Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдураимов Зухритдин Холбоевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ферроценкарбон кислота асосида янги товарлар олиш ва уларни синфлаш», 02.00.09 – Товарлар кимёси (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/K610.
Илмий раҳбар: Асқаров Иброҳим Раҳмонович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSс.03/29.10.2021.K/Т.60.05.
Расмий оппонентлар: Ахмадалиев Махаммаджон, техника фанлари доктори, доцент; Ҳамрақулов Маҳмуджон Ғофурович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Йетакчи ташкилот: Қўқон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ферроценкарбон кислотанинг мочевинали ҳосилалари асосида янги товарлар олиш, уларни биостимуляторлик хусусиятлари, кимёвий таркиби ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш ҳамда уларга ТИФ ТН асосида янги товар код рақамлари ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор ферроценкарбон кислотани мочевина ҳосилаларини диазотирлаш реаксияси асосида 1`-карбокси(ферроценил-1)-N-метилолкарбоксамид,  N`-метилол-N (1`-карбокси)-ферроценилкарбоксамид, 1`-карбоксиферроценилтиокарбоксамид моддалари синтез қилинган; 
синтез қилинган бирикмаларни сувда эрувчан ҳосилаларини  олишнинг оптимал шароитлари аниқланган;
таркибида ферроценкарбон кислота ва мочевина ҳосилалари сақловчи биологик фаол моддаларни кимёвий таркиби, тузилиши ва айрим физикавий, кимёвий  хоссалари аниқланган;
синтез қилинган бирикмаларнинг сувда эрувчан ҳосилалари асосида янги биологик фаол моддалар олинган;
сувда эрувчан таркибида ферроцен ва мочевина ҳосилалари сақловчи янги биологик фаол моддаларнинг фаоллигини ғўзани ўсиши ва ривожланиши ҳамда ҳосилдорлигига ижобий таъсири исботланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ферроценкарбон кислота асосида янги товарлар олиш ва уларни синфлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ферроценкарбон кислота асосида синтез қилинган “АсТА” биостимуляторини қўллаш технологияси Андижон вилоятида жами 215 гектар ғўза майдонларига жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2022 йил 23 ноябрдаги 07/35-04/8725-сон маълумотномаси). Натижада, биостимулятор билан ишлов берилган ғўза майдонларида гектаридан қўшимча ўртача 4,85 ц ҳосил олиш имконини берган;
АсТА, биостимулятори кимёвий таркиби асосида синфланиб, “Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси” га ферроценкарбон кислотаси ва тиомочевина ҳосилалари асосида олинган биостимуляторлар учун 3808939007 товар коди божхона амалиётига жорий этилган  (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022 йил 30 июлдаги 16/05-22-0432-сон маълумотномаси). Натижада, ферроценкарбон кислота ва мочевина ҳосилалари асосида синтез қилинган бирикмаларни сувда эрувчан ҳосилаларини кимёвий таркиби бўйича синфлаш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish