Sayt test rejimida ishlamoqda

Хакимов Зафар Ибрагимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Аҳоли томорқаларидан фойдаланишни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш», 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В 2022.3.PhD/ Iqt 2457
Илмий раҳбар: Шомиров Азизбек Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент молия институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.03/30.12.2019.I.17.01
Расмий оппонентлар: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Худойқулов Садриддин Каримович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Йетакчи ташкилот: Г.В. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт                       университетининг Тошкент шаҳри филиали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Аҳоли томорқаларидан фойдаланишни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмларини такомиллаштиришга қaрaтилгaн илмий тaклиф вa aмaлий тaвсиялaрни ишлaб чиқишдaн ибoрaт. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аҳоли хонадонлари билан кооперация  асосида фаолият юритувчи балиқчилик кластерларида ер ва мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтириш таклиф этилган;
 томорқа  хўжалиги  жойлашган  ерларнинг табақаланган балл-бонитет даражасига мос ер солиғи ставкаларини белгилаш ва интизомли солиқ тўловчиларга солиқдан имтиёзлар бериш таклиф этилган;
сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш харажатларининг бир қисмини қоплашга  давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар бериш таклиф этилган;
қишлоқ хўжалигида бенефициарнинг лойиҳа доирасидаги импортини хорижий банкнинг субсидияланган ресурси асосида молиялаштириш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Аҳоли томорқаларидан фойдаланишни молиявий қўллаб-қувватлаш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
аҳоли хонадонлари билан кооперация  асосида фаолият юритувчи, балиқчилик кластерларида ер ва мол-мулк солиғини 50 фоизга камайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги ПҚ-83-сон «Балиқчилик тармоғини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия  вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 07/05-32/1893-сон маълумотномаси). Натижада, 9 та балиқчилик кластери солиқлардан 6,5 млрд. сўм имтиёзга эга бўлиб, тежаб қолинган маблағ эвазига балиқчиликни интенсивлаштириш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар ва технологиялар (аэратор, бассейн, автокормушка) харид қилинди;
томорқа  хўжалиги  жойлашган  ерларнинг табақаланган балл-бонитет даражасига мос ер солиғи ставкаларини белгилаш ва интизомли солиқ тўловчиларга солиқдан имтиёзлар бериш бўйича берилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 июндаги ПҚ-5087-сон «Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш, ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 07/05-32/1893-сон маълумотномаси). Натижада, қишлоқ хўжалигида 3 йил мобайнида фаолият юритган ва  ҳисобланган солиқларни муддатида тўлаб келган, аммо солиқ қарзини тўлаш имкониятига эга бўлмаган тадбиркорлик субъектларига солиқларни бўлиб тўлаш имконияти яратилган; 
сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ  хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш харажатларининг бир қисмини қоплашга  давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидиялар бериш механизмини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 30 июлдаги 459-сон «Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил 13 июндаги 07/05-32/1893-сон маълумотномаси). Натижада, мамлакатимизда 1522 дoнa қудуқ қaзилди ва аҳоли томорқаларидаги экинларни сув билан таъминлаш имконияти пайдо бўлган  ҳамда  aмaлгa oширилгaн тизимли тaдбирлaр нaтижaсидa жoрий йилдa 364,5 трлн. сўмга тенг қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари яратилди ва 1 гeктaр мaйдoндaн oлингaн ўртaчa дaрoмaд 86,7 млн. сўмни (ўтгaн йилгa нисбaтaн 2 бaрoбaр кўп) тaшкил этган;
қишлоқ хўжалигида бенефициарнинг лойиҳа доирасидаги импортини хорижий банкнинг субсидияланган ресурси асосида молиялаштириш  таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 январдаги ПҚ-84–сон  «Франция тараққиёт агентлиги иштирокида чорвачилик соҳасини барқарор ривожлантиришни молиялаштириш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг   2022 йил 13 июндаги 07/05-32/1893-сон маълумотномаси). Натижада, чорвачиликни ривожлантириш бўйича умумий қиймати 147,07 млн. евро эквивалентидаги лойиҳани молиялаштириш бўйича келишувга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish