиялардан Ёшлар ишлари агентлигининг “Ёш китобхон”, “Мунзара” ва “Ибрат – тиллар оромгоҳи” лойиҳалари ҳамда маънавий-маърифий тадбирларининг Қашқадарё вилояти босқичини ташкил етиш ва ўтказишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2022 йил 8 июлдаги 4-13-23-2051-сон маълумотномаси). Натижада ёшларга жамият ривожида маънавий еҳтиёжларнинг ўрни, уларнинг ўзаро алоқадорлиги, маънавий еҳтиёжлар ривожланишига ижтимоий-маданий омилларнинг ижобий таъсири ҳақида маълумот беришга хизмат қилган;
янгиланаётган Ўзбекистонда замонавий, рақобатбардош таълим маконини жаҳон талаблари ва андозаларига мос яратиш, илм-фан соҳаларини ривожлантириш, таълим-тарбия тизимини обйектив заруратга мослаштириш ва маънавий еҳтиёжлар ўртасидаги ўзаро диалектик боғлиқликка оид илмий асосланган таклиф ва тавсиялардан “Қашқадарё телерадиоканали” томонидан 2022 йилда ефирга узатилган “Интеллект” кўрсатувининиг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 23 июндаги 17-05/200-сон маълумотномаси). Натижада, кенг жамотчилик онгига Ўзбекистонда амалга оширилаётган таълим-тарбия, илм-фан соҳаларидаги ислоҳотлар ва маънавий еҳтиёжлар ўртасидаги ўзаро боғлиқ бўлган илмий ғояларни сингдиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish