Матрасулов Ғайрат Жамаладдиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
И. Умумий маълумотлар.
Диссертасия мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Шимоли-Ғарбий Қизилқумда катта қумсичқони популясиясининг репродуктив жараёнига Орол инқирози таъсирини ўрганиш», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2022.2.ПҳД/Б735.
Илмий раҳбар: Жуманов Муратбай Aрепбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертасия бажарилган муассасалар номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, ПҳД.03/30.12.2019.Б.20.04.
Расмий оппонентлар: Холбоев Фахриддин Рахмонкулович, биология фанлари доктори, профессор; Ганджаева Лола Aтаназаровна, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Йетакчи ташкилот: Тошкент давлат педагогика университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
ИИ. Тадқиқотнинг мақсади: Шимоли-Ғарбий Қизилқум ўлат ўчоғида доминант тур ҳисобланган катта қумсичқони популясиясининг репродуктив жараёнига Орол екологик инқирози таъсирини баҳолашдан иборат.
ИИИ. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор катта қумсичқоннинг био-екологик хусусиятлари Орол инқирозининг таъсири доирасида аниқланган;
Шимоли-Ғарбий Қизилқум ҳудудида тарқалган катта қумсичқон популясияларининг наслдорлигига ҳозирги Орол инқирози таъсири шароитидаги ҳолати қиёсий таҳлил қилинган;
катта қумсичқоннинг табиий екотизимлардаги аҳамияти, тарқалиши, ембрионал сон кўрсаткичларининг мавсумий динамикаси ҳамда колонияларнинг структураси асослаб берилган;
ўлат ўчоғидаги популясиялар сон ўзгаришида катта қумсичқоннинг етологик хусусиятлари очиб берилган.
ИВ. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Шимоли-Ғарбий Қизилқумда катта қумсичқоннинг жойлашиш ўзгарувчанлиги, кўпайишидаги фарқлари, кўпайиш жараёнининг биоекологик хусусиятларини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Шимоли-Ғарбий Қизилқумда тарқалган катта қумсичқоннинг кўпайиш хусусиятлари ва мазкур ҳудудга ёндош бўлган Aмударё делтасининг муҳофаза етиладиган табиий ҳудудларида ҳам уларнинг тарқалганлиги, кўпаювчанлиги ўрганилиб, Қорақалпоғистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси амалиётга жорий етилган (Қорақалпоғистон Республикаси Екология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 01/18-3433-сон маълумотномаси). Натижада, Оролбўйи минтақасида катта қумсичқоннинг барқарор ривожланишдаги наслдорлик ўзгаришлари ўрганилиб, екологик вазиятни баҳолаш бўйича мониторинг ишларини кенгайтириш имконини берган;
Шимоли-Ғарбий Қизилқум ҳудудида ва унга ёндош ҳудудларда тарқалган катта қумсичқон кўпайишидаги наслдорлиги ҳозирги Орол инқирози таъсири шароитида 4 та давр (1965-1967; 1989-1991; 2008-2009; 2018-2022)га бўлиб ўрганилиб ва унинг ўлат касаллиги епизоотологиясидаги аҳамияти қиёсий таҳлил қилиниб, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги амалиётига жорий етилган (Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигининг 2022 йил 14 ноябрдаги 01/9746-сон маълумотномаси). Натижада, катта қумсичқон популясияси репродуктив жараёнидаги ўзгаришларини Орол инқирози таъсирининг ҳозирги ҳолати асосида мониторинг қилиш ҳамда ушбу турнинг ўлат касаллигини сақлашдаги ва тарқатишдаги аҳамиятини ўрганиш имконини берган.