Sayt test rejimida ishlamoqda

Комилов Рўзи Рабийевичнинг 
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек халқи никоҳ муносабатларининг ахлоқий-естетик моҳияти ва трансформацияси”, 09.00.02 – Онг, маданият ва амалиёт шакллари фалсафаси (Етика) (фалсафа фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2021.3.ДСc/Фал63.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети, ДСc.03/30.12.2019.Ф.02.02.
Илмий маслаҳатчи: Ғайбуллайев Отабек Муҳаммадийевич, фалсафа фанлари доктори, профессор. 
Расмий оппонентлар: Самадов Aктамкул Рафикович, фалсафа фанлари доктори (ДСc), доцент; Нурматова Мукаррам Aҳмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Шарипов Aбдухакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори (ДСc), профессор.
Йетакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек халқи никоҳ муносабатлари ахлоқий-естетик моҳиятини ва трансформациясида ментал хусусиятларга зид бўлган сифатларини очиб беришдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек халқи никоҳ маросимлари етноестетик моҳиятининг тадрижий ривожланишида информатив мезоннинг инсонлар муносабатларига когнитив, интегратив, регулятив ва функсионал таъсири очиб берилган.
ўзбек никоҳ маросимларининг турли даврларда трансформацияга учраганлиги, айрим анъаналарни модернизациялашгани, баъзилари еса ўзининг ижтимоий аҳамиятини тўла йўқотгани ҳамда бу жараёнларнинг замонавий ментал оилавий муносабатларга таъсири исботланган;
ўзбек никоҳ маросимларининг емоционал томошавийлик сифатлари жамият аъзолари ўртасида аффилятив мотивларни шакллантириши ҳамда етномаданий ва евдоманистик сингари ахлоқий-естетик моҳияти инсоннинг маънавий-руҳий фориғланишида позитив омил еканлиги асосланган;
никоҳни адаптация потенсиали тузилишини намоён қилувчи ауторегуляцион, коммуникацион, мотивацион, компромисс қарор каби субстансионал компонентлари оилани барқарорлаштирувчи индикаторлар сифатида ёшлар аксиологик дунёқараши ривожланишига таъсири мантиқий асосланган;
жамиятда қонунга зид никоҳдан ташқари, бир жинсли, ЛГБТ, садизм, мазохизм, гипермаскулитлик, нимфомания, вояга етмаганлар никоҳи каби деструктив жараёнларнинг ғайриахлоқий сабаблари ва зарарли оқибатлари натижасида содир бўлаётган деградацион ҳолатларни олдини олишнинг жамоатчилик назорати, қонун устуворлиги, соғлом етосферани ривожлантириш каби механизмлари кўрсатиб берилган. 
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек халқи никоҳ муносабатларининг ахлоқий-естетик моҳияти, жамият маънавий ҳаётида тутган ўрни, қадриятлар трансформацияси бўйича ишлаб чиқилган амалий таклифлар асосида:
ўзбек халқи никоҳ маросимлари етноестетик моҳиятининг тадрижий ривожланишида информатив мезоннинг инсонлар муносабатларига когнитив, интегратив, регулятив ва функсионал таъсирига доир хулоса ва амалий таклифлардан ОТ-A1-98 рақамли Ўзбекистон Миллий университети қошидаги “Жамиятни ислоҳ етиш ва модернизациялаш жараёнида естетик тарбияни ривожлантиришнинг миллий асослари” фундаментал илмий тадқиқот лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2022 йил 4 июлдаги 04/11-3960-сон маълумотномаси). Натижада, гранд лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларини тадқиқ етишда ёш мутахассислар ва олимларнинг касбий малакасини егаллашидаги назарий-методологик (услубий) аҳамияти, унинг илмий пройектив (лойиҳалаштириш ва прогнозлаштиришда) ва амалий (технологик жараёнлардаги) ўрнини белгилашга хизмат қилган;
ўзбек никоҳ маросимларининг турли даврларда трансформацияга учраганлиги, айрим анъаналарни модернизациялашгани, баъзилари еса ўзининг ижтимоий аҳамиятини тўла йўқотгани ҳамда бу жараёнларнинг замонавий ментал оилавий муносабатларга таъсири билан боғлиқ таклиф-тавсиялардан 2021 йилда бажарилган ПЗ-202005236 рақамли “Оила психологияси фанидан мултимедиа маҳсулотини яратиш” инновацион лойиҳа доирасида белгиланган асосий вазифаларни бажаришда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2022 йил 15 июлдаги 01-04/01-1326(1)-сон маълумотномаси). Натижада, гранд лойиҳасини янада такомиллаштиришга ва фанлараро ёндашувнинг мураккаб тизимларини тадқиқ етишда ёш мутахассислар ва олимларнинг касбий малакасини егаллашидаги назарий-методологик (услубий) аҳамияти, унинг илмий пройектив (лойиҳалаштириш ва прогнозлаштиришда) ва амалий (технологик жараёнлардаги) ўрнини белгилашга хизмат қилган;
ўзбек никоҳ маросимларининг емоционал томошавийлик сифатлари жамият аъзолари ўртасида аффилятив мотивларни шакллантириши ҳамда етномаданий ва евдоманистик сингари ахлоқий-естетик моҳияти инсоннинг маънавий-руҳий фориғланишида позитив омил еканлиги ҳамда никоҳни адаптация потенсиали тузилишини намоён қилувчи ауторегулясион, коммуникацион, мотивацион, компромисс қарор каби субстансионал компонентлари оилани барқарорлаштирувчи индикаторлар сифатида ёшлар аксиологик дунёқараши ривожланишига таъсири билан боғлиқ таклиф-тавсиялардан “Оила ва хотин-қизлар” илмий тадқиқот институтининг “2022-2026 йилларда хотин-қизларнинг мамлакат иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида фаоллигини ошириш бўйича Миллий дастур”ни ижросини таъминлашга қаратилган комплекс чора-тадбирлар режасининг “Оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш” бандини бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги “Оила ва хотин-қизлар” илмий-тадқиқот институтининг 2022 йил 31 октябрдаги 01-09/1122-сон маълумотномаси). Натижада оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва фаровонлик даражасини мустаҳкамлашга қаратилган илмий асоси ошган;
жамиятда қонунга зид никоҳдан ташқари, бир жинсли, ЛГБТ, садизм, мазохизм, гипермаскулитлик, нимфомания, вояга йетмаганлар никоҳи каби деструктив жараёнларнинг ғайриахлоқий сабаблари ва зарарли оқибатлари натижасида содир бўлаётган деградацион ҳолатларни олдини олишнинг жамоатчилик назорати, қонун устуворлиги, соғлом етосферани ривожлантириш каби механизмларига доир илмий, амалий ҳамда методологик ғоялар, таклиф ва тавсиялардан Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг “Самарқанд” телеканалида 2022 йилда ефирга узатилган “Aссалом, Самарқанд!” кўрсатувини навбатдаги сонининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (ЎзМТРК Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2022 йил 2 июлдаги 01-12/252-сон маълумотномаси). Натижада, ўзбек халқи никоҳ муносабатларининг моҳияти, ғайриахлоқий таъсирлар ва уларнинг олдини олиш механизмларини кенг жамоатчиликка йетказишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish