Sayt test rejimida ishlamoqda

Ражабов Ўткир Дўснаевич
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тиббий хизматлар бозорини такомиллаштириш йўналишлари»,  08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.4.DSc/Iqt271
Илмий раҳбар: Вахабов Абдураҳим Восиқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти, PhD.03/28.02.2022.I.18.01
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Қаршибоевич,  иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор; Эргашев Раҳматилло Хидирович  иқтисодиёт фанлари доктори,  профессор. Набиев Элшод Ганиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;   
Йетакчи ташкилот: - Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: иқтисодиётни модернизациялаш шароитида тиббий хизматлар бозорини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдамга аҳолининг эҳтиёжи юқори бўлган, олис ва чекка  қишлоқ жойларига хусусий тиббиётни мақсадли ривожлантиришнинг 10 йил муддатга ягона солиқ тўловидан озод этиш таклифи асосланган;
тадбиркорларни  хориждан  олиб келаётган тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларига нисбатан  қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш ва тежалган маблағлар ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул  хизмат кўрсатиш масъулиятини белгилаш   жиҳатидан такомиллаштирилган;
тиббий хизматлар бозоридаги истеъмолчилар талабини қондиришга табақаланган ҳолдаги ёндашувни  макро ва микро даражада сегментларга ажратиш асосида маркетинг стратегияси ишлаб чиқилган;
махсус тиббий тур пакетлар яратиш ва даволаниш учун Ўзбекистонга келувчи хорижий фуқароларга «Medical visa»ни жорий этиш асосида  миллий  тиббий туризм индустриясини барпо этиш таклиф этилган;
тиббий хизматлар кўрсатишда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда  хусусий шерикнинг инвестицион харажатларини қоплаш учун керак бўлган инвестиция лаги 3 йилдан кам бўлмаслигининг ташкилий - иқтисодий механизми асосланган;
давлат тиббиёт муассасаларининг қўшимча ва ёрдамчи функцияларини аутсоринг асосида хусусий секторга ўтказиш  таклифи ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Миллий иқтисодиётни модернизациялаш  шароитида тиббий хизматлар бозори амал қилиш механизмини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдамга аҳолининг эҳтиёжи юқори бўлган, олис ва чекка  қишлоқ жойларига хусусий тиббиётни мақсадли ривожлантиришнинг 10 йил муддатга ягона солиқ тўловидан озод этиш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 апрелдаги «Соғлиқни сақлаш соҳасида хусусий секторни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2863-сон қарорининг  8-9 бандларини  тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 29 ноябрдаги  № 15-157236-сон далолатномаси). Берилган таклиф натижасида қишлоқ жойларда хусусий тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлар сони олдинги йилларга қараганда 12 фоизга кўпайган;
тадбиркорларни  хориждан  олиб келаётган тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларига нисбатан  қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш ва тежалган маблағлар ҳисобидан аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига бепул  хизмат кўрсатиш масъулиятини белгилаш   жиҳатидан такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшилган қиймат солиғидан озод қилиш бўйича имтиёзларни назарда тутувчи таклифи амалиётга жорий этилиб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 11 апрелдаги ПФ-102-сон Фармонининг 3-бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2022 йил 29 ноябрдаги  № 15-157236-сон далолатномаси). Берилган таклиф натижасида тиббиёт асбоб-ускуналари ва буюмларини, эҳтиёт қисмларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш   олдинги йилларга қараганда 8 фоизга ошган;
тиббий хизматлар бозоридаги истеъмолчилар талабини қондиришга табақаланган ҳолдаги ёндашувни  макро ва микро даражада сегментларга ажратиш асосида маркетинг стратегиясини яратиш таклифидан  «2022 йил инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг  35 чи мақсадининг  173 бандини  тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги  № 08-39997-сон маълумотномаси).   Ушбу таклифнинг жорий этилиши  хусусий тиббиёт муассасаларида нарх белгилаш механизмининг мақбул вариантини танлаш  имконини берди ва аҳолининг хусусий тиббиёт муассасаларига мурожаати 2022 йилда  2021 йилга нисбатан  17 фоизга ўсди;
махсус тиббий тур пакетлар ишлаб чиқиш ва даволаниш учун Ўзбекистонга келувчи хорижий фуқароларга «Medical visa»ни жорий этиш асосида  миллий  тиббий туризм индустриясини яратиш таклифидан  «2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари» Давлат дастурининг 6 чи  устувор йўналишининг  43 бандини тайёрлашда  ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил  5 январдаги «Ўзбекистон Республикасида туризмни жадал ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги  ПФ-5611-сонли Фармонининг 5 иловасини тайёрлашда,  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2019 йил 7 февралдаги 45-сонли буйруғига киритилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги  № 08-39997-сон маълумотномаси).   Ушбу  таклифларни амалиётда қўллаш   тиббий туризм йўналишидан келаётган валюта тушумларини  2022 йилда 2021 йилга нисбатан  27 фоизга ошишини таъминлаган; 
тиббий хизматларда давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишда  хусусий шерикнинг инвестицион харажатларини қоплаш учун керак бўлган инвестиция лаги 3 йилдан кам бўлмаслигининг ташкилий - иқтисодий механизми асосланган таклифидан  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 16 апрелдаги  ПҚ-4290-сонли «Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 2 бандини тайёрлашда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2019 йил 21 октябрда тасдиқланган «Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби бўйича» ишлаб чиқилган Услубий қўлланманинг 2 бандини тайёрлашда қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги  № 08-39997-сон маълумотномаси).   Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши асосида соғлиқни сақлашда давлат хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширган корхоналар сони 12 тага етди;
давлат тиббиёт муассасаларининг қўшимча ва ёрдамчи функцияларини аутсоринг асосида хусусий секторга ўтказиш ва аутсоринг хизмати бўйича камида уч ойлик шартнома суммасига тенг айланма маблағларга эга бўлиши таклифи «2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси»нинг 6 чи устувор йўналишининг  2 бандини тайёрлашда ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг  2020 йил 10 январдаги  «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тузилмасидаги ташкилотларда аутсоринг хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги  16-сонли қарори асосида ишлаб чиқилган Низомнинг 10 бандини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 16 декабрдаги  № 08-39997-сон маълумотномаси).  Ушбу таклифнинг амалиётга  жорий этилиши асосида қўшимча ва ёрдамчи функцияларнинг  хусусий секторга ўтказилиш ҳажми 9 фоизни ташкил қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish