Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиёдова Лобар Баходир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Косметика маҳсулотларини ташқи иқтисодий фаолиятда синфлаш ва сертификатлаш», 02.00.09 - Товарлар кимёси (техника фанлари). 
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.ПҳД/Т1710.
Илмий раҳбар: Ҳамроқулов Махмуд Ғофуржонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (ПҳД), доцент.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Тошкент кимё-технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Aндижон давлат университети, ДСc.03/29.10.2021.К.60.05.
Расмий оппонентлар: Aхмадалийев Махамаджон Aхмадалийевич, техника фанлари доктори; Юлчийев Aслбек Бахтиёрбекович, техника фанлари доктори, доцент.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: айрим косметика маҳсулотларини мувофиқлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш ҳамда уларга кимёвий таркиби ва таркибидаги қо`шимча моддалар асосида ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасига ҳос янги товар код рақамларини ишлаб чиқишдан иборат. 
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк маротаба айрим турдаги шампунларнинг қўлланилиш мақсади ва таркибидаги кимёвий қўшимчалар асосида амалдаги товар кодларига қўшимча равишда янги товар кодлари ишлаб чиқилган;
косметика маҳсулотлари, жумладан шампунларнинг божхона експертизасини амалга оширишда сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлашнинг тезкор усуллари ишлаб чиқилган;
косметика маҳсулотлари таркибидаги инсон саломатлигига салбий таъсир етувчи синтетик консервантлар, ҳусусан, парабен(пара-гидроксибензой кислотасининг ефирлари)лар ҳамда улардаги оғир метал тузлари миқдори замонавий физик кимёвий усуллар ёрдамида аниқланган; 
илк бор ГОСТ 31696 – 2012 талабларига мувофиқ шампун ишлаб чиқариш бўйича технологик йўриқнома ишлаб чиқилган, шунингдек, шампунларни сертификатлаштиришнинг мезонлари яратилган;
шампунларни сертификатлаштириш жараёнини такомиллаштириш ва йенгиллаштириш мақсадида сертификатлаштириш идоралари учун синов дастури яратилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Косметика маҳсулотларини идентификациялаш ва ТИФ ТНда таснифлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
косметика маҳсулотларини ҳусусан, шампунни таснифлашда кимёвий таркибидаги даволовчи ҳамда бўёвчи моддалар асосий мезон кўрсаткич сифатида танлаб олиниб, амалдаги 3305 10 000 0 ТИФ ТН коди ўрнига 4 та янги ТИФ ТН код рақамлари ( 3305 10 000 1, 3305 10 000 2, 3305 10 000 3, 3305 10 000 9), тирноқ замбуруғини даволовчи лаклар учун 3304 30 000 1 - таркибида даволовчи моддалар сақлаган лаклар, 3304 30 000 9-бошқа маникюр ва педикюр воситалари янги код рақамлари божхона амалиётига жорий етилган (ДБҚнинг 2022 йил 10 августдаги 16/05-22-0457-сонли маълумотномаси). Натижада, косметик маҳсулотларнинг код рақамларини тўғри белгилаш орқали мамлакат иқтисодий хавфсизлигини ҳимоя қилиш ва божхона статистикасини тўғри юритиш имконини берган;
шампун маҳсулотининг ҳақиқийлигини тасдиқлаш мақсадида органолептик ва физик-кимёвий параметрларини таҳлил қилишга асосланган тезкор ва самарали усуллари божхона амалиётига жорий етилган (ДБҚнинг 2022 йил 10 августдаги 16/05-22-0457-сонли маълумотномаси). Натижада, косметика маҳсулотларини идентификациялаш самарадорлигини ошириш, уларни асллигини тезкор ва самарали аниқлаш имконияти яратилган;
шампунни амалдаги меъёрий ҳужжат талабларига мувофиқлигини баҳолаш ва тасдиқлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида, шампун учун ишлаб чиқилган комплекс синов дастури "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" Давлат муассасаси ва унинг ҳудудий филиаллари амалиётига жорий қилинган (“Ўзбекистон илмий синов ва сифат назорати маркази” ДМнинг 2022 йил 28 ноябрдаги 12-1162-сонли маълумотномаси). Натижада, халқаро ҳамда миллий қонунчилик талаблари ўрганилиб, ушбу талаблар асосида шампунларни сертификатлаштириш жараёнини такомиллаштириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish