Sayt test rejimida ishlamoqda

Отажанов Бобур Абдуллаевич
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор иштирокини такомиллаштириш масалалари”, 
12.00.04 - Фуқаролик процессуал ҳуқуқи. Иқтисодий процессуал ҳуқуқи. Ҳакамлик жараёни ва медиация (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Yu594.
Илмий раҳбар: Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.31/31.12.2020.Yu.67.01.
Расмий оппонентлар: Самарходжаев Батыр Билялович, юридик фанлар доктори, профессор; Сайдахмедов Умид Муродович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Йетакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
Тадқиқотнинг мақсади иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор иштирокини такомиллаштириш масалалари бўйича таклиф 
ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
иқтисодий судларда ишларнинг кўрилишида прокурор иштирокини кенгайтириш мақсадида прокурор давлат мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш, уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида иқтисодий судга даъво тақдим этиш ҳуқуқига ҳеч қандай тўсиқларсиз эга бўлиши асослантирилган; 
иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини такомиллаштиришнинг муҳим йўналишларидан бири сифатида ишни кўраётган судьяга ишда прокурор қатнашиши зарур деб топган ҳолларда ушбу ишда прокурор иштирок этиши шартлигини қонунчиликда назарда тутиш асослантирилган;
давлат ва жамият манфаатларини ҳимоя қилиш, тўловга қобилиятсизлик жараёнидаги ноқонуний хатти-ҳаракатларнинг олдини олиш, иқтисодий судларда тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун юридик, биринчи навбатда, маъмурий ва жиноий жавобгарликни аниқлаш ва уни амалга ошириш мақсадида тўловга қобилиятсизлик тўғрисидаги ишларни судда кўрилишида прокурорнинг иштирок этиш зарурати асослантирилган;
прокуратура органларининг фуқаролар, юридик шахслар, давлат 
ва жамият манфаатларини судда ҳимоя қилинишини ҳамда прокурорнинг конституциявий ҳуқуқлари ва ваколатларини амалга ошириш механизмини таъминлаш мақсадида Иқтисодий процессуал кодекснинг 49-моддаси учинчи қисмидан “прокурор бошқа шахсларнинг аризалари билан қўзғатилган ишнинг муҳокамасида ўз ташаббуси билан иштирок этиши мумкин эмас”лиги ҳақидаги нормани чиқариб ташлаш таклифи асослантирилган.
банкротлик тўғрисидаги иш бўйича тузилган келишув битими  тарафларининг ҳуқуқларини прокурор таъсир чоралари орқали ҳимоя қилинишини ҳамда ушбу жараёнда қонунийликни таъминлаш мақсадида банкротлик тўғрисидаги иш бўйича тузилган келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан прокурорнинг апелляция тартибида протест келтиришга ҳақли бўлишини қонунчиликда назарда тутиш таклифи асослантирилган. 
судлар томонидан апелляция шикоятини (протестини) асоссиз қайтарилишининг олдини олиш, суд қарорларидан норози бўлган шахслар ҳуқуқларининг юқори судлар томонидан ҳимоя қилиниши таъминлаш мақсадида апелляция шикоятини (протестини) қайтариш асосларининг рўйхати тугаллиги ва кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмаслиги ҳақида Олий суд Пленуми қарорида тушунтириш бериш таклифи асослантирилган;
қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш жараёнида прокурор иштирокини таъминлаш мақсадида прокурор ўзи иштирок этган иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақида Олий суд Пленуми қарорида тушунтириш бериш таклифи асослантирилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодий суд ишларини юритишда прокурор иштирокини такомиллаштириш масалалари таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида: 
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси лойиҳасининг 49-моддаси учинчи қисмини “Прокурор давлат мулкини бошқа шахснинг қонунсиз эгалигидан талаб қилиб олиш, битимларни ҳақиқий эмас деб топиш, уларнинг ҳақиқий эмаслиги оқибатларини қўллаш тўғрисида иқтисодий судга даъво тақдим этиш ҳуқуқига эга. Қонунда назарда тутилган ёки суд ишда прокурор қатнашиши зарур деб топган ҳолларда ишни кўришда прокурор иштирок этиши шарт” таҳририда баён этишида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2022 йил 14 августдаги 27/2-191-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши прокурор томонидан давлат ва жамият манфаатларини судда самарали ҳимоя қилинишини таъминлаган;
“Банкротлик тўғрисидаги иш бўйича тузилган келишув битимини тасдиқлашни рад этиш тўғрисидаги ажрим устидан апелляция тартибида протест келтирилиши) мумкин” деган таклифнинг Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2021 йил 20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги 16-сон Қарори 14-бандига киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 17 августдаги 11-24-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши банкротлик тўғрисидаги иш бўйича тузилган келишув битими томонларининг ҳуқуқларини прокурор таъсир чоралари орқали ҳимоя қилинишини кафолатланишига хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги “Судлар томонидан иқтисодий ишларни апелляция тартибида кўриш амалиёти тўғрисида”ги 16-сон Қарори 11-бандига “ИПК 269-моддаси биринчи қисмида назарда тутилган апелляция шикоятини (протестини) қайтариш асосларининг рўйхати тугал бўлиб, кенгайтирилган тарзда талқин қилинишига йўл қўйилмайди” деган тушунтиришнинг киритилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 17 августдаги 11-24-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши судлар томонидан  апелляция шикоятини (протестини) асоссиз қайтаришнинг олдини олиш баробарида суд қарорларидан норози бўлган шахслар ҳуқуқларининг юқори судлар томонидан ҳимоя қилиниши, қуйи судлар йўл қўйган камчиликларни бартараф этилишига хизмат қилган;
ишда иштирок этувчи прокурор ишда иштирок этувчи шахс ҳисобланганлиги боис, у ҳам ўзи иштирок этган иш бўйича қабул қилинган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкинлиги ҳақидаги тушунтириш Ўзбекистон Республикаси Олий суд Пленумининг 2021 йил 20 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 18-сонли қарор билан Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди Пленумининг 2003 йил 25 июлдаги “Қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўришда иқтисодий процессуал қонун ҳужжатларини қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги 111-сонли қарори 1-бандида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2022 йил 17 августдаги 11-24-22-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши қонуний кучга кирган суд ҳужжатларини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш жараёнида прокурор иштирокини таъминлашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish